«Кичик саноат зонаси номи»КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ҲУДУДИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАНАМУНАВИЙ БИТИМ
«Кичик саноат зонаси номи КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИБОШҚАРИШ ДИРЕКЦИЯСИ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ
ва
«Кичик саноат зонаси иштирокчисининг юридик шакли ва ташкилотнинг номи»ўртасида Битим тузилган санадаги Битим рақами-сон
Кейинги ўринларда «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ дирекцияси деб номланадиган ва Кичик саноат зонаси асос ҳужжати асосида ҳаракат қиладиган «Кичик саноат зонаси номи»кичик саноат зонаси дирекцияси» ДМ бир томондан ҳамда кейинги ўринларда КСЗ иштирокчиси деб номланадиган КСЗ иштирокчиси томонидан ҳаракат қилувчининг Ф.И.О.си ва Қайси ҳужжат асосида ҳаракат қилинади асосида ҳаракат қиладиган, биргаликда Томонлар деб номланувчилар мазкур Битимни қуйидагилар ҳақида тузди:
1-МОДДА
ТУШУНЧАЛАР ВА ИЗОҲЛАР
Инвестиция лойиҳаси — «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ ҳудудида инвестиция объектини қуриш (ташкил этиш) бўйича ўз капитали ва (ёки) турли манбалардан жалб қилинадиган (тўғридан-тўғри инвестициялар) капиталдан фойдаланган ҳолда лойиҳа олди, тайёргарлик, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ишлари, хом ашё ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ва кейинчалик фойдаланиш мақсадида инвестиция объектини олдиндан белгиланган вақт давомида ишга тушириш шаклидаги ташкилий-техник чора-тадбирлар мажмуи.
2-МОДДА
БИТИМ ПРЕДМЕТИ
2.1. Иқтисодий имконият, техник ва касбий кўникмаларга эга бўлган КСЗ иштирокчиси КСЗ ҳудудида КСЗ ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулот (номи) ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мажбуриятини олади.
2.2. Инвестиция лойиҳаси тўғридан-тўғри инвестициялар, таъсисчиларнинг ўз маблағлари ёки КСЗ иштирокчисининг жавобгарлиги остида жалб этиладиган кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилади.
2.3. Инвестиция лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилади. Инвестицияларнинг умумий миқдори Йил кўрсатилиши лозим йил давомида (инвестиция киритиш жадвалига мувофиқ) Йил давомида инвестиция миқдори сўмни ташкил этади.
3-МОДДА
«Кичик саноат зонаси номи»КСЗ ДИРЕКЦИЯСИНИНГ
ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Ушбу битимга мувофиқ «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ Дирекцияси унга берилган ваколатлари доирасида қуйидаги мажбуриятларни қабул қилади:
3.1.1. Инвестиция лойиҳасининг Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадвалига мувофиқ, ўз вақтида амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
3.1.2. КСЗ иштирокчиси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ иштирокчилари реестрига тегишли маълумотларни киритиш ва унга «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ иштирокчиси гувоҳномасини бериш;
3.1.3. Инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва фаолият кўрсатиши учун зарур инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш, ҳудудни ободонлаштиришга доир масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш.
3.2. «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.2.1. КСЗ иштирокчисидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ва КСЗ иштирокчисининг ушбу битим бўйича қабул қилган мажбуриятларини бажариши ҳақидаги ҳисоботларни олиш;
3.2.3. «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ ҳудудида жойлашган давлат тасарруфидаги кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
3.2.4. КСЗ иштирокчиси Битим бўйича мажбуриятларини жиддий бузган ҳолатларда, шу жумладан ўз вақтида инвестиция киритиш, инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилмаслик масалаларида Маъмурий кенгашга «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳақида таклифлар киритиш.
4-МОДДА
КСЗ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Ушбу Битимга мувофиқ КСЗ иштирокчиси қуйидаги мажбуриятларни қабул қилади:
4.1.1. Йил кўрсатилиши лозим йил давомида Йил давомида инвестиция миқдори сўм миқдордаги (ёки млн. АҚШ доллари экв.) инвестицияни иловага мувофиқ инвестиция лойиҳасини тармоқ жадвалига асосан амалга оширишда тўлиқ миқдорда киритиш;
4.1.2. Иловага мувофиқ тармоқ жадвалига асосан ишлаб чиқариш объектининг қурилишини ёки капитал таъмирланишини бошлаш ва тугатиш;
4.1.3. Ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажмини инвестиция лойиҳасининг бизнес-режасига мувофиқ экспорт қилиш ва ички бозорга етказиб бериш;
4.1.4. Қурилиш-монтаж ишлари, ускуналарни ўрнатиш ва хўжалик фаолиятини амалга оширишда тегишли меъёрлар ва қоидалар, шу жумладан экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
4.1.5. Стандартларга мувофиқ бўлган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини бошқариш тизими жорий этилишини таъминлаш;
4.1.6. Меҳнат шароитини ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари яратиш;
4.1.7. Ҳар чоракда «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ Дирекциясига инвестиция лойиҳасининг бажарилишини (шу жумладан, инвестициялар ҳажми, ишлаб чиқаришни ишга тушириш муддати, экспорт, янги иш ўринлари) ҳақида тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатда ҳисоботлар тақдим этиш.
5-МОДДА
ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Ушбу Битим бўйича томонлар ўз мажбуриятларини бажармаганда ва/ёки тегишли даражада бажармаса, Битим шартларига мувофиқ жавобгар бўлади. Битимда белгиланмаган ҳолларда эса томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Иштирокчи ўзи қабул қилган мажбуриятларни бажармаса, ушбу Битимга мувофиқ Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ иштирокчиси мақомидан маърум этилиб, белгиланган барча имтиёз ва афзалликлар, шу жумладан узоқ муддатли ижара шартномаси тегишли равишда тугатилади.
