Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Лизинг шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Лизинг берувчи ташкилот тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Лизинг олувчи тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • Муддат кунлар, ойлар, йиллар билан кўрсатилади
  • Муддат кунлар, ойлар, йиллар билан кўрсатилади
  • Ушбу бандда лизинг объектини белгиланган манзилга ташиб келтириш, монтаж қилиш (йиғиш) ва фойдаланишга топшириш билан боғлиқ харажатлар кимнинг ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилади
  • Тарафлар ўзаро келишув орқали лизинг берувчининг бошқа ҳуқуқларини кўрсатиб ўтиши мумкин
  • Тарафлар ўзаро келишув орқали лизинг берувчининг бошқа мажбуриятларини ҳам кўрсатиб ўтиши мумкин
  • Тарафлар ўзаро келишув орқали лизинг олувчининг бошқа мажбуриятларини ҳам кўрсатиб ўтиши мумкин

Юклаб олинг

ЛИЗИНГ ШАРТНОМАСИ

 

 

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами -сон

Шартнома тузилган сана

 

Лизинг берувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Лизинг берувчи” деб юритилади) номидан Лизинг берувчи ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида иш юритувчи Лизинг берувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си бир томондан ва Лизинг олувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Лизинг олувчи” деб юритилади) номидан Лизинг олувчи ташкилотнинг вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида иш юритувчи Лизинг олувчи (ташкилот раҳбари)нинг Ф.И.О.си иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани туздилар:

 

 

1. ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИ

 

 

1.1. “Лизинг берувчи” “Лизинг олувчига” Лизингга берилаётган моддий қийматдаги лизинг объектининг лизинг олувчи томонидан фойдаланиш муддати муддатга қуйида келишилган миқдордаги ҳақ эвазига Лизинг олувчи томонидан берилган буюртма талабларига жавоб берувчи Лизингга берилаётган лизинг объектининг номини (кейинги ўринларда "Лизинг объекти" деб юритилади) ижарага беради. Лизинг объектини етказиб берувчи бўлиб Лизинг объектини лизинг олувчига етказиб берувчи ташкилот номи ёки шахснинг Ф.И.О.си ҳисобланади (кейинги ўринларда "Етказиб берувчи" деб юритилади).

Етказиб бериш муддати Лизинг объектини етказиб бериш муддати

Етказиб бериш жойи (манзили) Лизинг объектини етказиб бериш манзили

1.2. Лизинг олувчи Лизинг объектидан ижара муддати давомида фойдаланиш ҳуқуқини олади, лекин ушбу шартнома юзасидан ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга лизинг берувчининг розилигисиз ўтказишига йўл қўйилмайди.

1.3. Лизинг берувчи мазкур шартнома юзасидан ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини лизинг олувчининг розилигисиз бошқа шахсга, бу ҳақда уни хабардор қилган ҳолда ўтказишга ҳақли.

1.4. Ушбу шартнома бир хил кучга эга бўлган 2 нусхада тузилган бўлиб, тарафлар учун бажарилиши мажбурийдир.

 

 

2. ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИ

 

 

2.1. Лизинг олувчи ҳар ойда Лизинг берувчига қуйидагиларни тўлаб боради:

а) Лизинг объекти учун ойлик тўлов Лизинг обеъкти учун ойлик ижара тўлови миқдори сўм миқдорда;

б)Лизинг объектининг тасодифан нобуд бўлиши, шикастланиши ёки йўқолиши хавф-таҳликаси учун ижара ҳақи умумий миқдорининг фоизи миқдорида комиссион тақдирлаш пули сифатида йиллик тўловларни;

2.2. Лизинг объекти учун тўлов амалга ошириладиган давр бошланмасдан туриб, Ижара тўловининг аванс миқдори сўм миқдорда аванс тариқасида тўланади.

Тўлаш муддати кечиктирилган тақдирда, Лизинг олувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлови кечиктирилган сумманинг Лизинг обеъкти учун ойлик ижара тўлови кечикканда тўланадиган кунлик пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди.

