Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига |
|
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили |
Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари Почта: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили |
|
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си |
Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили |
Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари |
Почта: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили
ДА Ъ В О А Р И З А
(Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида)
Мен Мулк ҳуқуқи белгиланиши сўралаётган кўчмас мулк биноси жойлашган манзил манзилида жойлашган кўчмас мулкни Кучмас мулк юзасидан олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган сана кунги кўчмас мулкни олди-сотди шартномасига кўра, жавобгардан сотиб олганман. Мазкур уйга кўчиб ўтиб, ҳозирда шу уйда яшаб келмоқдаман. Бироқ, жавобгар кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товламоқда. Шу сабабли судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 481-моддаси талабига кўра, кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар тарафларнинг кўчмас мулкни сотиш шартномасини бажариши уларнинг учинчи шахслар билан муносабатларини ўзгартириши учун асос бўлмайди. Агар тарафлардан бири кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товласа, бошқа тарафнинг талабига биноан суд мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз равишда бўйин товлаётган тараф бошқа тарафнинг рўйхатдан ўтказиш кечикканлиги туфайли кўрган зарарини қоплаши шарт.
Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 481-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189 ва 191-моддаларига асосан,
СЎРАЙМАН:
Мулк ҳуқуқи белгиланиши сўралаётган кўчмас мулк биноси жойлашган манзилда жойлашган кўчмас мулк бўйича мулк ҳуқуқи менга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказишни.
Илова қилинадига ҳужжатлар:
1.Даъво ариза нусхаси;
2. Давлат божи нусхаси;
3. Паспорт нусхаси;
4. Уй кадастр ҳужжатлари;
5. Яшаш жойдан маълумотнома;
6. Даъво аризамни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
________________ (Имзо) |
Даъво ариза берилган сана |
Фуқаролик кодексига мувофиқ кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Сотувчи мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз равишда бош тортган ҳолларда сотиб олувчи мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида судга ариза киритишга ҳақли.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномалар тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.