Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига
Ариза берган шахснинг яшаш манзилида
яшовчи Ариза берган шахснинг Ф.И.О.сидан
АРИЗА
(Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида)
Фуқаролик ишлари бўйича Ҳал қилув қарорини чиқарган фуқаролик ишлар бўйича суд номи судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Иш бўйича даъвогар шахснинг Ф.И.О.нинг жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Иш бўйича даъвонинг мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, мен Суд қарорига асосан аризачи мажбуран чиқарилиши белгиланган уй-жойнинг манзили оила аъзоларим билан уй-жойдан чиқарилишим белгиланган.
Ҳозирги кунда қиш мавсуми бўлганлиги, мени ва оила аъзоларимни бошқа яшайдиган уй-жойим йўқлигини инобатга олиб, ижро иши юритишни тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳужжат ва далилларни судга тақдим этаман.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 455-моддасига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Фуқаролик ишлари бўйича Ҳал қилув қарорини чиқарган фуқаролик ишлар бўйича суд номи судининг ҳал қилув қарори асосида қўзғатилган ижро ишини юритишни тўхтатиб туришингизни.
Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар:
Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Ариза берган шахснинг Ф.И.О.си ___________ Ариза берилган сана
(имзо)
Фуқаролик процессуал кодексига кўра давлат ижрочиси суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатган ижро ишини юритишни қонунда назарда тутилган ҳолларда, ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши мумкин.
Фуқаролик ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза судга киритилади.
Ушбу намунадаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.