Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • вилоят, туман (шаҳар) маҳалла, кўча (қишлоқ) номи, уй рақами тўлиқ кўрсатилади
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • вилоят, туман (шаҳар) маҳалла, кўча (қишлоқ) номи, уй рақами тўлиқ кўрсатилади
Даъво ариза мазмуни
  • Изоҳ: Шартнома бўйича олди-сотди қилиниши сўралаётган мулк (ашё) номи
  • Изоҳ: мазкур бандда жавобгар зиммасига юклатилган мажбуриятлар батафсил ёзилади
  • Изоҳ: Мазкур бандда жавобгар томонидан бажарилмаган мажбуриятлар ёзилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича

Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақамлари

Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

Жавобгарнинг телефон рақамлари

Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А

(Олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисида)

 

Даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилган сана куни мен ва жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си ўртамизда Шартнома предмети тўғрисида Шартнома рақами-сонли шартнома тузилган.

Тузилган шартноманинг Шартноманинг жавобгарга мажбурият юклаган банди бандига кўра, жавобгар Шартноманинг тегишли бандига кўра жавобгар зиммасига юклатилган мажбуриятлар мажбуриятини бажариши керак эди.

Бироқ, жавобгар шартномага асосан зиммасига олган Шартноманинг жавобгар томонидан бажарилмаган мажбуриятлари мажбуриятларни бажармади.

Шартномани бекор қилиш тўғрисида жавобгарга мурожаат қилган бўлсамда, у шартномани бекор қилишга розилик бермади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, агар бошқа қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.

Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.

Жавобгар шартномани жиддий равишда бузганлиги натижасида мен кўп миқдорда зарар кўрдим.

Шунингдек, даъво аризамга Даъвогар даъво аризасига асос сифатида келтирган ҳолатларларни асос сифатида келтираман.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 18-бандининг иккинчи бандида башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилиши белгиланган.

Юқорида баён этилганларга кура ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига, Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан,

СЎ Р А Й М А Н:

1. Мен ва жавобгар ўртамизда Даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилган сана куни тузилган № Шартнома рақами-сонли шартномани шартномасини бекор қилишингизни;

2. Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сидан даъво тақдим этиш вақтида мен томонимдан тўланган Даъво тақдим этиш вақтида даъвогар томонидан тўланган давлат божи миқдори сўмни ундириб беришингизни.

Илова қилинаётган ҳужжатлар:

1. Олди-сотди шартномаси нусхаси;

2. Шартномани бекор қилиш учун асос бўлувчи ҳужжатлар;

3. Давлат божи паттаси.

4. Даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

________________

(имзо)

Даъво ариза берилган сана

Олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисида даъво ариза

Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Қонунда белгиланган ҳолларда олди-сотди шартномаси ёзма тарзда тузилади.

Тарафлардан бири шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада баҳармаган ҳолларда иккинчи тараф шартларини бекор қилиш тўғрисида судга даъво ариза киритиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.