|
Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан |
ИЛТИМОСНОМА
Суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида
Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган иш мавжуд.
Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисида кўриш Фуқаролик ишини суд мажлисида кўриб чиқиш тайинланган сана кунига тайинланган.
Мен ушбу суд иши тайинланган куни Илтимоснома берувчининг суд мажлиси тайинланган кунда мажлисга кела олмаслиги сабаблари сабабли суд мажлисида қатнаша олмайман.
Менинг ушбу сабабларимнинг узрли эканлигини Суд мажлисига кела олмаслик сабабларини асословчи далиллар ва ҳужжатлар тасдиқлайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 219, 220, 223-моддаларига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Фуқаролик ишини кўриб чиқиш бўйича суд мажлисини Суд мажлисини қайси кунга қолдириш сўралади кунига қолдиришингизни.
Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:
1. Илтимоснома нусхаси
2. Суд мажлисида иштирок эта олмаслигим сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар
Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси
|
имзо |
Илтимоснома берилган сана |
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ва ишни муҳокама қилиш билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилганидан кейин суднинг ажрими билан ҳал қилинади.
Ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.
Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.
Суд иш муҳокамасини қуйидаги ҳолларда кейинга қолдириши мумкин:
1) тартиб фуқаролар томонидан оммавий тарзда бузилганда;
2) раислик қилувчи томонидан огоҳлантирилганидан сўнг прокурор ёки адвокат унинг фармойишларига бўйсунмаганида;
3) тарафлар (учинчи шахслар) томонидан суд мажлисидаги тартиб бузилганда;
4) ўзига суд чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган ишда иштирок этувчи шахслардан бирор-бири суд мажлисига келмаганда;
5) тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахслардан бирор-бири суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра суд мажлисига келмаганда;
6) тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганда, агар улардан бирортасидан ҳам суд муҳокамаси уларнинг иштирокисиз ўтказилиши тўғрисида ариза келиб тушмаган бўлса;
7) суд мажлисига гувоҳ, таржимон, эксперт ёки мутахассис келмаганда, агар уларнинг иштирокисиз ишни кўриш имкони бўлмаса;
8) даъвогар ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришга рози бўлмаганда;
9) қарши даъво тақдим этилганда;
10) суд мажлиси юритишда техник воситаларидан, шу жумладан видеконференцалоқа тизимидан фойдаланилганда техник носозликлар келиб чиққанда;
11) қўшимча далиллар тақдим этиш ёки талаб қилиб олиш зарур бўлганда;
12) ишда иштирок этиш учун бошқа шахслар жалб қилинганда ёки бошқа процессуал ҳаракатлар амалга оширилганда.
Суд ишни суд мажлисида кўриш имкони бўлмаган бошқа ҳолларда ҳам муҳокамани кейинга қолдириши мумкин.
Суд муҳокамаси уни кейинга қолдириш учун асос бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган муддатга, суд муҳокамасининг Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган муддати доирасида кейинга қолдирилиши мумкин.
Суд иш муҳокамасини кейинга қолдирганда, кейинги суд мажлисининг вақтини белгилайди, бу ҳақда ҳозир бўлган шахсларга имзо қўйдирган ҳолда эълон қилади. Судга келмаган ва суд процессида иштирок этиш учун янгидан жалб қилинадиган шахслар кейинги суд мажлисининг вақти тўғрисида Фуқаролик процессуал кодексининг 16-бобида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Кейинга қолдирилган ишни кўриш қолган жойидан давом эттирилади. Бироқ, агар иш Фуқаролик процессуал кодексининг 39-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни жалб қилиш сабабли кейинга қолдирилган бўлса, иш муҳокамаси бошидан бошланади.
Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.