Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Меҳнат муносабатлари деб тан олиш ва иш берувчини меҳнат шартномаси тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
  • Мисол учун Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманларо судига
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами
Жавобгарлар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами
Учинчи шахс тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами
Даъво ариза мазмуни
  • Банк филиали бўлса номи кўрсатилади
  • Изоҳ: Мазкур бандда даъвогар амалда иш берувчи (жавобгар) ташкилотда ишлаб келаётган сана кўрсатилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича

Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Даъвогарнинг яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақамлари,

Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

Жавобгар:Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгар ташкилот жойлашган манзил

Жавобгарнинг телефон рақамлари,

Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

Учинчи шахс: Учинчи шахснинг Ф.И.О.си

Учинчи шахснинг яшаш манзили

Учинчи шахснинг телефон рақамлари

Учинчи шахснинг почта (электрон) манзили

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А С И

(Меҳнат муносабатлари деб тан олиш ва иш берувчига меҳнат шартномаси тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисида)

 

Мен иш берувчининг розилиги билан “Даъвогар ишлаб келаётган ташкилот номиташкилотида Даъвогар амалда меҳнат муносабатларига киришган сана кунидан буён Даъвогарнинг ишлаб келган лавозим ёки вазифа номи вазифасида ишлаб келмоқдаман.

Иш берувчининг рухсати билан меҳнат вазифаларимни бошлаб, ҳозирга қадар ишлаб келаётганлигимга қарамасдан иш берувчи мен билан меҳнат шартномасини тузишни пайсалга солиб келмоқда.

Бу ҳолат корхонада менга юклатилган вазифани бажариш чоғида тушунмовчиликларга ҳамда ишлаган кунларим учун иш ҳақи ҳисобланиши бўйича келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ходим билан меҳнат шартномаси тузилмас экан, бу ҳолат унинг ҳуқуқлари бузилишига, оқибатда унга иш ҳақи тўланмаслигига олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 128-моддасига мувофиқ, Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёхуд унинг рухсати билан ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш, ишга қабул қилиш лозим даражада расмийлаштирилганлигидан ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, меҳнат шартномасини иш бошланган кундан эътиборан тузиш деб ҳисобланади.

Бироқ корхона раҳбари томонидан мен меҳнат муносабатларига киришган бўлсамда, мен билан меҳнат шартномаси тузиш асоссиз равишда пайсалга солинмоқда.

Шу сабабли ҳуқуқларимни тиклашни сўраб, судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Юқорида қайд этилганларга кўра қуйидагиларни

 

 

СЎРАЙМАН:

 

 

1. Мен билан “Даъвогар ишлаб келаётган ташкилот номиташкилотини меҳнат муносабатларига киришган деб топиб, иш берувчига мен билан меҳнат шартномаси тузиш мажбуриятини юклашни

 

Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Мутахассислигим бўйича диплом нусхаси;

2.Фукаролик паспортим нусхаси;

3. Даъво ариза илова қилинган бошқа ҳужжатлар рўйхати

 

 

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

____________

Имзо

 

 

Даъво ариза берилган сана

 

 

 

Меҳнат муносабатлари деб тан олиш ва иш берувчини меҳнат шартномаси тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво ариза

Амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Агар ходим ишга қабул қилиниб, ишга қабул қилиниш билан боғлиқ муносабатлар расмийлаштирилмаган тақдирда ходим судга даъво ариза киритишга ҳақли.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномалар тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.