|
Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан |
ИЛТИМОСНОМА
Суд мажлисини аудио-видео ёзувга олиш тўғрисида
Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган иш мавжуд.
Суд мажлиси қонуний ва асосли ўтказилишини таъминлаш мақсадида сиздан ўтказиладиган суд мажлисларини аудио-видеоёзувга олиш учун рухсат беришингизни сўрайман.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 208-моддасига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан суд мажлисларини ауди-видеоёзувга олишга рухсат беришингизни.
Илова:
Илтимоснома нусхаси
Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси |
имзо |
Илтимоснома берилган сана |
Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Қонунга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин. Одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.