|
Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суди номи судига Ариза берувчининг манзили Ариза берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан |
АР И З А
(прокурорни рад этиш тўғрисида)
Бераман ушбу аризани шу ҳақдаким, даъвогар Иш бўйича даъвогар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номининг жавобгар Иш бўйича жавобгар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номига нисбатан Даъво ариза мазмуни ҳақидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишда прокурор сифатида иштирок этаётган Суд жараёнида иштирок этаётган прокурорнинг Ф.И.О.сига нисбатан раддия бераман. Чунки прокурор Прокурорга раддия бериш сабаблари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 21-моддасига кўра, прокурор ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса, ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 21, 22-моддаларига асосан бошқа прокурор иштирокини таъминлашингизни сўрайман.
Ариза берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси |
имзо |
Ариза берилган сана |
Прокурор ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса, ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳаракатлар содир этса ишдан четлаштирилиши мумкин.
Прокурорни рад этиш манфаатдор тарафлар томонидан судга ариза киритилиши орқали ҳал қилинади.
Шу сабабли тизимга қонунчиликка асосланган ҳолда прокурорни рад қилиш тўғрисидаги ариза шакли киритилган бўлиб, фойдаланувчилар онлайн намунадан фойдаланиб уни ўзлари мустақил тайёрлашлари мумкин.