Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кўп квартирали уй-жойларни ва уларга туташ ер участкасини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, олиб чиқиб кетиш ва зарарсизлантириш, шунингдек кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳамда лифтлардан фойдаланиш бўйича шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Ижрочи ташкилот тўғрисида маълумотлар
Истеъмолчи (уй-жой мулкдори) тўғрисида маълумотлар
  • Истеъмолчига тегишли бўлган уй-жой неча кв.м.дан иборат эканлиги ёзилади
Шартнома мазмуни
  • Муддат соатлар ёки суткаларда ўлчанади. Масалан: 4 соат ёки бир сутка
  • Мазкур бандда ижрочи зиммасига юклатиладиган бошқа мажбуриятлар ёзилади
  • Мазкур бандда истемолчи зиммасига юклатиладиган бошқа мажбуриятлар ёзилади
  • Мазкур бандда ижрочининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари ёзилади
  • Мазкур бандда Истеъмолчининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари ёзилади
  • Мазкур бандда шартнома қачонгача амал қилиши кўрсатилиши лозим

Юклаб олинг

ШАРТНОМА

 

Кўп квартирали уй-жойларни ва уларга туташ ер участкасини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, олиб чиқиб кетиш ва зарарсизлантириш, шунингдек кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳамда лифтлардан фойдаланиш бўйича

хизматлар кўрсатиш тўғрисида

 

Шартнома тузилган жой

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами

 

Низом асосида фаолият юритувчи Ижрочи ташкилот (профессионал бошқарув компанияси)нинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли,(бундан кейин “Ижрочидеб юритилади) номидан ташкилот раҳбари Ижрочи ташкилот (профессионал бошқарув компанияси) раҳбарининг Ф.И.О.си бир томондан ва Истеъмолчига тегишли бўлган уй-жойнинг манзили манзилида жойлашган умумий майдони Истеъмолчига тегишли бўлган уй-жойнинг ҳажми м2 бўлган уй-жой мулкдори Истеъмолчи (уй-жой мулкдори)нинг Ф.И.О.си (бундан кейин “Истеъмолчидеб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

 

ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1. “Ижрочикўп квартирали уй-жойларни ва уларга туташ ер участкасини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, олиб чиқиб кетиш ва зарарсизлантириш, шунингдек кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳамда лифтлардан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатишни, “Истеъмолчиэса ушбу кўрсатилган хизматлар учун мазкур шартномада назарда тутилган муддатда ва мазкур шартномада назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлашни ўз зиммасига олади.

 

ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

2. “Ижрочи”нинг мажбуриятлари:

2.1. Техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларининг умумий мулкларига, шу жумладан муҳандислик қурилмаларига техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш ва уларнинг соз ҳолда сақланишини таъминлаш;

электр энергиясини тақсимлаш мосламасидан то уй-жой жойлашган қаватдаги электр энергиясининг ҳимояланган қутисигача бўлган тармоқ орқали этказиб бериш;

шамоллатиш ва тутун каналлари (шахталар)нинг созлигини таъминлаш, хонадон ичидагилар бундан мустасно;

совуқ сув қувурларининг сув тақсимлаш қувурларидан қаватлараро ва квартиралараро биринчи ўчириш-ёқиш жумракларигача бўлган қисмини созлигини таъминлаш;

канализациянинг умумий фойдаланишдаги асосий қувурларигача бўлган қисмининг созлигини таъминлаш;

умумий фойдаланиладиган жойларни, уй ички ва квартира ички муҳандислик тармоқларини (совуқ сув таъминоти, иссиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик тиргаклари ва тармоқлари, том ва зинапоя катаклари) зарур ҳолатда сақлашни таъминловчи мукаммал ва жорий тузатиш ишларини бажариш.

2.2. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ёрдамчи биноларни, турар-жой биносининг муҳандислик қурилмаларини, ободонлаштириш иншоотларини куз-қиш мавсумида фойдаланишга тайёрлашни амалга ошириш.