2.3. Комиссион тақдирлаш пули ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб, ушбу шартнома билан белгиланган барча тўловлар Лизинг берувчига тўлаб бўлинган пайтгача ҳисобланади.

 

 

3. ЛИЗИНГ ОБЪЕКТИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

 

3.1. Лизинг объектини белгиланган манзилга ташиб келтириш, монтаж қилиш (йиғиш) ва фойдаланишга топшириш юзасидан барча харажатлар Лизинг объектини белгиланган манзилга ташиб келтириш, монтаж қилиш (йиғиш) ва фойдаланишга топшириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб берувчи тараф ҳисобидан амалга оширилади.

3.2. Лизинг обеъкти белгиланган манзилга етказиб берилгандан сўнг Лизинг олувчи ушбу шартнома билан белгиланган муддатда уни кўздан кечириши ва Лизинг берувчига қабул қилиш далолатномасини тақдим этиши лозим.

3.3. Лизинг объектининг нормал ишлашини истисно этувчи бартараф этилмаган камчиликларнинг мавжудлиги сабабли Лизинг олувчи уларни қабул қилишдан бош тортган тақдирда, у бу ҳақда лизинг берувчини камчиликлар аниқланган санадан бошлаб Лизинг олувчи томонидан лизинг объектидаги камчиликлар аниқланган тақдирда лизинг берувчини огоҳлантириш муддати кун ичида аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Лизинг олувчининг ушбу эътирозномаси “Лизинг берувчи” учун Лизинг объектини сотиб олиш шартномасини бекор қилиш ҳақида “Етказиб берувчига” билдиришнома бериш ҳуқуқини беради.

3.4. Агар Лизинг олувчи, лизинг обеъкти белгиланган манзилга етказиб берилгандан сўнг икки ҳафталик муддат ичида, сабабларидан қатъи назар Лизинг берувчига қабул қилиш далолатномасини тақдим этмаган ва бартараф этиш мумкин бўлмаган камчиликларнинг мавжудлиги ҳақида билдирмаган бўлса, лизинг обеъкти қабул қилинган деб ҳисобланади.

3.5. Лизинг олувчи лизинг объектига Етказиб берувчи томонидан берилган кафолатдан фойдаланади.

Лизинг берувчи ўзининг Етказиб берувчига лизинг объектининг носозлиги, лизинг обеъкти ўз вақтида ва бутланган ҳолда етказиб берилмаганлиги, уни ўрнатиш (йиғиш, монтаж қилиш) бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги юзасидан талабномалар билдириш ҳуқуқини Лизинг олувчига топширади.

 

 

4. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

 

4.1. Лизинг берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

а) лизинг олувчининг лизинг объектидан қандай шароитларда фойдаланаётганлигини ва уни белгиланган мақсадига мувофиқ ишлатаётганлигини лизинг шартномаси шартларига ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ назорат қилиш;

б) лизинг олувчининг розилиги билан лизинг объекти ва унинг сотувчисини танлаш;

в) қонунчилик ҳужжатларида ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш;

г) лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этиш.

Агар лизинг объекти лизинг берувчининг айби билан етказиб берилмаган бўлса ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ бўлса, лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада бажармаган лизинг шартномаси шартларини тузатиб бажаришга ёки лизинг олувчига бошқа лизинг объектини таклиф этишга ҳақли.

Лизинг берувчининг шартномада назарда тутилганидан бошқа ҳуқуқлари

4.2. Лизинг берувчи:

а) лизинг шартномаси бўйича мол-мулкни олиши ва уни лизинг олувчига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун бериши;

б) лизинг олувчи учун мол-мулк олаётганда мол-мулк муайян шахсга лизингга беришга мўлжалланганлигини сотувчига маълум қилиши;

в) лизинг объектини, агар шартномада шундай шартлар назарда тутилган бўлса, сақлаб туриш, таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.

Лизинг берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мужбуриятларни бажариши мумкин.

