Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ишларни бир иш юритувига бирлаштириш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Қонунчиликка кўра, айни бир тарафлар иштирок этаётган бир турдаги бир нечта иш ёхуд бир шахснинг турли жавобгарларга ёки бир нечта даъвогарнинг айни битта жавобгарга нисбатан аризалари бўйича бир нечта ишлар бирлаштирилиши мумкин.

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

ИЛТИМОСНОМА

ишларни бир иш юритувига бирлаштириш тўғрисида

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Биринчи иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Биринчи иш жавобгарнинг Ф.И.Осисига нисбатан Биринчи даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Худди шунингдек, шу суднинг иш юритувида даъвогар Иккинчи иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иккинчи иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Иккинчи даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан фуқаролик иши мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 197-моддасига кўра, судья мазкур суднинг иш юритишида айни бир тарафлар иштирок этаётган бир турдаги бир нечта иш ёхуд бир шахснинг турли жавобгарларга ёки бир нечта даъвогарнинг айни битта жавобгарга нисбатан аризалари бўйича бир нечта иш мавжудлигини аниқласа, бу ишларни биргаликда кўриш учун битта иш юритишга бирлаштиришга, агар бундай бирлаштириш ишнинг ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишига олиб келса, ҳақли. Ишларни бирлаштириш тўғрисида ажрим чиқарилади. Бирлаштирилган ишларни кўриш муддати кейинроқ қўзғатилган иш бўйича белгиланади.

Мазкур фуқаролик ишларини Фуқаролик ишларини бирлаштириш сабаблари сабабли бир иш юритувига бирлаштириб, кўриб чиқиш мазкур фуқаролик ишларини ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишига олиб келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 197 ва 204-моддаси биринчи қисмининг 14-бандига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Даъвогар Биринчи иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Биринчи иш жавобгарнинг Ф.И.Оси га нисбатан Биринчи даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризасини ҳамда даъвогар Иккинчи иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иккинчи иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Иккинчи даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган фуқаролик ишларини бир иш юритувига бирлаштиришни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

1. Илтимоснома нусхаси

2. Даъво аризалари нусхалари

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

имзо

Илтимоснома берилган сана

Ишларни бир иш юритувига бирлаштириш тўғрисида илтимоснома

Қонунчиликка кўра, биринчи инстанция суди айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир нечта ишни битта иш юритишга бирлаштиришга ҳақли.

Ишларни бирлаштиришга суднинг иш кўриш якуни бўйича ҳужжати қабул қилингунига қадар йўл қўйилади. Ишлар бирлаштирилганда улар бўйича иш кўриш муддати кейинроқ тайинланган иш бўйича белгиланади.

Ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.