Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Иш юритувини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

ИЛТИМОСНОМА

(иш юритувини тўхтатиб туриш тўғрисида)

 

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисидан кўриш Фуқаролик ишини кўриб чиқиш учун суд мажлиси белгиланган сана кунига тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 116-моддасида ишда тараф бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса ёки ишда тараф бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда, мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилгунига қадар кўриш имкони бўлмаганда, тараф чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида чет давлатнинг ваколатли органига илтимоснома берганда, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда тўхтатиб туриши шартлиги белгилаб қўйилган.

Юқоридаги қонун талабидан келиб чиққан ҳолда ҳамда Иш юритувини тўхтатиб туриш учун сабаб бўлган ҳолатлар сабабли иш юритувини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ бўлади.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 44, 116-118-моддаларига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иш юритувни тўхтатиб туришни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

1. Илтимоснома нусхаси

2. Илтимосномани асосовчи ҳужжатлар нусхаси

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

 

Иш юритувини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома

Суд давлат ижрочиси суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатган ижро ишини юритишни қонунда назарда тутилган ҳолларда, ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши мумкин.

Суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатилган ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш шу суд томонидан ёки давлат ижрочиси жойлашган ердаги суд томонидан амалга оширилади.

Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамаси ўтказмаган ҳолда суд томонидан кўрилади.

Ижро ишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади.

Ажрим устидан ФПКда назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Қонунчиликка кўра, суд иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.

Иш юритиш уни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар барҳам топганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан тикланади.

Иш юритиш тикланган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларни умумий асосларда чақиради.

Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.