2.3. Лифт тизими ускуналарининг соз ҳолатда ва хавфсиз ишлашини таъминлаш. Лифт учун тўланиши лозим бўлган электр тўловларини ўз вақтида тўлаш.

2.4. Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, бундай чиқиндиларни йиғиш учун ахлат қутилари, контейнерлар ва контейнер майдонларини техник ва санитария талабларига мувофиқ ташкил этиш ва сақлаш.

2.5. Кўп квартирали уй-жой мулкдорларига умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган муҳандислик қурилмалари ёки қурилиш иншоотларидаги носозликларни ўз ҳисобидан бартараф этиш.

2.6. Турар жой биносининг муҳандислик қурилмалари ёки қурилиш иншоотларининг авария тусидаги носозлиги аниқланганда ёки бу тўғрисида маълумотлар олинганда уларни дарҳол бартараф этиш чораларини кўриш.

2.7. Уй-жой йўлакларини, зинапояларни, зинапоя мойдончаларини ва лифтга кириш-чиқиш жойларини, турар жой биносининг бошқа ёрдамчи биноларини ва унга туташ ҳудудларни ёритишни таъминлаш.

2.8. Техник норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ турар жой биносининг ёрдамчи биноларида ва унга туташ ҳудудларда санитар-тозалаш ишларини амалга ошириш.

2.9. Ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудуд доирасига кирувчи йўллар ва йўлаклар қопламасини таъмирлаб туриш, ҳудуддаги гуллар ва дарахтларни парваришлаш, кўкаламзорлаштириш, болалар ўйин майдончасидаги ускуналар ва бошқа меъморий шаклларни таъмирлашни амалга ошириш.

2.10. Томларда, йўлакларда ва ертўлаларда жорий ва капитал таъмирлашни амалга ошириш.

2.11. Техник норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тротуарлар, ирригация лотоклари ва йўл четидаги ариқларни тозалаш.

2.12. Истеъмолчиушбу шартномада белгиланган хизматлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, носозликлар тўғрисида хабар берган ҳолларда, авария тусидаги носозликларни дарҳол, совуқ ва иссиқ сув таъминоти ва иситиш асбоб-ускуналаридаги носозликларни, томдан чакка ўтишини ёки умумий фойдаланиладиган жойлардаги электр ускуналари носозлигини Совуқ ва иссиқ сув таъминоти, иситиш асбоб-ускуналаридаги, умумий фойдаланиладиган жойлардаги электр ускуналари носозликлар ва бошқа носозликларни бартараф этиш учун ижрочига бериладиган муддат муддатда, бошқа турдаги носозликларни техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тезлик билан бартараф этиш.

2.13. Кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкасига, шу жумладан, турар жойнинг ертўласига ва томига бегона шахсларнинг киришини тўсиш.

2.14. Ҳар куни кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкасини тозалигини сақлаш, ҳар чоракда ободонлаштириш ҳамда хар ярим йилликда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.

2.15. Кўп квартирали уй-жойлар ҳудудига ҳамда подъездларга кириш жойларини, шунингдек лифтларни кузатув камералари билан жиҳозлаш ва уларни соз ҳолатда сақлаш.

2.16. Истеъмолчи”га кўп квартирали уй-жойлар ҳудудига ҳамда подъездларга кириш жойларини, кузатув камераларига уланишга имкон яратиш. Бунда “Истеъмолчитомонидан кузатув камераларига уланиш ҳаражатлари ўзларининг ҳисобидан амалга оширилади.

2.17. Мулкдорнинг шахсий ҳисоб рақамини юритиш ва тўловномаларни расмийлаштириш.

2.18. Умумий мулк бўйича техник, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни юритиш.

2.19. Профилактика ишлари, шунингдек Мулкдорга тегишли бино чегарасида бўлган умумий мулкнинг қисмлари таъмирланиши ҳақида камида бир кун аввал хабардор қилиш.

2.20. Мулкдорга умумий мулкнинг техник ҳолати, уни сақлаш режалари ва ушбу мақсад учун қилинадиган харажатлар ҳақида Ширкатнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш.

