Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Даъвогар, жавобгар, учинчи шахснинг иштирокисиз кўриш бўйича илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Масалан: даъвогар, жавобгар ёки бошқа

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

 

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

ИЛТИМОСНОМА

Ишни Иш кўриб чиқилишида келмаётган тарафнинг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида

 

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисида кўриш Ишни кўриш учун суд мажлиси тайинланган сана кунига тайинланган.

Аммо мен ушбу тайинланган суд мажлисларига бир неча бор келганлигим, Иш кўриб чиқилишида келмаётган тараф сабабсиз келмаганлиги ва нима сабабдан келмаганлигини судга маълум қилмаганлигини инобатга олиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўрайман.

Судга бир неча бор келганлигимни ва Иш кўриб чиқилишида келмаётган тараф сабабсиз келмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этаман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-221-моддаларига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Ишни Иш кўриб чиқилишида келмаётган тарафни иштирокисиз кўриб чиқишингизни.

 

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

 

Ариза нусхаси.

Иш кўриб чиқилишида келмаётган тараф сабабсиз келмаётганлиги исботловчи ҳужжатлар.

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даъвогар, жавобгар, учинчи шахснинг иштирокисиз кўриш бўйича илтимоснома

Ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.

Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.

Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.