|
Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий ишлар бўйича суд номига Манзил: Ариза берган ташкилотнинг жойлашган манзили Ариза берган ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли ва имзо қуйишга ваколатли бўлган мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О.дан |
АРИЗА
(Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида)
Иқтисодий ишлар бўйича Ҳал қилув қарорини чиқарган иқтисодий ишлар бўйича суд номи судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Иш бўйича давогар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шаклининг жавобгар Иш бўйича жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига нисбатан Иш бўйича даъвонинг мазмуни ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонунининг 34-моддасига кўра, ижро иши юритиш агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда, агар қонунчиликда низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда, ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво аризаси берилганда суд томонидан тўхтатиб турилиши шарт.
Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлаётган сабаблар сабабли ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳужжат ва далилларни судга тақдим этаман.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 345-моддасига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Иқтисодий ишлар бўйича Ҳал қилув қарорини чиқарган иқтисодий ишлар бўйича суд номи судининг ҳал қилув қарори асосида қўзғатилган ижро ишини юритишни тўхтатиб туришингизни.
Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар:
Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Аризачи: Ариза берган ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли ва имзо қуйишга ваколатли бўлган мансабдор шахснинг лавозими |
______________ (имзо) |
Ариза берган ташкилотнинг имзо қуйишга ваколатли бўлган мансабдор шахснинг Ф.И.О. |
|
|
|
Ариза берилган сана |
|
|
Иқтисодий процессуал Кодексида иқтисодий иш бўйича ижро ишини юритишни тўхтатиб туришга асос бўладиган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган. Иш юритишни тўхтатиб туриш судга ариза киритиш орқали ҳал этилади.
Тарафлар ариза намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, низоларни тезкорлик билан ва осон ҳал бўлишига олиб келади.