2.21. Шартнома предметида белгиланган вазифалар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда камида 1 маротаба ёзма ахборот ва молиявий ҳисобот бериб бориш.

2.22. Соҳага оид қонунчилик ҳужжатларида ва техник жиҳатдан тартибга солишга қаратилган норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

Ижрочининг шартномада белгиланганидан бошқа мажбуриятлари

3. Истеъмолчи”нинг мажбуриятлари:

3.1. Кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан ҳақ тўлаш.

3.2. Уй-жой мулкдорларига умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкларга, ёрдамчи биноларга, унга туташ ҳудудларга ўзи томонидан етказилган зарарни қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаш.

3.3. Уй-жойнинг ёрдамчи хоналарида, унга туташ ҳудудларда, лифт кабиналарида тозаликка ва тартибга риоя қилиш.

3.4. Уй-жойларда яшовчи бошқа мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилишига йўл қўймаслик.

3.5. Атроф муҳитга зарар етказмаслик.

Истемолчининг шартномада белгиланганидан бошқа мажбуриятлари

 

 

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

 

4. Ижрочиқуйидаги ҳуқуқларга эга:

4.1. Истеъмолчи”дан қонунчилик талабларига ва ушбу шартнома шартларига риоя қилишни талаб қилиш;

4.2. Техник хизмат кўрсатиш, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва зарарсизлантириш ҳамда лифтдан фойдаланиш бўйича кўрсатилган хизматлар юзасидан “Истеъмолчи”нинг қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда қарздорликни ундириш чораларини кўриш, шунингдек, қарздорлик тўлиқ тўлангунга қадар кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини қисқартириш;

Ижрочининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари

5. Истеъмолчиқуйидаги ҳуқуқларга эга:

5.1. Мазкур шартномада белгиланган хизматлар тўлиқ ва лозим даражада кўрсатилишини талаб қилиш;

5.2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиладиган хизматлар ва (ёки) бажариладиган ишлар турлари, ҳажми, сифати ва даврийлиги тўғрисида маълумотлар олиш;

5.3. Умумий фойдаланилишдаги жойларга техник хизмат кўрсатишга ва кўрсатилган коммунал хизматларга йўналтирилган ва уй-жой мулкдорлари томонидан тўланган бошқа пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;

5.4. Ижрочи”нинг масъул шахсларидан аниқланган камчиликларни ўз вақтида ва лозим даражада бартараф этилишини талаб қилиш ҳамда бажарилган ишлар сифатини ва муддатларини текшириш;

5.5. Мазкур шартномага мувофиқ ишлар нотўлиқ ва сифатсиз бажарилган тақдирда умумий фойдаланилишдаги жойларга техник хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш суммаси қайта ҳисоблаб чиқилишини “Ижрочи”дан талаб қилиш;

5.6. Ишлар “Ижрочитомонидан ўз вақтида бажарилмаган тақдирда ушбу ишларни ўз кучи билан бажариш, харажатларни эса “Ижрочи”нинг ҳисобига ўтказиш;

5.7. Ижрочибилан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда судга мурожаат қилиш.

5.8. Ижрочи”дан қонунчилик талабларига ва ушбу шартнома шартларига риоя қилишни талаб қилиш.

Истеъмолчининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари

 

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

6. Томонлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажармаганлик учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур шартларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

7. Томонлар қуйидаги ҳолларда ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланмайди:

7.1. Ушбу битимнинг амал қилиш муддати мобайнида амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши натижасида, шартнома шартини бажариш имконсиз бўлса;

7.2. Ушбу шартнома тузилгандан сўнг юз берган фавқулодда вазиятлар натижасида форс-мажор ҳолатлари юзага келса.

8. Табиий офатлар (“Ижрочи”нинг айби билан содир бўлган ёнғиндан ташқари), кўп қаватли уйнинг турар-жой ва (ёки) нотурар-жой биноларида, унинг муҳандислик қурилмаларида ва унга туташ ҳудудларда яшовчи ёки улардан фойдаланувчи шахсларнинг қасддан қилган ҳаракатлари ёки бепарволиги, квартира ичидаги муҳандислик қурилмалари ва ускуналарини носоз техник ҳолатда сақлаши натижасида зарар келиб чиқса “Ижрочи” моддий жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва истеъмолчига этказилган зарарни қопламайди.

