Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Туристик хизмат кўрсатиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Сайёҳлик хизматларни кўрсатувчи ташкилот тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Туристик истеъмолчи тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • экскурсия, туристик саёҳат, тур, туризмнинг махсус турлари, туристик хизматлар мажмуи ва ҳ.
  • рақам ва сўз билан ёзилади
  • Масалан: пул кўчириш, нақд пул, электрон тўлов орқали бўлиши мумкин
  • мазкур бандга ҳудудий тегишлилиги бўйича иқтисодий ёки фуқаролик суди номи ёки тарафларнинг келишувига асосан танланган ҳакамлик судининг номи ёзилади

Юклаб олинг

ТУРИСТИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган сана

 

Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда "Ижрочи" деб юритилади) номидан Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг масъул шахси лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва Туристик истеъмолчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб юритилади) номидан Туристик истеъмолчи ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Туристик истеъмолчи ташкилот маъсул шахсининг лавозими ва Ф.И.О.си иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Шартномага кўра, Буюртмачи топшириқ беради, Ижрочи эса Кўрсатиладиган сайёҳлик хизматлари номи сайёҳлик хизматларини кўрсатиш мажбуриятини олади.

1.2. Кўрсатиладиган хизматларга нисбатан Туристик хизматларнинг сифати учун қўйиладиган талаблар каби ташкилий ва бошқа талаблар қўйилади.

1.3. Шартнома бўйича хизматларни кўрсатиш Туристик хизматларни кўрсатишнинг бошланиш муддати куни бошланиб, Туристик хизматларни кўрсатишнинг тугаш муддати куни тугайди.

2. ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

2.1. Кўрсатилган хизматлар учун Буюртмачи шартномавий баҳо тўғрисидаги баённомага мувофиқ Туристик хизматлар учун тўланадиган тўлов миқдори сўм тўлайди.

2.2. Шартнома юзасидан тўловларни амалга ошириш Туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш усули усулида амалга оширилади.

2.3. Буюртмачининг айби билан хизматни кўрсатиш мумкин бўлмай қолган тақдирда, хизматлар баҳоси тўлиқ ҳолда тўланиши керак.

3. ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

3.1. Ижрочи ушбу шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган хизматларни шахсан ўзи кўрсатиши шарт.

3.2. Хизматлар кўрсатилгандан сўнг Ижрочи Буюртмачига кўрсатилган хизматларни топшириш-қабул қилиш далолатномасини тақдим этади ва унга ҳисобот ҳужжатларини илова қилади.

3.3. Хизмат натижаларидан қониқмаган Буюртмачи далолатномани олган пайтдан бошлаб Хизмат натижаларидан қониқмаган Туристик истеъмолчи бу ҳақида раднома бериш муддати кун ичида Ижрочига ишларни қабул қилишдан бош тортиш тўғрисида асослантирилган ёзма раднома юбориши шарт.

3.4. Буюртмачининг радномаси асосли деб топилган тақдирда, тарафлар икки томонлама далолатнома тузадилар ва унда кўрсатилмаган ёки лозим даражада кўрсатилмаган хизматлар рўйхати ва уларни бажариш ёки бажаришни тўхтатиш муддатларини кўрсатадилар.

3.5. Хизматларни кўрсатиш жараёнида уларни давом эттириш имконияти йўқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Буюртмачи бу ҳақда Ижрочини хабардор қилиши ва у билан биргаликда зарурий чораларни кўриши шарт.

4. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-турнинг муддати ва йўналишини, хизмат кўрсатиш даражасини, транспорт хизмати кўрсатиш турини, Буюртмачи ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг мол-мулкини қўриқлаш усулини Буюртмачининг розилиги билан ўзгартириш;

-турнинг шартномада келишилган қийматини тур бошланишидан камида 20 кун олдин Буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда унинг ёзма розилиги билан ошириш;

-Буюртмачи томонидан етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш.

Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

4.2. Ижрочи қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

-Буюртмачига ушбу шартномада шартлашилган ва сертификатлаштирилган хизматларни кўрсатиш;

-туристик хизматлар кўрсатилмаган ёки тўла ҳажмда ёхуд лозим даражада сифатли кўрсатилмаган тақдирда Буюртмачига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

-Буюртмачига турни ташкил қилиш тартиби ва шартлари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тўлиқ ахборот бериш;

-Буюртмачига унинг туристик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва бу хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида туристик йўлланма (ваучер)ни тақдим этиш;

-Буюртмачини жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, ахборот-реклама хизматлари кўрсатиш ва унинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа хизматларни кўрсатиш;

-Буюртмачини суғурта қилиш.

Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

4.3. Буюртмачининг ҳуқуқлари:

-мазкур шартномада назарда тутилган туристик хизматлар мажмуидан тўлиқ фойдаланиш;

-саёҳатга таалуқли тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;

-ўз хавфсизлиги, ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, мол-мулкининг асралиши ва шошилинч тиббий ёрдам олишининг кафолатланишини талаб қилиш;

-ушбу шартнома бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда етказилган моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини талаб қилиш;

-турнинг умумий қиймати ошиши унинг шартномада белгиланган қийматидан ортиб кетса, шунингдек форс-мажор ҳолатлари рўй берган тақдирда Ижрочига зарарнинг ўрнини қопламасдан шартномани бекор қилиш.

Туристик истеъмолчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

4.4. Буюртмачининг мажбуриятлари:

-ушбу шартнома шартларига, божхона ва чегара назорати қоидаларига риоя қилиш;

-борилган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.

Туристик истеъмолчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

5.1. Ижрочи ушбу шартнома шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, у келтирган зарарни Буюртмачига тўлиғича тўлаши шарт, лекин бу тўлов ушбу шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

5.2. Шартномавий мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

5.3. Мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар юзасидан мурожаат қилинадиган суд номи суди томонидан кўриб чиқилади.

6. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

6.1. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.

6.2. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра, етказилган зарар қопланган ҳолда йўл қўйилади.

6.3. Ижрочи ушбу шартнома бекор қилиниши туфайли Буюртмачига етказилган зарарни тўлиқ тўлаш шарти билан ушбу шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома Буюртмчининг айби билан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.

6.4. Шартномани бекор қилиш ҳақида қарорга келган тараф бу ҳақида иккинчи тарафга Шартномани ўз ташаббуси билан бекор қилиш фикрига келган тараф бу ҳақида иккинчи тарафни хабардор қилиши лозим бўлган муддат кун олдин ёзма билдиришнома юбориши шарт.

7. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА НУСХАЛАРИ

7.1. Шартноманинг амал қилиши Шартноманинг амал қилиш муддатининг бошланиш вақти куни бошланиб, Шартноманинг амал қилиш муддатининг тугаш вақти куни тугайди.

7.2. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, тарафларга бир нусхадан берилади.

7.3. Ушбу шартнома билан назарда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Туризм тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа, тарафларга бажариш учун мажбурий бўлган қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТУВЧИ:

ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ:

Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли Манзил: Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилот манзили

Туристик истеъмолчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли

Манзил: Туристик истеъмолчининг манзили

Банк Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк Туристик истеъмолчи ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами

Ҳ/Р: Туристик истеъмолчи ҳисоб рақами

СТИР: Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг СТИР рақами

СТИР: Туристик истеъмолчининг СТИР рақами

Телефон: Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилот телефон рақами

Телефон: Туристик истеъмолчи ташкилотнинг телефон рақами

Сайёҳлик хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг масъул шахси лавозими ва Ф.И.О.си

____________

Туристик истеъмолчи ташкилот маъсул шахсининг лавозими ва Ф.И.О.си

_____________

(Имзо)

(Имзо)

Туристик хизмат кўрсатиш шартномаси

Қонунчиликка кўра, туризм — жисмоний шахснинг вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда доимий яшаш жойидан жўнаб кетиши (саёҳат қилиши) ҳисобланади.

Туристик хизматлар эса жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ саёҳатларни ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этиш борасидаги фаолият эса туристик фаолият ҳисобланади.

Белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар туристик фаолият субъектлари бўлади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.