Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Юк ташиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Юк ташувчи тараф тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Юк жўнатувчи тараф тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • Юкнинг оғирлиги килограмм, тонна каби ўлчов бирликлари билан ўлчанади.
  • Юкни ташиш учун келишилган сумманинг олдиндан тўланадиган қисми фоизда кўрсатилади

Юклаб олинг

ЮК ТАШИШ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақам -сон

Шартнома тузилган сана

Автотранспорт корхонаси номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда "Ташувчи" деб юритилади) номидан Автотранспорт корхонаси вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Автотранспорт корхонаси номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си бир томондан ва Юк жўнатувчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда "Жўнатувчи" деб юритилади) номидан Юк жўнатувчи ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Юк жўнатувчи тараф номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Ташувчи унга Жўнатувчи томонидан ишониб топширилган, ушбу шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган юкни, ушбу шартноманинг 1.3-бандида назарда тутилган жойга элтиб кўйиш ва ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган, унинг юкни олиш ваколатига эга бўлган шахсига бериш мажбуриятини олади, Жўнатувчи эса юкни ташиганлик учун ушбу шартноманинг 3-бандида белгиланган йўл (кира) ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Ушбу шартномада юк деганда, кейинги ўринларда "юк" деб юритиладиган Ташилаётган юкнинг номи тушунилади. Юкнинг умумий массаси Ташилаётган юкнинг оғирлигини ташкил этади.

1.3. Ушбу шартнома бўйича юк етказилувчи жой, кейинги ўринларда "тайинланган жой" деб юритиладиган Юк ташувчи томонидан юкни етказиб бериш жойи дир.

1.4. Юкни олиш ваколатига эга шахс, кейинги ўринларда "Олувчи" деб юритиладиган Юкни олиш ваколатига эга шахс лавозими ва Ф.И.О.сидир. Олувчининг ваколатлари Жўнатувчи томонидан Ташувчига тақдим этилган қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади: Юкни олувчи шахснинг юкни олишини тасдиқловчи ҳужжатлари

1.5. Юкни бериш жойи, кейинги ўринларда "бериш жойи" деб юритиладиган Юк ташувчи томонидан ташилиши лозим бўлган юкларни қабул қилиб олиш жойи дир.

2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Ташувчининг мажбуриятлари:

2.1.1. юкни ташишни амалга оширадиган транспорт воситаларининг тури ва миқдорини белгилаш;

2.1.2. юкни юклаш учун Юкни автомашиналарга юклаш учун белгиланган кун (муддат) дан кечиктирмай ушбу юкни ташиш учун яроқли бўлган, соз ва санитария талабларига жавоб берадиган автомашиналарни келтириш;

2.1.3. бериш жойида Юкни автотранспортга юклаш муддати давомида юкни юклаш;

2.1.4. тайинланган жойда Юкни автотранспортдан тушириш муддати давомида юкни тушириш;

2.1.5. Юкни Юкни белгиланган жойга етказиб бериш муддати дан кечиктирмасдан тайинланган жойга элтиш ва Олувчига бериш;

2.1.6. Юкни тайинланган жойга транспорт уставлари ва кодексларида белгиланган тартибдаги муддатда элтиб бериш.

2.2. Жўнатувчининг мажбуриятлари:

2.2.1. транспорт воситалари бериш жойига етиб келгунга қадар юкни ташишга тайёрлаб қўйиш (идишларга жойлаш, юкни ташиш ҳужжатлари, юкни юклаш ва тушириш жойларига автомашинага ўтиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар ва ҳоказоларни тайёрлаб қўйиш);

2.2.2. Юкни юклаш олдидан транспорт воситаларининг шу юкни ташишга яроқлилигини текшириш;

2.2.3. Олувчи томонидан ушбу шартноманинг 2.1.5-бандида белгиланган муддатда юкнинг қабул қилиб олинишини таъминлаш.

3. ШАРТНОМА СУММАСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ

3.1. Юкни ташиганлик учун кира ҳақи Юкни ташиш (белгиланган жойга етказиш) учун белгиланган тўлов миқдори сўмни ташкил этади.

3.2. Юкни юклаш ва тушириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдори Юкни юклаш ва тушириш учун белгиланган тўлов миқдори сўмни ташкил этади.

3.3. Жўнатувчи шартнома суммасининг Юкни ташиш учун келишилган сумманинг олдиндан тўланадиган қисми фоизи миқдорида тўловни олдиндан тўлов тартибида Юкни ташиганлик учун келишилган сумманинг олдиндан тўланадиган қисмини тўлаш муддатигача амалга оширади. Қолган сумма Юкни ташиганлик учун келишилган тўловнинг қолган қисмини тўлаш муддатидан кечиктирмасдан тўланади.

3.4. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар Ташувчининг ушбу шартномада кўрсатилган Ҳисоб-китоб рақами:га тўлов топшириқномаси билан пул ўтказиш орқали амалга оширилади.

4.ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

4.1. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.

4.2. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

5.1. Мазкур шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки шартноманинг бир тарафи томонидан, иккинчи тараф ушбу шартноманинг тегишли бандлари шартларини бузган тақдирда бекор қилиниши мумкин.

Шартномани бир тарафлама бекор қилиш бу ҳақда ташаббус билан чиққан тараф томонидан юбориладиган ёзма хабарнома бериш орқали қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади: Юк ташиш шартномасини бир тарафлама бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар

5.2. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади. Ушбу шартномага иловалар унинг ажралмас таркибий қисмини ташкил этади.

5.3. Ушбу шартнома икки асл нусхада тузилган бўлиб, бир хил юридик кучга эга ва тарафларга бир нусхадан берилади

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

Юк ташувчи:

Юк жўнатувчи:

Манзил: Автотранспорт корхонаси манзили

Манзил: Юк жўнатувчи тараф манзили

Банк Автотранспорт корхонаси ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк Юк ташувчи тараф ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Автотранспорт корхонаси ҳисоб рақами

Ҳ/Р: Юк ташувчи тараф ҳисоб рақами

СТИР: Автотранспорт корхонасининг СТИР рақами

СТИР: Юк ташувчи тараф СТИР рақами

Телефон: Автотранспорт корхонасининг телефон рақами

Телефон: Юк ташувчининг телефон рақами

Юк ташиш шартномаси

Қонунчиликка кўра, юк бу ташиш жараёнидаги товар ҳисобланади.

Юкни ташиш тўғрисидаги шартномага кўра, ташувчи, юкни жўнатувчи ёки олувчи ўртасидаги икки томонлама шартнома, юридик ҳужжат ҳисобланади, унда юк ташиш ҳажми, муддати ва шартлари, уларга риоя қилиш юзасидан томонларнинг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлиги тартибга солинади.

Юкларни ташишга буюртма — юкни жўнатувчи (юкни олувчи) тузилган шартномага мувофиқ юкнинг келишилган туркумини (партиясини) келишилган муддатларда етказиб бериш учун ташувчига берадиган ҳужжат ҳисобланади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.