Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига |
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
Даъвогарнинг яшаш манзили |
Даъвогарнинг телефон рақамлари Даъвогарнинг почта манзили |
Жавобгар:Жавобгарнинг Ф.И.О.си |
Жавобгарнинг яшаш манзили |
Жавобгарнинг телефон рақамлари Жавобгарнинг почта манзили |
ДАЪВО АРИЗА
(Мол-мулкка етказилган зарарни ундириш тўғрисида)
Мен Уй-жой жойлашган манзил-уйда яшаб келаман. Жавобгар қўшним Жавобгарнинг Ф.И.О.си эса Жавобгарни уй-жойи жойлашган манзили-уйда яшаб келади. Жавобгарнинг уйи кўчадан икки ярим метр пастликда жойлашган. Жавобгар қурилиш ишларини бажаришда барча техник талабларга риоя қилишини, менинг уйимга зарар етказмаслигини билдирди.
Жавобгар қайта қурилиш ишларини амалга оширганидан кейин уйим хоналари шўрлаб, сувоқлари тўкилиб, хом ғиштлари лойга айланди. Жавобгар ҳовлисида қурилиш ишларини бажаришидан олдин сувоқава, қор ва ёмғир сувларини чиқариб юбориш йўлларини уйламасдан, ҳовлисини тупроққа тўлдириб, сув йўлини ҳовлиси тўрига йўналтирмасдан менинг ҳовлимга тўғирлаб қўйган экан. Натижада менинг уйим авария ҳолатига келиб қолди.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра жавобгарнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида менинг мол-мулкимга яъни уйимга Жавобгарнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати натижасида даъвогарга етказилган зарар миқдори сўмлик зарар етказилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 47-моддасига кўра, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга ва ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 24-моддасига кўра, уй, квартира мулкдори уй, квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт.
Фуқаролик кодексининг 985-моддаси 1-қисмида ғайриқонуний ҳаракат (харакатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ хажмда қопланиши лозимлиги назарда тутилган.
Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 24-моддаси ҳамда Фуқаролик кодексининг 985-моддаси ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан
СЎРАЙМАН:
Жавобгардан менинг уйимга етказилган Жавобгарнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати натижасида даъвогарга етказилган зарар миқдори сўм моддий зарарни ундириб беришингизни сўрайман.
Илова қиланаетган ҳужжатлар:
1. Даъво ариза нусхаси;
2. Давлат божи нусхаси;
3. Паспорт нусхаси;
4. Уй-жой хужатлари;
5. Мутахассис хулосаси нусхаси;
6. Даъво аризамни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
____________ (Имзо) |
Даъво ариза берилган сана |
Фуқаролик кодексида ғайриқонуний ҳаракат (харакатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ хажмда қопланиши лозимлиги назарда тутилган.
Мол-мулкка етказилган зарарни ундириш тўғрисида судга даъво ариза киритилади.
Даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича манфаатдор шахснинг иш қўзғатиш ҳақидаги мурожаати бўлиб, суд томонидан даъво тартибида иш юритиш учун асос ҳисобланади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномалар тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.