Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Ушбу бандга ҳужжатлар олиниши лозим бўлган юридик шахс (корхона, муассасаса, ташкилот) номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.си ёзилиши лозим

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

ИЛТИМОСНОМА

ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисида

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Ишдаги ҳолатларга ойдинлик киритиш, қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилиш учун Илтимосномада талаб қилиб олиниши сўралаётган ҳужжатлар кимдан олиниши лозимдан Қандай ҳужжатлар талаб қилиб олиниши лозим каби ҳужжатларни талаб қилиб олиш зарур.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 90, 91, 92-моддаларига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Илтимосномада талаб қилиб олиниши сўралаётган ҳужжатлар кимдан олиниши лозимдан Қандай ҳужжатлар талаб қилиб олиниши лозим каби ҳужжатларни талаб қилиб олиб, уларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилишингизни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Илтимоснома нусхаси

Тасдиқловчи ҳужжатлар

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

имзо

Илтимоснома берилган сана

Ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимоснома

Ишни мазмунан ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган предметлар ашёвий далиллардир.

Ашёвий далилни тақдим этувчи ёки уни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилаётган шахс ушбу далил орқали иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкинлигини кўрсатиши шарт.

Ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмаётган шахслардан далил сифатида бирор ашёни талаб қилиб олиш ҳақида судга илтимоснома тақдим этувчи шахс ушбу ашёни таърифлаб бериши ва бу ашё мазкур шахсда деб ҳисоблаш учун қандай асослари борлигини баён этиши керак.

Суд томонидан фуқаролар ва ташкилотлардан талаб қилинаётган ашёвий далиллар бевосита судга юборилади.

Суд ашёвий далилни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома тақдим этган шахсга ушбу далилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқига доир сўров бериши мумкин.

Ишда иштирок этмаётган фуқаролар ва ташкилотлар талаб қилинаётган ашёни тақдим этиш ёки суд белгилаган муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда судга хабар бериши шарт.

Агар шахс суд ундан талаб қилаётган ашёвий далилни тақдим этиш ёки суд томонидан белгиланган муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, у суднинг сўровини олган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида бу ҳақда узрли сабабларини кўрсатган ҳолда судга хабар бериши шарт.

Суд хабардор қилинмаган тақдирда, шунингдек, агар суднинг ашёни тақдим этиш тўғрисидаги талаби суд узрсиз деб топган сабабларга кўра бажарилмаса, айбдор фуқаролар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари Фуқаролик процессуал  кодексининг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилиши мумкин.

Жарима солиш тегишли фуқаролар ва мансабдор шахсларни суд талаб қилаётган ашёни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни мустақил ҳолда тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.