Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Масалан: даъвогар, жавобгар
  • Масалан: фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талабдан воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши ва ҳ.к

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

ИЛТИМОСНОМА

Тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш тўғрисида

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Иш бўйича Ҳуқуқий ворис билан алмаштирилиши лозим бўлган тараф Ҳуқуқий ворис билан алмаштириладиган тарафнинг алмаштирилиши сабаби сабабли ҳуқуқий вориси билан алмаштириш лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 47-моддасида низоли ёки суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатда тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили чиқиб кетган тақдирда суд бу шахсларни уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштиришга йўл қўйиши, ҳуқуқий ворислик фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлиги, ҳуқуқий вориснинг суд процессига киришганлиги ҳақида ажрим чиқарилиши белгиланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 43, 44, 47-моддаларига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Мазкур фуқаролик иши бўйича Ҳуқуқий ворис билан алмаштирилиши лозим бўлган тарафни ҳуқуқий вориси Ишга ҳуқуқий ворис сифатида жалб қилиниши лозим бўлган шахснинг Ф.И.Ш.и билан алмаштириб, уни иш кўрилишида жалб қилишингизни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Илтимоснома нусхаси.

Илтимосномани тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

Илтимоснома берилган сана

имзо

Тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш тўғрисида илтимоснома

Низоли ёки суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатда тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талабдан воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши ва ҳ.к.) суд бу шахсларни уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштиришга йўл қўяди.

Ҳуқуқий ворислик фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Ҳуқуқий вориснинг суд процессига киришганлиги ҳақида ажрим чиқарилади.

Тараф ҳуқуқий ворис билан алмаштирилгандан сўнг суд процесси алмаштириш амалга оширилган босқичдан давом эттирилади.

Ҳуқуқий ворис суд процессига киришгунига қадар амалга оширилган барча ҳаракатлар ҳуқуқий ворисга ўрнини бўшатиб берган шахсга қай даражада мажбурий бўлган бўлса, ҳуқуқий ворисга ҳам шу даражада мажбурийдир. Ҳуқуқий ворис ишга доир барча материаллар билан танишишга ҳақли.

Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.