|
Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суди номига Манзил: Ариза берувчининг манзилида яшовчи Ариза берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оситомонидан |
АР И З А
Мол-мулкни хатлаш тўғрисида
Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берувчининг манзили судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номининг жавобгар Иш бўйича жавобгар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номига нисбатан Даъво ариза мазмуни ҳақидаги иқтисодий иш мавжуд.
Ушбу иқтисодий иш кўриб чиқилгунга қадар, даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд ижросини қийинлаштириб, уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши эҳтимоли борлиги сабабли, жавобгарга тегишли бўлган мол-мулкларни хатлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 94-96-моддаларига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Мазкур иқтисодий иш бўйича мол-мулкни хатлаш ҳақидаги аризамни қаноатлантиришингизни;
Жавобгарга тегишли бўлган барча мол-мулкларни иш бўйича якуний хулосага келингунига қадар хатлашингизни.
Ариза берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.О.си |
Ариза берилган сана |
Иқтисодий процессуал кодексига мувофиқ даъвони таъминлаш чораси сифатида жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаш ҳам кўрсатиб ўтилган.
Мол мулкни хатлаш тўғрисида ариза судга тақдим этилади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур тизимга тегишли тартибларга риоя қилинган ҳолда мол мулкни хатлаш тўғрисидаги ариза намунаси киритилган бўлиб, онлайн намунадан фойдаланиб уни ўзи мустақил тайёрлаши мумкин.