Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисида ариза

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
  • Бу ерда туман, туманларо, шаҳар суди номи кўрсатилади
Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш мазили тўлиқ кўрсатилади
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суди номига

Ариза берган шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Ариза берган шахснинг Ф.И.О.дан

 

АР И З А

(Ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисида)

 

Бераман ушбу аризани шу ҳақдаким, фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суди номи суди томонидан Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган санада жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.га нисбатан моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талабим қаноатлантириб, жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.дан менинг фойдамга Суднинг ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган пул миқдори сўм пул ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилганди, аммо менга берилган ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақасини йўқотиб қўйдим.

Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексини 450-моддасига асосан, ижро варақасининг ёки суд буйруғининг асл нусхаси йўқотилган ҳолларда, суд ҳужжатини чиқарган суд ундирувчининг ёхуд давлат ижрочисининг аризасига кўра, ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин. Дубликат бериш ҳақидаги ариза ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўрилади, бироқ уларнинг келмаганлиги дубликат бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди. Дубликат бериш тўғрисидаги ариза бундай ариза судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида суд мажлисида кўрилади. Суднинг дубликат бериш тўғрисидаги масалага доир ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Хусусий шикоятда (протестда) хусусий шикоят (протест) берган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган тартибда бериладиган унинг дубликати ундирув учун асос бўлади.

Менга берилган ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақасини йўқотиб қўйганлигим сабабли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессал Кодексининг 450-моддасига асосан ижро варақа дубликатини беришингизни сўрайман.

 

 

 

Ариза берган шахснинг Ф.И.О.___________Ариза берилган сана

 

 

Ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисида ариза

Фуқаролик процессуал кодексига кўра, ижро варақасининг ёки суд буйруғининг асл нусхаси йўқотилган ҳолларда, суд ҳужжатини чиқарган суд ундирувчининг ёхуд давлат ижрочисининг аризасига кўра, ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин.

Ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги аризада талабни аниқ кўрсатиш, ижро варақаси дубликатини бериш сабаби асослантирилган бўлиши шарт.

Шу сабабли мазкур ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.