|
|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига |
|
|
|
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
|
|
Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили |
|
|
Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари E-mail: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили |
|
|
|
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си |
|
|
Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили |
|
|
Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари E-mail: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили |
|
|
|
|
ДА Ъ В О А Р И З А С И |
|
|
(Ота-онадан мерос бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида) |
|
Мен даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си Даъвогар туғилган сана йилда туғилганман. Отам Даъвогарнинг отаси Ф.И.О.си Даъвогарнинг отаси туғилган санасида туғилиб, Даъвогарнинг отаси вафот этган санада вафот этган, онам Даъвогарнинг онаси Ф.И.О.си Даъвогарнинг онаси туғилган санада туғилиб, Даъвогарнинг онаси вафот этган санада вафот этганлар. Ота-онам Даъвогарнинг ота-онаси никоҳи расмийлаштирилган санада қонуний никоҳдан ўтиб, уларнинг биргаликдаги турмушларидан Даъвогарнинг ота-онасининг фарзандлари сони нафар, яъни Даъвогарнинг барча ака-ука, опа-сингиллариларининг Ф.И.О.си ва туғилган санаси лар туғилган. Ота-онамиздан Даъвогарниннг ота-онасини фарзандлари сони нафар фарзанд меросхўрлар ҳисобланишади. Ота-онамнинг биргаликдаги турмушлари давомида орттирган мулкларидан Мерос бўлиб қолган мол-мулклар номи мерос бўлиб қолган. Ота-онамнинг вафотидан сўнг Даъвогар томонидан нотариусга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни сўраб мурожаат қилинган санада Нотариал идора манзили
ва рақами нотариал идорасига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни сўраб мурожаат қилганман. Бироқ, нотариал идора меросхўрларнинг ўзаро Меросхўрларнинг мулкни бўлишдаги келишмовчилиги сабаби сабабли нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқариб берди. Айни вақтда меросхўрлар ўртасида меросни тақсимлаш талаб этилади. Ота-онамдан бизларга мерос бўлиб қолган Мерос бўлган мол-мулкнинг жойлашган манзилида, жойлашган уй-жойни меросхўрлар ўртасида тенг тақсимлаш лозим.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188-191-моддаларига, Фуқаролик кодексининг 1150-моддаси асосан,
СЎРАЙМАН: |
Низоли марҳум ота-онамдан қолган умумий мол-мулкни меросхўрлар ўртасида тенг тақсимлашни;
Мерос мулки бўлган менга натура шалкда қолдиришни;
Суд томонидан чиқариладиган харажатларни тарафлар ўртасида тенг тақсимлашни.
Илова қилинаетган ҳужжатлар:
Илова қилинаётган ҳужжатлар номи
Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
___________________ Имзо |
Даъво ариза берилган сана |
Амалдаги қонунчиликка кўра, мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади.
Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича манфаатдор шахснинг иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўлиб, суд томонидан даъво тартибида иш юритиш учун асос ҳисобланади.
Даъво тартибидаги ишларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, тарафлар ўзаро тенг бўлган фуқаролик, меҳнат, оила, уй-жой ва бошқа ҳуқуқий муносабатларга доир низолар бўйича бузилган ҳуқуқ ёки қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қиладилар.
Даъво тартибида кўриладиган ишлар ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан бошқа турдаги фуқаролик ишларини юритишдан фарқланади:
– мазкур тоифадаги ишларда даъвогар ва жавобгар ҳамда айрим ҳолларда учинчи шахслар ҳам иштирок этади;
– тарафлар фуқаролик ишини ўзаро келишув битими тузиш орқали тугатишга эришишлари мумкин бўлади;
– фуқаролик процессининг муҳим институтлари: даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш, даъвони таъминлаш, қарши даъво қўзғатиш кабилар айнан мазкур суд ишларини юритиш жараёнида қўлланилади;
– даъво тартибида кўриладиган ишлар бўйича сиртдан ҳал қилув қарори чиқариш мумкин.
Даъво тартибида кўриладиган ишлар фуқаролик суд ишини юритишнинг асосий тури ҳисобланади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.