Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи, уй рақами
Жавобгарлар тўғрисида маълумотлар
  • вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи, уй рақами
Учинчи шахс тўғрисида маълумотлар:
  • вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи, уй рақами
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

 

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номига

 

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

 

 

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

 

 

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари E-mail: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си

 

 

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

 

 

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари E-mail:Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

 

 

Учинчи шахс: Учинчи шахснинг Ф.И.О.си

 

 

Манзил: Учинчи шахснинг яшаш манзили

 

 

телефон: Учинчи шахснинг телефон рақамлари,E-mail Учинчи шахснинг почта (электрон) манзили

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А С И

 

 

(Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида)

 

 

Мен Ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Даъвогарнинг мазкур ташкилотга ишга қабул қилинган санаси кунидаги Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ рақами - сонли буйруғи асосида Даъвогарнинг меҳнат фаолиятини бошлаган лавозими вазифасига ишга кабул килинганман.

Шу кунга кадар ўзимга бириктирилган хизмат вазифаларимни бажариб келмокда эдим. Бироқ Даъвогарни ишдан бўшатиш санаси кунги Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйруқ билан мен билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг Даъвогарни ишдан бўшатишга асос бўлган қонунчилик ҳужжати-моддасига асосан бекор килинди. Буйруққа асос қилиб, Ички меҳнат тартиб қоидаларининг тегишли банди бандини бузганлигим олинган.

Бироқ мен меҳнат вазифаларимни шу кунга қадар ҳалол, виждонан бажариб келганман. Иш берувчининг буйруғи асоссиз равишда Ички меҳнат тартиб қоидаларининг тегишли банди бандини бузганлигим олинган бўлиб, буйруқ ҳеч қандай асосга эга эмас.

Корхона жамоа шартномасига мувофиқ, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишда албатта касаба уюшмасининг розилиги талаб этилади.

Бироқ мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда юқоридаги қоидага зид равишда касаба уюшмасининг ёзма розилиги олинмаган.

Бундан ташқари иш берувчи Ички тартиб қоидаларида кўрсатилган меҳнат вазифаларини бир маротаба қўпол тарзда бузганлигим ҳақидаги ҳолатни исботлаб бера олмаган.

Мутахасислигим бўйича турли лавозимларда ишлаб келганлигим, жамоада обрў-эътиборга эга эканлигим, ишдан асоссиз бўшатилганлигим натижасида руҳан эзилиб, маънавий зарар кўрдим.

Шунга кўра, менга етказилган маънавий зарарни Аризачи баҳолаган маънавий зарар миқдори сўм деб баҳолайман.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 111-моддасида меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим. Низони кўриш вақтида иш берувчига меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки ходимни бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаб бериш масъулияти юклатилади. Агар жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб олиш назарда тутилган бўлса, суд касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилиги олинган-олинмаганлигини аниқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорининг 46-бандига биноан, Меҳнат шартномаси ғайриқонуний бекор қилинган ёки ғайриқонуний бошқа ишга ўтказилган ҳолларда ходим аввалги ишига тикланиши шарт.

Маънавий зарар миқдори иш берувчининг хатти-ҳаракатларига баҳо берган ҳолда аниқланиб, у ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимга етказилган маънавий зарарни қоплаш масаласини ҳал этишда қайси ҳолатларда ва иш берувчининг қайси ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида унга зарар етказилганлиги, иш берувчи айбининг даражаси, меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказишда қонун очиқ-ойдин бузилган-бузилмаганлигини аниқлаши, ходимнинг қандай маънавий ва жисмоний азоблар чекканини белгилаши, бу зарарларни у қанча суммада ёки бошқача моддий шаклда қоплашини баҳоламоғи ва муайян низони ҳал қилиш учун муҳим бўлган бошқа ҳолатларни ойдинлаштирмоғи лозим. Маънавий ва жисмоний азоблар даражаси етказилган маънавий зиённинг ҳақиқий ҳолати жабрланувчининг шахсий хусусиятлари, етказилган азобларнинг оғирлигини тасдиқловчи аниқ ҳолатларга қараб суд томонидан аниқланади.

Юкорида кайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 111-моддасига, Фуқаролик кодексининг 1021, 1022-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосланиб, суддан қуйидагиларни

 

 

СЎ Р А Й М А Н:

 

 

1. Ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Даъвогарнинг мазкур ташкилотга ишга қабул қилинган санаси йилги Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйруғини бекор қилишни;

2. Мени Ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклига Даъвогарнинг меҳнат фаолиятини бошлаган лавозими вазифасига ишга тикланишингизни.

3. Жавобгардан менинг фойдамга мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва Аризачи баҳолаган маънавий зарар миқдори - сўм маънавий зарарни ундириб беришингизни.

Илова қилинадига ҳужжатлар:

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

____________________

Имзо

Даъво ариза берилган сана

Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза

Қонунчиликка кўра, ишга тиклаш бу мехнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим конунга хилоф тарзда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда унинг аввалги ишга тикланиши ҳисобланади. Ходим иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан ишга тикланади. Бунда иш берувчи ходимга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашга мажбурдир.  

Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.

Зарарни қоплаш ходимга мажбуран прогул қилган вақти учун иш берувчи ҳақ тўлаши шарт эканлигидан, меҳнат шартномаси бекор этилганлиги, яъни ходим ишдан бўшатилганлиги ёки бошқа ишга ўтказилганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун ҳамда ходим кўрган маънавий зарар учун компенсация тўлашдан иборат. 

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур турдаги даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, даъво аризаси сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.