Лизинг берувчининг шартномада назарда тутилганидан бошқа мажбуриятлари

4.3. Лизинг олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) лизинг объектини мустақил аниқлаш ва сотувчини танлаш;

б) лизинг берувчидан лизинг шартномасини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;

в) сотувчига лизинг объекти олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи талабларни, жумладан унинг сифати ва бутлиги, топшириш муддати, кафолатли таъмирлаши ва ҳоказолар хусусида талаблар қўйиш;

г) лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган такдирда, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловлари тўлашни кечиктириш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш;

д) лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган такдирда, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда, қайтариб беришни талаб қилиш.

Учинчи шахс ундирувни лизинг объектига қаратганда лизинг олувчи лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини мулк қилиб олиш билан бир пайтда лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловлари қолдиғини лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда бир йўла тўлашга ҳақли.

Лизинг олувчининг шартномада назарда тутилганидан бошқа ҳуқуқлари

4.4. Лизинг олувчи:

а) лизинг объектини қабул қилиб олиши ва ундан лозим даражада фойдаланиши, уни шартнома шартларига мувофиқ сақлаб туриши;

б) лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқа харажатлар қилиши шарт.

Лизинг шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт.

Лизинг олувчининг лизинг объектини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишга доир ҳуқуқи ва мажбурияти сотувчи билан алоҳида тузилган шартномада белгиланиши мумкин.

Лизинг олувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.

Лизинг олувчининг шартномада назарда тутилганидан бошқа мажбуриятлари

 

 

5. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ

 

 

5.1. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугаши билан шартнома бекор бўлган ҳисобланади.

5.2. Лизинг берувчи ушбу шартномани зудлик билан бекор қилиш ҳақида қуйидаги ҳолларда билдиришнома беришга ҳақли:

а) лизинг объектининг олди-сотди шартномаси кучга кирмаган бўлса ёки лизинг обеъкти Лизинг олувчига етказиб берилгунга қадар унинг сабабларидан қатъи назар бекор қилинган бўлса;

б) Етказиб берувчи сабабларидан қатъи назар лизинг объектини етказиб бериш имкониятига эга бўлмаса;

Бу ҳолларда шартнома бекор қилинганда Лизинг олувчи ва Лизинг берувчи ушбу шартномага мувофиқ ўзаро мажбуриятлардан озод қилинадилар.

в) Лизинг олувчи ушбу шартнома билан назарда тутилган тўловларни амалга ошириш юзасидан мажбуриятларини 3 ҳафтадан ошиқ муддат давомидан бажармасдан келса;

г) Лизинг олувчи тўловни амалга ошириш талаби қўйилгандан кейин 2 ҳафта давомида барча қарзларни (жумладан тўловни кечиктирганлик учун пеняни) тўлиқ тўлаб бермаса;

д) Лизинг олувчи ушбу шартнома билан назарда тутилган бошқа мажбуриятларга амал қилиш бўйича талабларни қаноатлантирмаса, лизинг объектидан ушбу шартнома шартларини бузган ҳолда фойдаланса;

е) лизинг обеъкти Етказиб берувчи томонидан етказиб берилгандан сўнг Лизинг олувчи жавобгар бўладиган сабабларга кўра лизинг объектининг олди-сотди шартномаси бекор қилинса;

ж) ушбу шартноманинг амал қилиш муддати давомида Лизинг олувчининг корхонаси тугатилса.

Мазкур банднинг "в" ва "ж" кичик бандларида назарда тутилган шартлар мавжуд бўлган ҳолда, Лизинг олувчи шартномани қоплаш суммасини юқорида қайд этилган шартлар асосида тўлаши лозим.

5.3. Лизинг олувчи лизинг объектини қабул қилиш вақтида унинг нормал ишлашини истисно этадиган ва бартараф этиш имконияти бўлмаган камчиликларни аниқлаган тақдирда ушбу шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу шартномани бекор қилиш ҳақида Лизинг олувчи лизинг объектини етказиб бериш муддати тугаган санадан бошлаб 10 кундан кечиктирмай ёзма равишда Лизинг берувчини хабардор қилиши лозим.

