Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Суднинг хал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • (касаллик ёки бошқа ҳолат )

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган Фуқаролик ишлари буйича суди номига

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

ИЛТИМОСНОМА

Суднинг хал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш тўғрисида

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган Фуқаролик ишлари буйича суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган сана куни чиқарилган хал қилув қарори устидан Ҳал қилув қарори устидан шикоят келтириш учун белгиланган муддат ўтказиб юборилиши учун сабаб бўлган узрли ҳолатлар сабабли апелляция шикояти бера олмадим.

Менинг ушбу сабабларимнинг узрли эканлигини Шикоят келтириш муддати узрли сабаб билан ўтказиб юборилганлигини исботловчи ҳужжатлар номи каби далиллар тасдиқлайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 155-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди йигирма саккизинчи хатбошиларига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Суднинг хал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш муддатини тиклашингизни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Илтимоснома нусхаси

Апелляция шикояти бериш муддатини ўтказиб юборганлик сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

имзо

Илтимоснома берилган сана

Суднинг хал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома

Суд тайинлаган муддатлар суд томонидан узайтирилиши мумкин.

Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддатни суд узрли деб топган сабабларга кўра ўтказиб юборган бўлса, мазкур муддат тикланади.

Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома процессуал ҳаракат амалга оширилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим бўлган судга берилади ва ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги илтимосномани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани бериш билан бир вақтда, муддати ўтказиб юборилган ҳаракат бажарилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим.

Ўтказиб юборилган процессуал муддатни узайтириш, тиклаш ҳақида ёки узайтиришни ёхуд тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Ўтказиб юборилган процессуал муддатни узайтиришни рад этиш ёки тиклашни рад этиш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.

Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.