Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Ижарага берувчи ташкилот тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Ижарага олувчи тўғрисида маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • Ушбу бандда ҳар ойлик ижара ҳақи кейинги ойнинг қайси санасига қадар тўланиши лозимлиги кўрсатилади
  • пул кўчириш, нақд пул, электрон тўлов орқали бўлиши мумкин
  • мазкур бандга ҳудудий тегишлилиги бўйича иқтисодий ёки фуқаролик суди номи ёки тарафларнинг келишувига асосан танланган ҳакамлик судининг номи ёзилади

Юклаб олинг

СОТИБ ОЛИШ ҲУҚУҚИ БИЛАН ИЖАРА ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган сана

 

Ижарага берувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли ,кейинги ўринларда "Ижарага берувчи" деб юритилади, Ижарага берувчи ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида иш юритувчи Ижарага берувчи ташкилот масъул шахси лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва Ижарага олувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли,кейинги ўринларда "Ижарачи" деб юритиладиган, Ижарага олувчи ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида иш юритувчи Ижарага олувчи маъсул шахсининг лавозими ва Ф.И.О.си иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.

1. Шартномага мувофиқ Ижарага берувчи қуйидаги мол-мулкларни шартнома шартларига асосан топширади, Ижарачи эса шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда уларни қабу қилиб олади ва ва фойдаланади.

Мол-мулкнинг номланиши: Ижарага берилаётган мол-мулкнинг номланиши

Миқдори: Ижарага берилаётган мол-мулкнинг миқдори

Қиймати: Ижарага берилаётган мол-мулкнинг қиймати

Ижара муддати: Мол-мулкни ижарага бериш муддати

Бир ойлик ижара ҳақи миқдори: Бир ойлик ижара ҳақи миқдори

Бир ойлик амортизация миқдори: Бир ойлик амортизация миқдори

2. Мазкур мол-мулкдан ижарачи қуйидаги мақсадларда фойдаланади: Ижарага олувчи ижарага олинган мулкдан фойдаланиш мақсадлари

3. Мол-мулк мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб топширилган ҳисобланади.

4. Ижарачи шартномага илова қилинган ҳисоб-китоб бўйича ҳар ойда Ижарага олувчи ижарага олинган мулк учун ҳар ой тўлайдиган тўлов миқдори сўм миқдорида ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олади.

5. Ижара тўловлари ҳар ойлик ижара тўловини кейинги ойнинг Ҳар ойлик ижара тўловларини амалга ошириш вақти-санасидан кечиктирмай ижарага берувчига Ижара тўловларини тўлаш усули орқали тўлов амалга оширилади.

6. Ижарачи тўловларни муддатидан кечиктирган ҳолда, кечиктирилган тўлов сумманинг Ижарачи тўловларни кечиктирган тақдирда бир кунда тўланадиган пеня миқдори (фоизи) фоизи миқдорида жарима тўлайди.

7. Ижара ҳақи миқдори тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин.

Тарафлардан бирининг талаби билан ижара ҳақининг миқдори муддатидан олдин қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши мумкин: Ижара тўлови миқдорини қайта кўриб чиқишга сабаб бўладиган асослари

8. Ижарачи ўз ҳисобидан сотиб олган асосий воситаларга амортизация ажратмалари ҳисобланмайди.

9. Ижарага берувчи нормал фойдаланиш имкониятини берадиган ҳолдаги мулкни ижарачига топшириши лозим. Ижарага берувчи мулкни топширишдан бош тортган тақдирда, ижарачига мулк қийматининг Ижарага берувчи келишилган мулкни ижарага беришни рад этганда тўлайдиган жарима миқдори фоизи миқдорида жарима тўлайди.

10. Ижарачининг мажбуриятлари: - ижарага берилган мулкдан унинг белгиланиши бўйича фойдаланиш; - мулкни тўла ва соз ҳолатда сақлаш; - ўз ҳисобидан ва ўз вақтида мулкни жорий ва капитал таъмирлаш.

11. Шартнома шартларини ўзгартириш ёки бекор қилишга тарафларнинг келишуви билан йўл қўйилади. Тарафлардан бири шартнома шартларини бузган тақдирда, иккинчи тарафнинг талаби билан суд қарорига мувофиқ шартнома ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

12. Ижарага олинган мулк фақат ижарага берувчининг ёзма розилиги бўлган тақдирдагина қайта ижарага берилиши мумкин.

13. Шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шартномани бир тарафлама ўзгартирганлик ёки бекор қилганлик учун айбдор тараф амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, етказилган зарарни ва бой берилган фойдани иккинчи тарафга тўлайди.

14. Мазкур шартнома билан белгиланмаган тарафларнинг ўзаро муносабатлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибда солинади.

15 Мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар юзасидан Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар юзасидан мурожаат қилинадиган суд номига мурожаат қилинади. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар юзасидан мурожаат қилинадиган суд номи судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

16. Шартноманинг амал қилиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати йил деб белгиланади ва Шартноманинг амал қилиш муддатининг бошланиш вақтидан Шартноманинг амал қилиш муддатининг тугаш вақтигача амал қилади.

17. Мулк қуйидаги ҳолларда ижарачининг мулкчилигига ўтади: - Ижарачи тўла амортизация муддатига топширилган мулкнинг қийматидан белгиланган ижара ҳақини Ижарага берувчига тўлиқ тўлаб бўлган бўлса; - шартнома бўйича амортизация муддати тугамасдан туриб ижара муддати тугаган мулкнинг қолдиқ қийматидан тўловлар ижарага берувчига тўлиқ тўланган бўлса. Бу ҳолда, ижара ҳақи таркибига амортизация ажратмалари тўлиқ хажмда киритилади.

18. Шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биринчи нусхаси Шартноманинг бир нусхасини сақловчи нотариал идора номи ва манзили нотариал идорасида, иккинчи ва учинчи нусхалари тарафларда сақланади.

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

ИЖАРАГА БЕРУВЧИ:

ИЖАРАГА ОЛУВЧИ:

Манзил: Ижарага берувчи ташкилотнинг манзили

Манзил: Ижарага олувчининг манзили

Банк Ижарага берувчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк Ижарага олувчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами

Ҳ/Р: Ижарага олувчининг ҳисоб рақами

СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами

СТИР: Ижарага олувчининг СТИР рақами

Телефон: Ижарага берувчининг телефон рақами

Телефон: Ижарага олувчи ташкилотнинг телефон рақами

Ижарага берувчи ташкилот масъул шахси лавозими ва Ф.И.О.си

_______________

Ижарага олувчи маъсул шахсининг лавозими ва Ф.И.О.си

_______________

(Имзо)

(Имзо)

Сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномаси

Қонунчиликка кўра, ижарачи ижарага олинган мулкни ижарага берувчининг розилиги билан тўла ёки қисман сотиб олиши мумкин, ер ва бошқа табиий ресурслар бундан мустаснодир. Давлат мол-мулки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тарзда сотиб олинади.

Ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш ижарачининг ўз маблағлари, шу жумладан ижара шароитида хўжалик фаолиятини олиб боришдан келган даромадлар, ижарачига қарашли мол-мулкни сотишдан тушган пул, шунингдек кредитлар ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган усуллар билан қўлга киритилган бошқа молиявий маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш учун давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ижарага олинган мулкни сотиб олиш чекланадиган ёки бунга рухсат этилмайдиган ҳоллар кўзда тутилиши мумкин.

Ушбу шартнома “Ижара тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилинган ҳолда тузилган бўлиб, шартнома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.