Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Банк омонати шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Омонатни қабул қилиб олувчи банк тўғрисида маълумотлар
  • Мазкур бандда банк номи, унинг ташкилий ҳуқуқий шакли, филиал номи (ёки рақами) батафсиз ёзилади
  • Масалан филиал бошқарувчиси А.Алиев
Омонотчи тўғрисида маълумотлар
Шартнома мазмуни
  • Масалан сўм, АҚШ доллари

Юклаб олинг

БАНК ОМОНАТИ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой шаҳри

 

 

Низом асосида фаолият юритувчи Омонатни қабул қилиб олувчи банк номи (кейинги ўринларда “Банк” деб юритилади) номидан иш юритувчи Банк номидан иш юритувчи масъул шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва фуқаро Омонотчининг Ф.И.О.си(кейинги ўринларда “омонатчи” деб юритилади) иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

 

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Мазкур шартномага кўра, банк омонатчидан Омонатга қўйилаётган пул маблағлари қайси пул бирлигида қўйилади пул бирлигида Омонатга қўйилаётган пул суммаси миқдоридаги пулни қабул қилиб олиш, сақлаб, уни Омонат пулини омонатчига қайтариш муддати куни қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини ҳамда мазкур муддат давомида ушбу пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқини олади.

1.2. Пул маблағларини омонатга жалб қилиш ҳуқуқи Банкка Банкка омонатларни жалб қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган сана куни берилган Банкка омонатларни жалб қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия рақами-сонли лицензияга мувофиқ амалга оширилади.

 

II.ОМОНАТГА ТЎЛАНАДИГАН ФОИЗЛАР МИҚДОРИ, УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

 

2.1. Банк омонатчига омонат суммаси учунйиллик Омонатга қўйилган пул маблағлари учун банк томонидан тўланадиган фоиз миқдори фоиз миқдорида фоиз ҳисоблаб, ҳар ой учун фоиз пулларини кейинги ойнинг Ойнинг банк томонидан фоизлар тўлаб бериладиган санаси санасидан кечиктирмасдан тўлайди.

2.2. Шартнома амалда бўлган муддат ичида Банк омонатдан фойдаланишучун тўланадиган фоиз миқдорини омонатчининг розилигисиз, бир томонлама камайтиришга ҳақли эмас.

2.3. Омонат суммасигафоизлар омонат пуллари банкка топширилган куннингэртасидан бошлаб, то у Омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларгакўраОмонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдингикунгача ҳисобланади.

2.4. Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлигиоқибатида Банк ушбу ҳисобварақдагипул маблағларидан фойдалана олмаган давручун фоизлар ҳисобланмайди ва тўлаб берилмайди.

2.5. Омонатни сақлаш муддати тугагунга қадар Омонатчининг талаби биланомонат суммаси шартномада белгиланган муддатдан аввал унга қайтарилган ҳолларда омонат юзасидан фоизлар тўланмайди ва тўланган фоизларэса омонат суммасидан чегириб қолинади.

2.6. Омонат суммасига фоизлар ҳар бир ой ўтганидан кейин Омонатчининг талаби билан омонат суммасидан алоҳида тўланади, бу муддатда талаб қилиб олинмаган фоизлар эса фоизлар ёзиладиганомонат суммасига қўшилиб боради. Омонат қайтарилганида шупайтгача ёзилган ҳамма фоизлар тўланади.

 

III.ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Банк:

а) Омонатчи томонидан киритилган, шартноманинг 1.1-бандида белгиланган миқдордаги пул маблағларини омонатчининг Омонатчи томонидан киритилган пул маблағлари сақланадиган депозит рақамли рақамли депозит ҳисобида сақлаш.

б) Омонатгаучинчи шахслардантушганпулмаблағларини Омонатчининг ҳисобварағитўғрисидаги зарурмаълумотларни кўрсатган ҳолда киритиб қўйиш;

в) Омонотдан фойдалангани учун омонатчига йиллик Омонатга қўйилган пул маблағлари учун банк томонидан тўланадиган фоиз миқдори фоиз миқдорида ҳақ тўлаш;

г) Омонатчининг талабига мувофиқ омонат суммасиниомонат шартномада белгиланганмуддат тугаганидан кейин зудлик биланқайтариш;

д) Омонатчинингталабига мувофиқ омонатнинг қайтарилишитаъминланганлиги тўғрисида ахборот бериш мажбуриятини олади.