 

 

6. ШАРТНОМА БЕКОР ҚИЛИНГАНДАН КЕЙИНГИ ҲАРАКАТЛАР ТАРТИБИ

 

 

6.1. Шартномани бекор қилиш ҳақида билдиришнома олган Лизинг олувчи лизинг объектидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

6.2. Агар Лизинг олувчи шартномани қоплаш суммасини тўламаган ёки ушбу шартнома билан назарда тутилган бошқа тўловларни амалга оширмаган бўлса, Лизинг олувчи Лизинг берувчидан талабномани олган санадан бошлаб 4 ҳафталик муддат ичида Лизинг берувчи томонидан кўрсатилган манзилга лизинг объектини жўнатиши лозим.

Лизинг объектини жўнатиш ва ташиш бўйича барча таҳлика ва харажатлар Лизинг олувчига юклатилади. Агар, мазкур шартга қарамасдан, Лизинг олувчи лизинг объектини жўнатиш чораларини кўрмаса, Лизинг берувчи лизинг объектига эгалик қилиш ҳуқуқига киришиш ва Лизинг олувчи ҳисобидан ўз билганича ташиб кетиш чораларини кўришга ҳақли. Бу ҳолда ташиш билан боғлиқ барча хавф-таҳликалар учун жавобгарлик Лизинг олувчига юклатилади.

 

 

7. ЛИЗИНГ ОБЪЕКТИНИ ҚАЙТАРИШ БИЛАН БОҒЛИК МАЖБУРИЯТЛАР

 

 

7.1. Агар Лизинг олувчи лизинг объектига ўзгартиришлар киритган бўлса, у Лизинг берувчининг талабига мувофиқ ва ўз ҳисобидан лизинг объектининг дастлабки ҳолатини тиклаб бериши лозим.

7.2. Агарда Лизинг олувчи ижара муддати тугагандан сўнг ёки шартнома бекор қилингандан сўнг лизинг объектини қайтармаса, ундан ҳар бир кечиктирилган кун учун лизинг обеъкти қолдиқ қийматининг Лизинг олувчи лизинг оьъектини белгиланган муддатда ўз қайтармаганда қайтарилмаган ҳар бир кун учун тўланадиган пеня миқдори % миқдорида пеня Лизинг берувчига лизинг обеъкти қиймати тўлиқ қайтарилгунга қадар ундирилади.

7.3. Ушбу шартномада белгиланган ижара муддати тугагандан сўнг Лизинг олувчининг лизинг объектидан фойдаланишни давом эттириши, ижара муддатининг узайтирилиши ёки қайта шартнома тузилиши сифатида қаралмаслиги шарт.

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

 

ЛИЗИНГ БЕРУВЧИ:

 

ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ:

Манзил: Лизинг берувчи ташкилотнинг манзили

 

Манзил: Лизинг олувчининг манзили

Банк Лизинг берувчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк Лизинг олувчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Лизинг берувчининг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Лизинг олувчининг ҳисоб рақами

СТИР: Лизинг берувчининг СТИР рақами

 

СТИР: Лизинг олувчининг СТИР рақами

Телефон: Лизинг берувчининг телефон рақами

 

Телефон: Лизинг олувчи ташкилотнинг телефон рақами

Лизинг берувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си

_______________

 

 

Лизинг олувчи (ташкилот раҳбари)нинг Ф.И.О.си

____________

 

(Имзо)

 

 

 

(Имзо)

 

 

Лизинг шартномаси

Қонунчиликка кўра, лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Лизинг оддий ижара шаклига ўхшаш бўлсада, аслида улар ўртасида катта фарқ бор.

Лизинг - молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.

Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) тарафнинг топширигига биноан ишлаб чикарувчи (сотувчи) тараф билан ундан ўз маблағи ҳисобига лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловини тўлаш мажбуриятини олади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.