Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
  • Мисол учун Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани судига
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами
Даъво ариза мазмуни тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Оталик ҳуқуқидан ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш сўралиши ёзилади
  • Изоҳ: Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга асос бўладиган ҳолатлар: Ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товлаш; узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортиш; ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиш, жумладан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий таъсир кўрсатиш; муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлиш; ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилиш.

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Даъвогарнинг яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақамлари

Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Жавобгарнинг яшаш манзили

Жавобгарнинг телефон рақамлари

Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А

(Даъво ариза мазмуни ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида)

 

Мен ва жавобгар ўртамиздаги қонуний никоҳ Даъвогар ва жавобгар қонуний никоҳдан ўтган ФҲДЁ бўлими томонидан Даъвогар ва жавобгар ўртасида қонуний никоҳ қайд этилган сана куни Никоҳ гувоҳномасининг далолатнома ёзуви рақами-сон билан қайд этилган.

Биргаликдаги турмушимиздан Томонларнинг фарзанди туғилган санада туғилган Томонларниг фарзандини Ф.И.О.си исмли (туғилганлик ҳақида Томонларниг фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома сериясиТомонларниг фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома рақами,серия ва рақамли гувоҳнома Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани берган ФҲДЁ бўлими номи томонидан берилган) фарзандимиз бор.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун асос сифатида келтирилаётган ҳолатлар каби асосларга кўра, жавобгарни Даъво ариза мазмуни ҳуқуқидан маҳрум қилиш лозим деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 79-моддасига биноан, ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда, яъни ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса, ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15-бандига асосан, ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлашлик деганда – ота-оналик бурчларини узлуксиз равишда бажармаслик, ўз болаларига қандай бўлмасин ғамхўрлик қилмаслик тушунилади. Болаларнинг ёшларига қараб ота (она)нинг ҳар бир аниқ ҳолатдаги ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бола учун уни ҳалокатга олиб келади. Алимент тўлашдан бош тортганда бу факт суднинг ҳукми билан тасдиқланиши шарт эмас. Алимент тўлаш, ўз болаларини моддий таъминлашдан доимий равишда қочишга уринганлигига ишонч ҳосил қилишликнинг ўзи кифоядир. Узрсиз сабабларга кўра боласини туғруқхонадан ва бошқа болаларни даволаш профилакторияси ва ўқув-тарбия муассасаларидан олишдан бош тортганлик туғруқхона ва болаларни даволаш профилакторияси ва ўқув-тарбия муассасаси комиссиялари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим. Ота-онанинг ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганликлари уларнинг болаларининг маънавий тарбияси, жисмоний ривожланиши, таълими, ижтимоий фойдали меҳнатга тайёргарлиги тўғрисида ғамхўрлик қилмаганлигида намоён бўлади. Ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш деганда – бу ҳуқуқлардан болаларнинг манфаатларига зид равишда фойдаланишни, масалан, ўқишига, жамоат топшириқларини бажаришига тўсқинлик қилишни, тиланчиликка ундашни, уни спиртли ичимликлар ва наркотик моддалар истеъмол қилишга ўргатиш, жиноят қилишда, жиноий йўл билан даромад топишда вояга етмаганни жалб қилишни тушунмоқ керак. Болалар билан шафқатсиз муомалада бўлиш жисмоний ва руҳий қийнашда, тарбиялашнинг йўл қўйиб бўлмайдиган усулларини қўллашда, болаларининг инсоний ғурурларини камситишда ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин. Агар болаларга нисбатан ота-она эмас, балки оила аъзолари шафқатсиз муомалада бўлсалар, боланинг ота ва онаси бунга қаршилик қилмасалар, бундай ота-оналарнинг ота-оналик ҳуқуқлари Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ чекланиши мумкин.

Ота-онанинг сурункали ичкиликбозликка ёки гиёҳвандлик касалига учраганлиги тегишли тиббиёт хулосаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Бундай асос билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жавобгарни муомалага лаёқати чекланган деб танилганлигидан қатъи назар, амалга оширилиши мумкин. Боланинг ҳаёти ва соғлиғига қарши ота-она томонидан қасддан жиноят содир қилиш ўта оғир ва жамоат учун хавфли ҳисобланади. Бундай асосларга кўра ота (она)ни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга фақат суднинг ҳукми бўлгандагина йўл қўйилади.

Болани ота (она)сининг ҳаёти ва соғлиғига қарши ота (она)си томонидан қасддан жиноят содир қилганлиги асосига кўра ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишлик ҳақидаги ишларни кўришда бола жиноят объекти унинг ота (она)си бўлган ҳолларда зарар кўришини ҳисобга олишлари лозим. Бундай асосларга кўра ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишликка ҳам айбдорга нисбатан суднинг ҳукми бўлиши лозим.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 79-моддасига, Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддаларига асосан

 

СЎРАЙМАН:

 

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сини Томонларнинг фарзанди туғилган санада туғилган Томонларниг фарзандини Ф.И.О.си исмли фарзандимга нисбатан Даъво ариза мазмуни ҳуқуқидан маҳрум қилишни.

 

Илова қилинаётган ҳужжатлар:

1. Даъво ариза нусхаси;

2. Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи хужжат;

3. Ота (она)лик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун асос бўлувчи ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

4. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси

Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

__________________

(имзо)

Даъво ариза берилган сана

 

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида даъво ариза

Оила кодексига кўра ота-она ёки улардан бири фарзанди олдидаги мажбуриятларни бажаришдан бош тортган ҳолларда (алимент тўлашдан бўйин товласа, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса ва ҳ.к.) суд бундай ота-оналарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.