Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ишни судловга тегишлилик бўйича бошқа судга ўтказиш илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Туман ёки шаҳар номидан кейин тегишлигича “туман” ёки “шаҳар” сўзи ёзилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлар бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

 

ИЛТИМОСНОМА

ишни судловга тегишлилик бўйича бошқа судга ўтказиш тўғрисида

 

Фуқаролик ишлар бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризам юзасидан юритилаётган фуқаролик иши мавжуд.

Даъво талабимни исботловчи далилларнинг асосий қисми, иш бўйича гувоҳлар кўпчилиги Илтимоснома берувчи яшайдиган туман (шаҳар) номи ҳудудида бўлиб, уларни фуқаролик ишлар бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи суди биносига олиб келиш жуда қийин ва кўп миқдорда харажат талаб қилади.

Шунингдек, мен яшайдиган Илтимоснома берувчи яшайдиган туман (шаҳар) номиҳамда фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг ораси жуда узоқ бўлиб, келиб-кетиш ва судда иштирок этиш учун моддий томондан жуда қийналаман.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-моддасида суд мазкур иш бошқа судда, хусусан далилларнинг кўпчилик қисми жойлашган ердаги судда ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилади деб ҳисобласа ишни кўриш учун бошқа судга ўтказиши мумкинлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31, 32, 42, 43-моддаларига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Мазкур ишни мазмунан кўриб чиқиш учун Фуқаролик ишини кўриб чиқиш учун ўтказилиши сўралаётган суд номи судига ўтказишингизни

 

 

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Илтимоснома нусхаси.

 

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

 

 

Ишни судловга тегишлилик бўйича бошқа судга ўтказиш илтимоснома

Суд судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзининг иш юритишига қабул қилиб олган ишни, гарчи кейинчалик бу иш бошқа суднинг судловига тегишли бўлиб қолса ҳам, мазмунан ҳал қилиши керак.

Суд қуйидаги ҳолларда ишни кўриш учун бошқа судга ўтказади:

1) мазкур иш бошқа судда, хусусан далилларнинг кўпчилик қисми жойлашган ердаги судда ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилади деб ҳисобласа;

2) бир ёки бир нечта судья рад қилинганидан сўнг бу судда уларни алмаштириш имкони бўлмаса;

3) иш мазкур судда кўрилаётганда, у судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолса.

Талаб фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Агар ишни кўриб чиқиш жараёнида даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича суд ажрими устидан хусусий шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.

Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди.