Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли зарарни қоплаш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Саволлар
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • вилоят, туман, (шаҳар) кўча (қишлоқ) номи, уй рақами тўлиқ кўрсатилади
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • вилоят, туман, (шаҳар) кўча (қишлоқ) номи, уй рақами тўлиқ кўрсатилади
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақамлари

Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

Жавобгарнинг телефон рақамлари

Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

ДА Ъ В О А Р И З А

(Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли зарарни қоплаш тўғрисида)

 

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си билан мен Эр-хотиннинг никоҳи қайд этилган санада Эр-хотиннинг никоҳини қайд этган туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлими бўлимида ФҲДЁ бўлимида никоҳ қайд этилган рақам–сон билан қайд этилган қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганмиз.

Турмушимиз давридан ўртамизда Томонларнинг фарзандлари сони фарзандимиз бор.

Мен билан жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си ўртамиздаги никоҳ фуқаролик ишлари бўйича Фуқаролик ишлари бўйича туман (шаҳар) суд номи судининг Суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилган санадаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилди.

Мен жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си билан турмуш қуриш учун тўй ва бошқа маросимлар учун жами Даъвогар томонидан турмуш қуриш учун тўй ва бошқа маросимлар учун жами харажатлар миқдори сўмлик сарф-харажатлар қилганман.

Бундан ташқари, жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сининг айби билан ўртамиздаги никоҳ ҳақиқий эмас деб топилди, натижада мен оилам, қўни-қўшни ва маҳалла фуқаролари олдида шарманда бўлдим, обрўйимга путур етди оқибатда Даъвогар томонидан баҳоланган маънавий зарар миқдори сўм маънавий зарар кўрдим.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 56-моддасига биноан, ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ эр-хотин учун ушбу Кодексда белгиланган шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтирмайди.

Никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг мулкий ҳуқуқий муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекс билан тартибга солинади.

Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин уч юз кун ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди.

Суд никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришда шундай никоҳ тузилиши билан ҳуқуқи бузилган эр (хотин)ни (инсофли эр (хотин)ни) хотин ёки эридан таъминот олиш ҳуқуқига эга деб топишга ҳақлидир, никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш вақтига қадар биргаликда орттирилган мол-мулкни бўлишга нисбатан эса, Оила Кодекснинг 23, 27 ва 28-моддаларида белгиланган қоидаларни татбиқ этишга, шунингдек никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий деб топишга ҳақлидир.

Мазкур Кодекснинг 49-моддасига асосан, никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади, яни никоҳ тузиш ихтиёрий бўлмаса ва никоҳ ёши тўғри келмаса, сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда, никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.

Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 56-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддаларига асосан, суддан

СЎРАЙМАН:

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си билан мени ўртамизда Эр-хотиннинг никоҳи қайд этилган санада Эр-хотиннинг никоҳини қайд этган туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлими ФҲДЁ бўлимида ФҲДЁ бўлимида никоҳ қайд этилган рақам-сон билан қайд этилган никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли менга жавобгардан Даъвогар томонидан баҳоланган моддий зарар миқдори сўм моддий ва Даъвогар томонидан баҳоланган маънавий зарар миқдори сўм маънавий зарар ундириб беришингизни;

Даъво аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

1) Давлат божи тўлов паттаси;

2) Даъво ариза нусхаси;

3) Паспорт нусхалари;

4) Никоҳ гувоҳномаси асли;

5) Даъво талабини асословчи ва исботловчи бошқа ҳужжатлар

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

____________

(Имзо)

Даъво ариза берилган сана

Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли зарарни қоплаш тўғрисида даъво ариза

Оила Кодексига кўра, никоҳ тузиш ихтиёрий бўлмаса ва никоҳ ёши тўғри келмаса, сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда, никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади.

Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ва етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво ариза ариза берувчининг яшаш жойидаги судга берилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.