Даъво ариза берилган суд номи га
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.
Даъвогарнинг яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли
Жавобгарнинг жойлашган манзили
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
Даъво мазмуни: Ўз вақтида тўланмаган Ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи миқдори
сўм иш ҳақи ва Ойлик иш ҳақи тўланмаган ойлар сўм пул компенсациясини ундириш тўғрисида)
ДАЪВО АРИЗА
Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли раҳбарининг Меҳнат шартномаси асосида ходим ишга қабул қилинган санадаги Меҳнат шартномаси рақами-сонли буйруғи асосида мен Меҳнат шартномаси асосида ходимнинг лавозими лавозимига ишга кабул килинганман.
Шу кунга кадар меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келмоқдаман.
Бироқ иш берувчи менга тўланиши лозим бўлган Ойлик иш ҳақи пуллари тўланмаган йил йилнинг Ойлик иш ҳақи тўланмаган ойлар ойларидаги иш ҳақларимни ҳанузгача бермасдан молиявий ҳолатини важ қилиб, пайсалга солиб келмоқда. Ҳозирда жавобгарнинг мендан иш ҳақи бўйича Тўланмаган ойлик иш ҳақининг умумий суммаси сўм қарздорлиги мавжуд.
Бунинг натижасида мен моддий ва маънавий зарар кўриб келмоқдаман.
Меҳнат кодексининг 244-моддасига мувофиқ, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 253-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин. Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.
Мазкур кодексининг 244-моддаси 2-қисмига мувофиқ, меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади..
Корхонанинг жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун иш ҳақининг ходим ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация тўланиши назарда тутилган бўлиб, корхона раҳбари томонидан иш ҳақлари берилмаганлиги натижасида моддий зарар кўрдим.
Юқорида қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига 244-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосланиб, суддан қуйидагиларни
СЎ Р А Й М А Н:
1. Жавобгардан менинг фойдамга Тўланмаган ойлик иш ҳақининг умумий суммаси сўм миқдорида иш ҳақи ҳамда иш ҳақим кечиктирилганлиги туфайли бир ойлик иш ҳақим миқдорида компенсация ундиришингизни.
Илова: Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О. __________ имзо
Даъво ариза берилган сана
Меҳнат муносабатларида иш берувчи томонидан ходим ишлаган даври учун иш ҳақи нотўғри ҳисобланиши ёки умуман иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги ҳоллари учраб туради.
Амалдаги қонунчилигимиздан келиб чиққан ҳолда шундай ҳолларда ходим судга иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилишига тўғри келади.
Аммо кўпгина инсонлар даъво аризасини мустақил равишда тўғри тузишда қийинчиликга учрайди. Бундан ташқари ҳуқуқшунослар томонидан юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган даъво аризасини тайёрлаб бериш маълум миқдорда маблағ талаб этади.
Макзур намунадан фойдаланган ҳолда иш ҳақини ундириш ва тўловлар кечикканлиги сабабли пул компенсациясини ундириш тўғрисида даъво аризасини бепул ва мустақил ҳолда юклаб олиш имкони мавжуд. Бунинг учун эса фойдаланувчи томонларнинг шахсий маълумотлари ҳамда иш ҳолатига оид маълумотлар ҳужжатнинг тегишли майдонларига акс эттирилиши лозим бўлади.