Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Фуқоролик ишлари бўйича суд мажлиси баённомасининг нусхасини бериш тўғрисида ариза

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: мазкур бандда вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича

Ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига

Ариза берган шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Ариза берган шахснинг Ф.И.О.сидан

АР И З А

(Суд мажлиси баённомасининг нусхасини бериш тўғрисида)

Бераман ушбу аризани шу ҳақдаким, Суд мажлиси бўлиб ўтган санада фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номи суди томонидан менинг жавобгар Жавобгар шахснинг Ф.И.О.сига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризам кўриб чиқилиб, даъво талабим қаноатлантирилмасдан бизларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилди.

Мен мазкур ажримдан норозиман, чунки менинг кўрсатмаларим ва далилларим инобатга олинмаган ҳамда суд мажлиси баённомасига киритилмаган деб хисоблайман.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 279-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг баённомаси билан танишиб чиқишга ва унда йўл қўйилган хатоликларни ёки унинг тўлиқ эмаслигини у имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида кўрсатиб, баённома юзасидан ёзма равишда фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақли. Баённомага доир берилган фикр-мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқади ва у ушбу фикрларга қўшилган тақдирда, бу фикр-мулоҳазаларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ҳамда уларни суд мажлисининг баённомасига қўшиб қўяди.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 40, 44-моддаларига асосан суд мажлиси баённомасини нусхасини беришингизни сўрайман.

Ариза берган шахснинг Ф.И.О.си_____________

Ариза берилган сана

Фуқоролик ишлари бўйича суд мажлиси баённомасининг нусхасини бериш тўғрисида ариза

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари Фуқаролик процессуал кодексида кўрсатиб ўтилган бўлиб, суд мажлиси баённомасининг нусхасини олиш шулар жумласидандир.

Фуқаролик ишлари бўйича суд мажлиси баённомасининг нусхасини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни билан таниш бўлмаган фуқароларга ушбу аризани тайёрлаш айрим мураккабликлар туғдириши мумкин.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза матни сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.