Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Дарсликларни ижарага бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
Томонлар тўғрисида маълумотлар
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади, рақами (номи) ёзилади)
  • (таълим тили кўрсатилади)
Шартнома предмети
  • (мисол учун: 2021/2022 ўқув йилига деб кўрсатилади)
Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

Юклаб олинг

Дарсликларни ижарага бериш тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома тузилган сана

 

Бир томонидан Умумтаълим мактаби жойлашган жой, рақами (номи) номидан устав асосида иш юритувчи, бундан буён матнда «Ижарага берувчи» деб юритилувчи Ижарага берувчининг томонидан ҳаракатланадиган шахснинг Ф.И.О. шахсида ҳамда иккинчи томондан таълим Таълим тили тилида олиб бориладиган Синф рақами-синф ўқувчисининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳомий, бундан буён матнда «Ижарага олувчи» деб юритилувчи Ижарага олувчининг Ф.И.О. мазкур Шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди:

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Ижарага берувчи, Ижарага берилаётган дарсликларнинг ўқув йили ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламини Ижарага олувчига беради, Ижарага олувчи эса, мазкур Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатилган миқдорда ва муддатларда ижара тўловини тўлаш ва Ижарага олган дарсликларни топширишнинг якуний муддатигача дарсликлар тўпламини фойдаланишга яроқли ҳолатда қайтариш мажбуриятини олади.

1.2. Мазкур Шартноманинг предмети бўлган дарсликлар тўплами Ижарага олувчига фойдаланишга яроқли ҳолатда қуйидаги номларда ва миқдорда берилади:

Дарсликлар номи ва миқдори.

II. ИЖАРА ТЎЛОВИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

2.1. Мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламидан фойдаланганлик учун Ижарага олувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан Ижарага олган дарсликларнинг ўқув йили ўқув йилига жами Ижарага олган дарсликларнинг ўқув йилига тўлов миқдори сўм миқдорида белгиланган ижара тўловини Ижарага берувчига тўлайди.

2.2. Ижара тўлови маблағлари тўлиқ ҳажмда жорий ўқув йилининг 30 сентябридан кечиктирмаган ҳолда тўланади.

Ижарага олувчи пул маблағлари вақтинчалик йўқлиги сабабли, ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим мактаби маъмуриятига мурожаат қилиши мумкин. Бунда ижара тўлови муддати умумтаълим мактаби васийлик кенгаши қарори ва директор буйруғи билан узайтирилади. Ижара тўлови муддати узайтирилган тақдирда, мазкур тўловнинг 50 фоизи жорий йилнинг 30 сентябригача, қолган қисми эса, 30 ноябргача тўланиши лозим.

III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

3.1. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.1.1. Ижара тўловининг мазкур Низомнинг 2.1 ва 2.2-бандларида назарда тутилган миқдорда, тартибда ва муддатда тўланишини Ижарага олувчидан талаб қилиш;

3.1.2. Ижарага олувчининг айби билан дарслик йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолганда, зарарни худди шундай дарслик билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур Шартноманинг 4.2.4-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш;

3.1.3. Ижара тўлови муддатини узайтириш.

3.2. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.2.1. Ижара тўловини тўлаганидан кейин, Ижарага берувчидан тегишли дарсликларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда ва тўлиқ тўпламда Ижарага берувчидан талаб қилиш;

3.2.2. Ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида Ижарага берувчига мурожаат қилиш;

3.2.3. Мазкур Шартноманинг 2.1-бандида кўрсатиб ўтилган ижара тўлови суммасини Ижарага берувчининг ёки тегишли банкнинг кассасига нақд пул маблағларини тўлаш ёки Ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан тўлаш.

IV. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

4.1.1. Ижара тўлови тўлангандан кейин, мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилгант дарсликлар тўпламидан 2.1. бандида кўрсатилган ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун Ижарага олувчига бериш;

4.1.2. Ижарага олувчини ижара тўлови миқдорлари, дарсликлар тўпламларини ижарага бериш ва ижара тўловини тўлаш тартиби, шунингдек дарсликлар тўпламларидан фойдаланиш шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.

4.2. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

4.2.1. Мазкур Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорда ва муддатларда ижара тўловини тўлаш;

4.2.2. Олинган дарсликлар тўпламининг тўлиқ ва фойдаланишга яроқли ҳолатда сақланишини таъминлаш;

4.2.3. Дарсликлар тўпламини фойдаланишга яроқли ҳолатда Ижарага берувчига Қайтариш;

4.2.4. Дарсликлар йўқолган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган ҳолатларда зарарни худди шундай дарслик билан қоплаш ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлаш:

биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун – унинг бир баравари миқдорида;

2– 4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун – унинг икки баравари миқдорида;

5– 9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун – унинг тўрт баравари миқдорида.

V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Мазкур Шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.

5.2. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод этилади.

VI. НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

6.1. Мазкур Шартноманинг амал қилиши давомида вужудга келган низолар томонлар орасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилинади.

6.2. Низоларни ҳал қилишда келишувга эришилмаган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

7. Мазкур Шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатларига асосан ҳал қилинади.

8. Мазкур Шартнома 2 та асл нусхада тузилди.

VIII. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

Мактаб

Фойдаланувчи

Мактабнинг рақами (номи)

Фойдаланувчининг Ф.И.О.

Манзили: Мактабнинг манзили

Манзили: Фойдаланувчининг манзили

телефон /факс: Мактабнинг телефон рақами

Паспорт серияси, рақами, ким томонидан

ва қачон берилган: Фойдаланувчининг паспорт маълумотлари

Шахсий ғазна ҳисобварағи: Мактабнинг ғазна ҳисоб рақами

Ўқувчининг Ф.И.О. Ўқувчининг Ф.И.О.

МФО: Банк коди МФО

СТИР: Мактабнинг СТИР рақами

ИФУТ: Мактабнинг ИФУТ рақами

ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ

Мактаб: Мактаб раҳбарининг Ф.И.О. Фойдаланувчи:_____________________

М.Ў.(имзо) _____________ (имзо) ___________________

Ижара шартномаси имзоланган сана

Дарсликларни ижарага бериш шартномаси

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, у Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда 2577-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 39-бандига асосан, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан синфлар ва таълим тиллари кесимида тасдиқланади.

Мазкур низомда дарсликларни ижарага бериш шартномасини тузиш намунаси ҳам кўрсатиб ўтилган бўлиб, ушбу намуна асосида ижара шартномасининг онлайн варианти ишлаб чиқилиб, фойдаланувчиларга тақдим қилинмоқда.

Ушбу онлайн шартномадан фойдаланувчи шартноманинг реквизитларини ва томонлар тўғрисида маълумотларни киритган ҳолда имзолаш учун тайёр ҳолга келтириши мумкин.

Таълим ҳуқуқи тўғрисида батафсил бу ерда танишинг