5.2. КСЗ иштирокчиси «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ дирекциясининг мажбуриятлари учун жавобгар эмас, шунингдек, «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ Дирекцияси ҳам КСЗ иштирокчисининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмасдир.
6-МОДДА
БИТИМНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ
6.1. Томонларнинг ўзаро келишувига биноан Битимга Маъмурий кенгашнинг тегишли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши лозим.
6.2. Битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
6.2.1. Ажратиб берилган ҳудуддан мақсадли фойдаланилмаса ёки қурилиш-монтаж ишларини бошлаш белгиланган муддатларда таъминланмаса.
6.2.2. Битимда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаса;
6.2.3. Тадбиркорлик субъекти «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум этилса;
6.2.4. «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ фаолияти муддатидан олдин тугатилса;
6.2.5. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
6.3. Ушбу Битим бекор қилинганда, КСЗ иштирокчисига берилган барча имтиёз ва преференциялар ҳам тўхтатилади.
7-МОДДА
ФОРС-МАЖОР
7.1. Томонлар ушбу Битим бўйича мажбуриятларининг тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавобгарликдан қуйидаги ҳолатларда озод этилади: агар бу ҳолат бартараф этиб бўлмайдиган кучлар таъсири натижаси бўлганда, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган табиий офатлар (зилзила, сув тошқинлари ва бошқалар), ташқи объектив омиллар (эпидемиялар, Томонларнинг оқилона назорати остида бўлмаган бошқа ҳодисалар), ушбу ҳолатлар таъсири мавжуд бўлган вақтда, агар бу ҳолатлар тўғридан-тўғри ушбу Битимнинг бажарилишига таъсир этган бўлса.
7.2. Томонлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари вужудга келиш тўғрисида хабардор қилишга мажбур. Агар, бир Томон бошқа Томонни бундай ҳолат содир бўлиши ҳақида 30 кун муддатда ўз вақтида хабардор қилмаса, мазкур Томон кўрсатиб ўтилган ҳолатларни форс-мажор сифатида эътироф этиш ҳуқуқини йўқотади.
Форс-мажор ҳолатлари содир бўлган ҳудуддаги ваколатли ташкилот томонидан берилган тасдиқ бундай ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг давомийлигига етарли далил бўлади.
7.3. Агар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар вужудга келтирган ҳолатлар бир йилдан зиёд давом этса, Томонлар ушбу Битимни, жарималар ва (ёки) бошқа тегишли маблағларни тўламасдан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа Томоннинг кўрган зиёнини камайтириш бўйича барча имконияти бўлган чораларни кўриб, давом эттиришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
7.4. Иккала Томон ҳам форс-мажор ҳолатлари оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўришга мажбур.
8-МОДДА
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
8. Томонлар ушбу Битимнинг ижроси натижасида келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни ўзаро музокаралар ва маслаҳатлар йўли билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилади, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади.
9-МОДДА
ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
9.1. Ушбу Битим шартлари ва Томонларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳар қандай маълумот махфий ҳисобланади ва ошкор қилинмайди.
9.2. Томонлар тўлов ва почта реквизитларидаги барча ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини зудлик билан хабардор қилишлари шарт. Эски манзил ва ҳисоб рақамлари бўйича, уларнинг ўзгариши тўғрисида хабардор бўлишдан олдин амалга оширилган ҳаракатлар мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади.
9.3. Ушбу Битим ҳар бир томон учун биттадан икки нусхада давлат (ёки рус) тилида тузилган. Ҳамма нусхалар тенг юридик кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келган тақдирда Томонлар тегишли равишда ўзбек (ёки рус) тилидаги матнга мурожаат этади.
10-МОДДА
БИТИМНИНГ КУЧГА КИРИШИ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
10.1. Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва «Кичик саноат зонаси номи»КСЗ фаолиятининг бутун даврида амал қилади.
10.2. Мазкур Битимдаги барча қоидалар Томонлар учун имзоланган санадан бошлаб мажбурийдир.
ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:
«Кичик саноат зонаси номи»кичик саноат зонаси Дирекцияси» ДМ Кичик саноат зонаси дирекцияси ДМнинг реквизитлари |
«Кичик саноат зонаси номи»КСЗ Иштирокчиси КСЗ иштирокчисининг реквизитлари |
Мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги ҳам мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш учун олиб борилаётган кенг кўламли ишлар бунинг исботидир.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошираётган тадбиркорнинг фаолияти кўпинча муҳим шартномалар тузиш билан боғлиқ. Aгар тадбиркорда кичик саноат зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимни расмийлаштириш учун етарли кўникма мавжуд бўлмаса, у ҳолда онлайн тайёр битим намунасидан бепул фойдаланиши мумкин.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошираётган тадбиркор, кичик саноат зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни бевосита, мустақил амалга ошириши мумкин. Бунда махсус онлайн конструктор ёрдамида минимал вақт сарфланади. Тақдим этилаётган виртуал битим шакли нафақат ҳужжат тузиш намунаси, балки интерактив шаблондир. Бу ерда томонлар тўғрисида маълумот киритиш учун барча керакли имкониятлар жойлаштирилган. Фойдаланувчи томонидн фақатгина маълум бир операция учун мос вариантларни танлаб, саволларга жавоб берилиши лозим.