9. Ушбу битимнинг амал қилиш муддати тугаши, томонларни унинг амал қилиш муддати давомида унинг шартларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

 

ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

 

10. Шартнома қиймати умумий мулкни сақлаш, кўп қаватли уйни сақлаш ва таъмирлаш учун тўлов миқдори сифатида белгиланади.

Кўп қаватли уйдаги бинолардан фойдаланиш харажатлари ўз таркибига биноларни сақлаш ва таъмирлаш учун тўлов билан бирга кўп қаватли уйдаги умумий мулкни сақлаш, жорий таъмирлаш бўйича хизматлар ва ишларни ҳам олади.

10.1. Тўлов миқдори уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилиши ҳамда “Ижрочи”нинг ўзаро келишувига асосан белгиланади. Материаллар, энергия манбалари, ёқилғи ва ҳоказолар нархлари ошган тақдирда тўлов миқдорини қайта кўриб чиқиш тарафларнинг келишувига асосан, бироқ бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширилиши мумкин.

10.2. “Истеъмолчи” бажарилган ишлар учун тўловларни ишлар бажарилган ойдан кейинги ойнинг 10 (ўнинчи) санасидан кечиктирмай “Ижрочи”нинг жорий ҳисоб рақамига ёки кассасига тўлайди.

10.3. Кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади. “Истеъмолчи” томонидан тўланган пул маблағлари биринчи навбатда олдинги даврлар учун мавжуд бўлган қарздорликни сўндириш учун, қарздорлик мавжуд бўлмаганда эса, жорий тўловлар учун сарфланади.

 

ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

 

11.1. Мазкур шартнома у имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати муддатга тузилган деб ҳисобланади.

11.2. Шартноманинг амал қилиш муддати уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорига асосан узайтирилиши мумкин.

 

ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ЁКИ ЎЗГАРТИРИШ

 

12. Томонлар ўзаро келишув асосида ушбу шартномани муддатидан олдин ўзгартиришга ёки бекор қилишга ҳақли.

13. Ушбу шартномага ўзгартиришлар киритиш, бу шартноманинг ажралмас қисми бўлган қўшимча битим тузиш йўли билан амалга оширилади.

14. Ушбу шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги битимлар ёзма шаклда тузилади ва Томонларнинг ҳар бири томонидан имзоланади.

 

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

 

15. Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ низолар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд тартибида ҳал қилинади.

16. Ушбу шартнома шартларини бажариш юзасидан келиб чиқадиган барча эътирозлар ёзма равишда билдирилиши ва буюртма хат орқали ёки имзо қўйдирилган ҳолда шахсан топширилиши керак.

 

БОШҚА ШАРТЛАР

 

17. Томонларнинг ушбу битим билан тартибга солинмаган муносабатлари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

18. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган ва Томонларда сақланадиган икки нусхада тузилган.

 

Томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари:

 

ИЖРОЧИ:

 

ИСТЕЪМОЛЧИ:

Ижрочи ташкилот (профессионал бошқарув компанияси)нинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Истеъмолчи (уй-жой мулкдори)нинг Ф.И.О.си

 

Адрес: Ижрочининг юридик манзили

 

Истеъмолчига тегишли бўлган уй-жойнинг манзили

 

Банк: Ижрочининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Ҳ/Р: Ижрочининг ҳисоб рақами

 

 

 

_____________________

(имзо)

 

СТИР: Ижрочининг СТИР рақами

 

 

 

Ижрочи номидан ҳаракатланувчининг лавозими ва Ф.И.О.

 

______________________

(имзо)

 

 

 

 

 

Кўп квартирали уй-жойларни ва уларга туташ ер участкасини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, олиб чиқиб кетиш ва зарарсизлантириш, шунингдек кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳамда лифтлардан фойдаланиш бўйича шартнома