|
Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан |
ИЛТИМОСНОМА
даъвонинг асосини ўзгартириш тўғрисида
Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризам юзасидан юритилаётган иш мавжуд.
Ушбу фуқаролик иши бўйича Даъвонинг асосини ўзгартириш учун сабаб бўлган ҳолатлар сабабли даъво аризам асосини ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 44-моддасида даъвогар билдирилган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, қўшимча талаблар тақдим этишга, даъво талабларининг миқдорини оширишга ёхуд камайтиришга, улардан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 43, 44-моддаларига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Ушбу фуқаролик иши бўйича даъво асосини ўзгартириб, Даъво асоси сифатида қабул қилиниши сўралаётган ҳолатлар ёки ҳужжатларни даъво асоси сифатида қабул қилишингизни.
Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:
1. Илтимоснома нусхаси
2. Даъвонинг асосини ўзгартириш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар
Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси |
имзо |
Илтимоснома берилган сана |
Ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этган ёинки манфаатини кўзлаб иш қўзғатилган шахс даъвогардир.
Тарафлар процессуал ҳуқуқлардан тенг фойдаланадилар ва тенг мажбуриятларга эга бўладилар.
Даъвогар билдирилган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, қўшимча талаблар тақдим этишга, даъво талабларининг миқдорини оширишга ёхуд камайтиришга, улардан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.