3.2. Омонатчи:

а) Ўзи томонидан киритилган, шартноманинг 1.1-бандида белгиланган миқдордаги пул маблағлари депозит ҳисобига қабул қилинганлиги ва сақланаётганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиб бориш;

б) Омонат ҳисоб рақамигаучинчи шахслардантушганпулмаблағларитўғрисидаги маълумотларга эга бўлиб бориш;

в) Омонот пуллари учун йиллик Омонатга қўйилган пул маблағлари учун банк томонидан тўланадиган фоиз миқдори фоиз миқдорида ҳақ олиш;

г) Омонат суммаси омонат шартномада белгиланганмуддат тугаганидан кейин зудлик биланқайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

3.3. Омонатчи омонат муддати тугагунга қадар уни қайтариб беришниталаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан Банкни омонатниолишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардорқилиши шарт.

3.4. Банк омонатнинг қайтарилишини таъминлаш бўйичамажбуриятларини бажармаган, шунингдек таъминотни йўқотган ёкиунинг шартларини ёмонлаштирган тақдирда, Омонатчи банкданомонат суммасини дарҳол қайтариб беришни, ЎзбекистонРеспубликаси Фуқаролик кодекснинг 327-моддасига мувофиқ унгафоизлар тўлашни ҳамда ўзига етказилган зарарни қоплашни талабқилишга ҳақли.

Омонатчи омонат пуллари ёки уларга ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган муддатларда тўлаб берилмаган ҳолларда мазкур суммалар билан бирга шартноманинг 4.1 ҳамда 4.2 бандларида белгиланган миқдорларда пеня тўланишини, шунингдек, етказилган бошқа зарарлар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

 

IV.ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

4.1. Банкомонатданфойдаланганиучунфоизларни шарноманинг 2.1-бандида кўрсатилган муддатда тўламаганлиги учуномонатчига ҳар бир ўтказиб юборилган кун учун тўланмаган сумманинг Банк томонидан фоизлар ўз муддатида тўланмаганлиги учун омонатчига тўланадиган бир кунлик пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди.

4.2. Банк омонат суммасини шартномада белгиланган муддатларда қайтармаганлиги учун омонатчига кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг Банк томонидан омонат пуллари ўз муддатида қайтарилмаганлиги учун омонатчига тўланадиган бир кунлик пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди.

4.3. Тарафлар ўзмажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлариучунЎзбекистон РеспубликасинингФуқароликкодекси ва бошқа қонунҳужжатлариҳамда мазкуршартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

V.НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

5.1. Мазкур шартномани бажаришда вужудга келувчи келишмовчиликлар ва низолар тарафларнинг ўзаро музокаралариорқали ҳал этилади.

5.2. Музокаралар орқали тарафларнинг ўртасида келиб чиққан низоларҳал бўлмаган тақдирда,мазкуршартноманинг тузилиши, шартлари ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши,бекорбўлиши,тугатилишива ҳақиқийлигиюзасидан келиб чиқувчи барча низолар,келишмовчиликларва талаблар Шартнома юзасидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқадиган суд номи суди томониданкўриб чиқилади.

 

VI.ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

 

6.1. Банк билан Омонатчининг омонат қўйилган ҳисобварақ бўйича муносабатларига нисбатан банк ҳисобварағи шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.

6.2. Мазкур шартнома омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.

6.3. Шартномагаўзгартириш ва қўшимчаларкиритиштарафларнинг келишувига мувофиқ, ёзма равишда тузилган ва уларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.

6.4. Шартномаикки нусхада тузилган бўлиб, бир хил юридик кучга эга.

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

Банк:

Омонатчи:

Омонатни қабул қилиб олувчи банк номи

Юридик манзил: Банкнинг юридик манзили

Манзил: Омонатчининг манзили

Ҳисоб рақами: Банкнинг ҳисоб рақами

Ҳисоб рақами: Омонатчининг ҳисоб рақами

Валюта ҳисоб рақами: Банкнинг валюта ҳисоб рақами

Валюта ҳисоб рақами: Омонатчининг валюта ҳисоб рақами

Стир: Банкнинг СТИР рақами

Стир: Омонатчининг СТИР рақами

Телефон: Банкнинг телефон рақами

Телефон: Омонатчининг телефон рақами

Банк номидан иш юритувчи масъул шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си _________ (имзо)

Омонотчининг Ф.И.О.си _____________

(имзо)

Банк омонати шартномаси

Қонунчиликка кўра, банк — тижорат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензия асосида банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан депозитлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш каби фаолиятлар мажмуини амалга оширадиган юридик шахс ҳисобланади.

Омонатчи эса банк билан тузилган банк омонати шартномасида ёки банк омонат сиёсатида назарда тутилган шартлар асосида банк билан келишилган ҳолда банкка маълум пул маблағини ўзи ёки унинг номига келган пул маблағини омонатга қўювчи резидент ёки норезидент шахс бўлиши мумкин.

Банк омонати (депозит) – миллий ёки хорижий валютадаги пул суммаси бўлиб, банк ва мижоз ўртасида келишилган муддатларда пулни фоизлар ёки устамалар билан ёхуд бундай шартларсиз қайтариш шарти билан берилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида банк омонати шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.