Даъво ариза берилган суд номи ва манзилига
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.
Даъвогарнинг яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Нотариал идора жойлашган туман (шаҳар) номи тумани (шаҳри)даги
Нотариал идора-
Нотариал идоранинг манзили
Нотариал идоранинг телефон рақами
Нотариал идоранинг электрон манзили
Учинчи шахс: Учинчи шахснинг Ф.И.О.
Учинчи шахснинг яшаш манзили
Учинчи шахснинг телефон рақами
Учинчи шахснинг электрон манзили
Даъво мазмуни:Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилган санадаги васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида
ДАЪВО АРИЗА
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига кўра, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.
Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига мувофиқ мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Менинг даъво ариза киритишдан асосий мақсадим, ўзим туғилиб ўсган ота-онамнинг уйига мерос ҳуқуқига эга бўлиш ҳамда ундан фойдаланишдан иборат.
Отам Даъвогарнинг отасининг Ф.И.О. Даъвогарнинг отасининг туғилган санасида туғилган, онам Даъвогарнинг онасининг Ф.И.О. эса Даъвогарнинг онасининг туғилган санасида туғилган. Улар Мерос қолдирган ота-онанинг қонуний никоҳдан ўтган санасида турмуш қуришган (никоҳ гувоҳномаси серия ва рақами Мерос қолдирган ота-онанинг никоҳ гувоҳномаси серияси ва рақами). Уларнинг биргаликдаги турмушларидан Ота-онанинг фарзандлари сони нафар фарзандлари бор. Биринчи фарзанд Биринчи фарзанднинг Ф.И.О.,Биринчи фарзанднинг туғилган санасида, иккинчи фарзанд Иккинчи фарзанднинг Ф.И.О.,Иккинчи фарзанднинг туғилган санасида, кейинги фарзанд Учинчи фарзанднинг Ф.И.О. Учинчи фарзанднинг туғилган санаси йилда туғилган. Шунингдек, мен ҳам шу оилада туғилганман. Мерос мол-мулки ҳисобланувчи уй-жой қурилган санада марҳум отам ўзига тегишли бўлган Васиятнома бўйича тақдим этилган мулкнинг манзили манзилида жойлашган ер майдонида уй-жой қурган. Шу манзилнинг бир қисмида Мерос қолдирган уй-жойнинг бир қисмида жавобгар уй-жой қурган санаси йилда жавобгар уй-жой қурган. Учинчи шахс томонидан мерос мол-мулки жойлашган ҳудудда уй-жой қурилган сана йилга келиб шу ер майдонининг бир қисмида укам яъни иш бўйича учинчи шахс Учинчи шахснинг Ф.И.О. ҳам уй-жой қурган.
Жавобгар томонидан Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилган санада васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилган бўлиб, отам Учинчи шахснинг Ф.И.О.га уй-жойнинг фақатгина ўзига тегишли бўлган қисмини васият қилиб қолдирган. Нотариус эса ушбу уй-жойнинг умумий мулк эканлигига ва қолган меросҳўрларнинг ҳам ушбу уй-жойга нисбатан улуши борлигига аҳамият қаратмасдан, уй-жойни бутунлигича Учинчи шахснинг Ф.И.О.га расмийлаштириб берган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1120-1124-моддалари талабига кўра, фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади. Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди. Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин. Васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Қонун бўйича меросхўрни меросдан маҳрум этиш, агар васиятномадан бошқа ҳол келиб чиқмаса, бу васият қилувчининг тақдим этиш ҳуқуқи бўйича ворислик қиладиган авлодларига нисбатан татбиқ этилмайди. Мерос қолдирувчи ҳар қандай мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли жумладан нотариал тасдиқланган васиятномалар.
Фуқаролик Кодексининг 1118-моддасига кўра, мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. Мазкур модда талабидан келиб чиққан ҳолда мен отамнинг мол-мулки бўйича меросхўр ҳисобланаман.
Мазкур Кодекснинг 1130-моддасида васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилишидан мулкий оқибатларга эга бўладиган шахснинг даъвоси бўйича васиятнома уни тузиш, имзолаш ва тасдиқлашнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби бузилиши натижасида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, васиятнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу васиятномага биноан меросдан маҳрум бўлган меросхўр умумий асосларда мерос олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, Олий суд пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сон «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига асосан, Васиятнома ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда, унда меросхўр тариқасида кўрсатилган, бироқ тегишли навбатдаги қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган шахс умумий асосларда қонун бўйича ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.
Бундай ҳолларда, суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган васиятномага кўра меросдан маҳрум этилган қонун бўйича меросхўр ҳам умумий асосларда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддаларига, Фуқаролик кодексининг 1120-1124, 1130-моддалариси, ҳамда Олий суд пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сон «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига асосан, суддан
СЎ Р А Й М А Н:
1. Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана даги васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топишингизни;
2. Иш кўриб чиқилиши билан боғлиқ харажатлар ва давлаб божини жавобгардан ундиришингизни.
Илова: Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О. ____________ (имзо)
Даъво ариза берилган сана
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига кўра, тегишли шаклда тузилмаган васиятнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Тегишли шаклда тузилмаган васиятномани ва васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш суд тартибида амалга оширилади.
Фуқаролик судлари томонидан кўриб чиқилаётган низоларнинг аксарият қисмини уйнан шундай низолар ташкил этмоқда.
Шу сабабли, васиятномани ва васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво ариза намунаси тайёрланди.
Даъво ариза намунасида мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи, даъво аризани асословчи нормалар баён этилган бўлиб, фойдаланувчидан ўзига ҳамда иш ҳолатига оид бўлган маълумотларни саволномага асосан киритиш талаб этилади.