|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О. Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари E-mail: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О. Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари E-mail: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили |
ДА Ъ В О А Р И З А С И
(Ота (она)лик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида)
Мен Даъвогарнинг Ф.И.О. жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О. билан Даъвогар ва жавобгар қонуний никоҳдан ўтган санада қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганман. Биргаликдаги турмушимиздан Томонларнинг фарзандининг туғилган санасида туғилган Томонларнинг фарзандини Ф.И.О. исмли фарзандимиз бор. Томонларнинг фарзандини Ф.И.О. исмли фарзандимизга Томонларнинг фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилган санасида № Туғилганлик тўғрисида берилган гувоҳнома рақами туғилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган.
Ҳозирги кунда оилавий келишмовчиликлар сабабли фарзандимиз жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.нинг қарамоғида.
Мен жавобгарнинг фарзанд тарбиясида иштирок этишини хоҳламайман. Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.нинг болам таълим ва тарбияси учун хавфли Фарзандни таълим ва тарбияси учун хавфли хатарлар кўрсатилади ҳолатлар бор.
Фарзандим Томонларнинг фарзандини Ф.И.О. жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.нинг тарбиясига қолдириш Фарзандни нохуш ҳолатларни келтириб чиқарадиган сабаблар кўрсатилади каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради.
Юз берган ушбу салбий ҳолатларни қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқлайман:
Салбий ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О. фарзандим Томонларнинг фарзандини Ф.И.О.ни моддий жиҳатдан ҳам таъминламайди. Боламнинг таълим ва тарбияси билан ҳозирги кунга қадар ўзим шуғулланиб келаяпман.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддасининг учинчи хатбошисига асосан, агар болани ота-она (улардан бири) билан қолдириш оқибатида ота-онанинг хулқ-атвори бола учун хавф туғдирса, ота-онани (улардан бирини) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун эса етарли асослар аниқланмаган тақдирда ҳам ота-оналик ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилади. Агар ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини ўзгартирмаса, васийлик ва ҳомийлик органи суд томонидан ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин олти ой ўтгач, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъво тақдим этиши шарт. Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб ота-онани (улардан бирини) бу муддат ўтмасдан туриб, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида даъво тақдим этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 22-бандининг учинчи хатбошисига кўра, агар болани ота-она (улардан бири) билан қолдириш оқибатида ота-онанинг хулқ-атвори бола учун хавф туғдирса, ота-онани (улардан бирини) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун эса етарли асослар аниқланган тақдирда ҳам ота-оналик ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилади. Агар ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини ўзгартирмаса, васийлик ва ҳомийлик органи суд томонидан ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин олти ой ўтгач, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъво тақдим этиши шарт. Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб, ота-онани (улардан бирини) бу муддат ўтмасдан туриб, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида даъво тақдим этишга ҳақли.
Шаҳар васийлик ва ҳомийлик кенгаши томонидан тарафларнинг аҳволи ўрганилиб, жавобгарнинг бугунги кунда бола тарбиясида иштирок эта олмаслиги сабабли уни ҳуқуқини чеклаш лозимлиги тўғрисида хулоса берилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддаларига талабларидан келиб чиқиб,
СЎ Р А Й М А Н:
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.ни фарзанди Томонларнинг фарзандининг туғилган санасида туғилган Томонларнинг фарзандини Ф.И.О.га нисбатан ота (она)лик ҳуқуқини чеклашингизни сўрайман.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция;
Паспорт нусхаси;
Никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Васийлик ва ҳомийлик органи хулосаси;
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О. ҳақида маълумотнома;
Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тузилган далолатнома;
Турар-жой ҳақида берилган маълумотнома
Даъвогарнинг Ф.И.О. |
____________________ имзо |
Даъво ариза берилган сана |
Қонунчиликка кўра, суд боланинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмай туриб, болани ота-онадан (уларнинг биридан) олиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши (ота-оналик ҳуқуқини чеклаши) мумкин.
Болани ота-она (улардан бири) билан қолдириш ота-онага (улардан бирига) боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (руҳиятнинг бузилиши ёки бошқа сурункали касаллик, оғир ҳолатларни бошдан кечириш ва бошқалар) бола учун хавфли бўлса, ота-оналик ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилади.
Агар ота-она (улардан бири)нинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланишига асос бўлган ҳолатлар барҳам топса, суд ота-онанинг (улардан бирининг) даъвосига биноан болани ота-онасига (улардан бирига) қайтариш ва ушбу Оила Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган чеклашларни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Агар болани ота-онасига (уларнинг бирига) қайтариш унинг манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур турдаги даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.