Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига |
|
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
Даъвогарнинг яшаш манзили |
Даъвогарнинг телефон рақамлари Даъвогарнинг почта (электрон) манзили |
|
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си |
Жавобгарнинг яшаш манзили |
Жавобгарнинг телефон рақамлари Жавобгарнинг почта (электрон) манзили |
ДА Ъ В О А Р И З А
(Мол-мулкдан фойдаланиш бўйича тўсқинликларни бартараф этиш ҳақида)
Мен Даъвогар билан жавобгар турмуш қурган сана куни жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганмиз.
Биз яшаб келган Уй-жой жойлашган манзилда жойлашган уй жой Томонлар яшаб келган уйга нисбатан даъвогарнинг мулк ҳуқуқ вужудга келишига асос бўлган ҳужжат санаси кунги Томонлар яшаб келган уйга нисбатан даъвогарнинг мулк ҳуқуқ вужудга келишига асос бўлган ҳужжат номига асосан менга тегишли. Жавобгар ушбу хонадонга келин бўлиб тушиб, ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини ушбу хонадонга олиб келган. Кейинчалик ўзаро келишмовчилик сабабли жавобгар билан ажрашишга қарор қилдик. Фуқаролик ишлари бўйича Тарафларнинг никоҳини бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган суд номи судининг Никоҳни бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган сана кунги ҳал қилув қарорига асосан ўртамизда тузилган никох бекор қилинган. Жавобгар да уйдан чиқиб кетган бўлиб, ҳозирда бошқа жойда яшайди. Жавобгар уйдан чиқиб кетишидан олдин ўзига тегишли бўлган нарсаларни келин бўлиб тушган уйга қўйиб, хонани қуфлаб кетган эди.
Ҳозирги кунда мен бошқа аёл билан оила қурмоқчиман. Аммо жавобгар ўзига тегишли бўлган нарсаларни келин бўлиб тушган уйга қўйиб кетган. Мен иккинчи оиламни ушбу хонага келин қилиб олиб келишим керак, чунки ушбу хонадонда учта хона мавжуд. Шулардан иккитаси фойдаланишдаги хоналар бўлса, битта хона ётоқхона ҳисобланади. Шунинг учун мен иккинчи оиламни уйга олиб кела олмаяпман.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 231-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин деб белгиланган.
Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 231-моддаси ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан,
СЎРАЙМАН:
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си зимасига Уй-жой жойлашган манзилда турган мол-мулкларини олиб кетиш ва менга тегишли бўлган мулкдан фойдаланишимга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашингизни сўрайман.
Илова:
1. Даъво ариза нусхаси;
2. Давлат божи нусхаси;
3. Паспорт нусхаси;
4. Уй-жой хужжатлари;
5. Даъво аризамни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
_________________ (имзо) |
Даъво ариза берилган сана |
Мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин.
Ҳар бир фуқаро мол-мулкдан фойдаланиш бўйича тўсқинликларни бартараф этиш ҳақида судга даъво ариза киритшга ҳақли.
Даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича манфаатдор шахснинг иш қўзғатиш ҳақидаги мурожаати бўлиб, суд томонидан даъво тартибида иш юритиш учун асос ҳисобланади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномалар тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.