Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий ишлар бўйича суд номига
Манзил: Ариза берган ташкилотнинг манзили
Ариза берган ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли ва имзо қуйишга ваколатли бўлган мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О.сидан
АР И З А
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Бераман ушбу аризани шу ҳақдаким, даъвогар Даъвогар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли томонидан бизнинг ташкилотимизга нисбатан Даъво ариза мазмуни ҳақидаги даъво ариза билан иқтисодий ишлари бўйича Ариза берилган иқтисодий ишлар бўйича суд номи судига мурожаат қилган.
Ҳозирда даъвогар Даъвогар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли билан ўзаро келишганмиз ва унинг даъво талабини тўлиқ тан оламан, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддасига асосан мазкур иқтисодий ишни иш юритишдан тугатишингизни сўрайман.
Ариза берган ташкилотнинг номи,ташкилий
ҳуқуқий шакли ва имзо қуйишга ваколатли
бўлган мансабдор шахснинг лавозими Ариза берган ташкилот
вакилининг Ф.И.О.си
Ариза берилган сана
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:
1) иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса;
2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно;
3) ҳакамлик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий тарзда ижрога қаратиш юзасидан ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
31) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан арбитражнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этган ҳоллар мустасно;
4) ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса;
5) ишда тараф ҳисобланган фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
6) даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса;
7) келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса;
8) даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса;
9) тўпланган материаллар йўқотилган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш учун етарли бўлмаса.
Иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Мазкур ариза мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни мустақил ҳолда тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.
Иш юритишни тугатиш тўғрисида батафсил бу ерда танишинг