Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ишдан бўшагандан сўнг берилмаган меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатларни олиб бериш, иш ҳақини ундириб бериш бўйича даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
  • Мисол учун Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманларо судига
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича

Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг (Ф.И.О)

Даъвогарнинг яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақамлари

Даъвогарнинг электрон манзили

 

Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгар ташкилотнинг жойлашган манзили

Жавобгарнинг телефон рақамлари

Жавобгарнинг электрон манзили

ДА Ъ В О А Р И З А

(Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг берилмаган меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатларни олиб бериш, иш ҳақини ундириб бериш бўйича)

Жавобгар ташкилотнинг номи раҳбарининг Даъвогар ишга қабул қилинган сана кунги Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ рақами-сонли буйруғи асосида Даъвогар ишлаб келган лавозим (вазифа) номи вазифасига ишга кабул килиниб, ишлаб келганман.

Иш берувчининг Даъвогар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган санакунги Даъвогар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйруғи асосида мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бироқ бир неча маротаба мурожаат қилганимга қарамасдан, иш берувчи томонидан менга тегишли бўлган меҳнат дафтарчаси ҳамда ишдан бўшашим билан боғлиқ ҳужжатлар менга берилмасдан, бу ҳолат бошқа ишга киришимга тўсқинлик қилиб келмоқда.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 160-моддасига мувофиқ, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 15-бандининг олтинчи хатбошисига кўра, қонунда белгиланган ёки тарафлар келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати тугагач, ходим ишни тугатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқдан нусха бериб, у билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур, иш берувчи томонидан ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасининг бекор қилинишини кечиктиришга, шунингдек бошланган ишни тугатмагани, қарзи йўқлиги варақасининг имзоланмагани, ходимнинг моддий қийматларни топширмагани муносабати билан ҳам кечиктиришга йўл қўйилмайди.

Иш берувчига меҳнат дафтарчасини бериш ҳақида қилган мурожаатларим бесамар кетмоқда. Меҳнат дафтарчамни олиб беришни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қилган мурожаатларимга судга мурожаат қилиш ҳуқуқим тушунтирилиб, жавоб берилди.

Натижада овора бўлиб, судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Юқорида қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига 160-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосланиб, суддан қуйидагиларни

СЎРАЙМАН:

1. Жавобгар Жавобгар ташкилотнинг номидан менга тегишли бўлган меҳнат дафтарчамни ҳамда бошқа ҳужжатларимни олиб беришингизни;

2. Мажбурий прогул учун ойлик иш ҳақим миқдоридан келиб чиққан ҳолда пул маблағи ундириб беришингизни.

Илова қилинаетган ҳужжатлар:

1. Жавобгар ташкилотнинг номининг Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ рақами-сонли буйруғи нусхаси

2. Фукаролик паспорт нусхаси.

3. Даъво аризаси нусхаси

Даъвогарнинг (Ф.И.О)

________Имзо

Даъво ариза берилган сана

Ишдан бўшагандан сўнг берилмаган меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатларни олиб бериш, иш ҳақини ундириб бериш бўйича даъво ариза

Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.

Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт.

Ходимга тегишли иш ҳақи меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинган куни берилиши лозим.

Меҳнат дафтарчаси, бошқа ҳужжатлар ва иш ҳақи иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда берилмаган ҳолларда ходим уларни олиб бериш, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириб бериш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.