Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида ариза

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Ариза берувчи
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номига

Ариза берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Ариза берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

АР И З А

(даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида)

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавобгар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номига нисбатан Даъво ариза мазмуни ҳақидаги даъво аризам юзасидан юритилган фуқаролик иши мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 106-моддасида суд жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсда турган мол-мулкни ёхуд пул маблағларини хатлаши, жавобгарнинг муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаши, бошқа шахсларнинг жавобгарга мол-мулк беришини ёки унга нисбатан бошқа мажбуриятларни бажаришини тақиқлаши, мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво қўзғатилган тақдирда, уни реализация қилишни тўхтатиши, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашаётган бўлса ва агар бундай низолашишга қонунчиликда йўл қўйилса, бу ҳужжат бўйича ундирувни тўхтатиши, низоли мол-мулк бузилиши, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиши, низоли мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсга (сақловчига) бериш ва зарур ҳолларда даъвони таъминлаш бўйича бошқа чораларни кўриши белгиланган.

Юқоридаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича даъвони таъминлаш чораси сифатида Қайси турдаги даъвони таъминлаш чораси қўлланилиши сўралади қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Аризамни асословчи ҳужжатларни судга тақдим этаман.

Жавобгарнинг номида бўлган мол-мулкларнинг ҳужжатлари ва даъвони таъминлашга асос бўлган далилларни судга тақдим этаман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 106-107-моддасига асосланиб даъвони таъминлаш чораси сифатида Қайси турдаги даъвони таъминлаш чораси қўлланилиши сўралади қўллашингизни сўрайман.

 

 

Илова:

Аризани асословчи ҳужжатлар

 

 

Ариза берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Ариза берилган сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида ариза

Фуқаролик процессуал кодексида даъвони таъминлаш чоралари аниқ белгиланган бўлиб, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судья (суд) томонидан ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмаган ҳолда ҳал қилинади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.