Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Дистрибьюторлик шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи (Принципал) тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан устав ёки низом
  • Изоҳ: Масалан “Омад” МЧЖ
  • Изоҳ: Масалан директор А.Валиев ёки бошқарувчи Ш.Каримов ёки бошқа
Дистрибьютор тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан устав ёки низом
  • Изоҳ: Масалан “Омад” МЧЖ
  • Масалан директор А.Валиев ёки бошқарувчи Ш.Каримов ёки бошқа
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: ушбу бандга дистрибьютор фаолият юритадиган вилоят, туман (шаҳар) номи ёзилади
  • Изоҳ: мазкур муддат кунлар билан белгиланади
  • Масалан бир ойда ёки ҳар чоракда
  • Ушбу бандга Дистрибьютор белгиланган муддат ичида Маҳсулот ҳақини тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган сумманинг неча фоизи миқдорида пеня тўлаши кўрсатилади
  • Ушбу бандга дистрибьюторга белгиланган муддат ўтгандан сўнг қўшимча чегирмаларни тўламаган тақдирда, Принципал ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлови кечиктирилган сумманинг неча фоизи миқдорида пеня тўлаши кўрсатилади
  • мазкур бандга ҳудудий тегишлилиги бўйича иқтисодий суд номи ёки тарафларнинг келишувига асосан танланган ҳакамлик судининг номи ёзилади

Юклаб олинг

ДИСТРИБЬЮТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой шаҳри

 

 

Принципал фаолият юритиши учун асос бўлган ҳужжат асосида фаолият юритувчи Принципал ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли ташкилоти (кейинги ўринларда “Принципал” деб юритилади) номидан иш юритувчи Принципал ташкилот номидан иш юритувчи масъул шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва Дистрибьютор фаолият юритиши учун асос бўлган ҳужжат ташкилоти (кейинги ўринларда “Дистрибьютор” деб юритилади) номидан Дистрибьютор ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли асосида иш юритувчи Дистрибьютор ташкилот номидан иш юритувчи масъул шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

 

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Мазкур шартномага кўра, принципал топшириқ беради, дистрибьюторэса Принципал томонидан дистрибьюторга бериладиган маҳсулот номи маҳсулотининг (кейинги ўринларда “Маҳсулот” деб юритилади) маркетинги, рекламаси ва сотувини ташкил қилиш мажбуриятини олади.

 

2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

2.1. Дистрибьютор ўзи фаолият юритадиган Дистрибьютор фаолият юритадиган ҳудуд номи ҳудудда қуйидагиларни бажариш мажбуриятини олади:

2.1.1.Маҳсулотни сотишбозорини кенгайтиришмақсадида маркетинг-реклама ишларини амалга ошириш.

2.1.2. Маҳсулотнинг ҳар бир нусхасини Принципал тақдим этганоригинал ўраш воситасида ва ягона мажмуада (комплектда) сотиш.

2.1.3. Маҳсулотни Принципал билан келишган баҳоларда ва шартноманинг 2.1. бандида белгиланган ҳудуд доирасида сотиш.

2.1.4.Маҳсулотдан бевосита фойдаланувчилар биланшартномалартузиш ва уларга Маҳсулотдан рухсатсиз нусхаолиш тақиқланганлиги ҳақидаги шартни кўрсатиш.

2.1.5. Барча маҳсулот сотиб олувчиларни рўйхатгаолиш. Маҳсулотни сотиш пайтида cотиб олувчиларгамаҳсулотдан фойдаланишҳуқуқини берувчибелгиланган шаклдагиишқоғозларида битилган лицензияларни Принципал номидан бериш.

2.1.6. ПринципалгаМаҳсулот сотиб олувчилари ва берилган лицензиялар тўғрисида маълумотларни тақдим этиб бориш.

2.1.7. Принципалга маҳсулотдан бевосита фойдаланувчилартомонидан маҳсулотдан рухсатсиз нусха олинишининг олдини олишда ёрдамбериш.

2.1.8. Принципалнинг рухсатисиз Маҳсулотдан ёки унинг компонентидан(йўриқнома, таърифлар) қисманёки тўлиқ нусхаолмаслик, шунингдек йўриқнома ва таърифларни чопэтибкўпайтирмаслик.

Дистрибьюторнинг шартномада белгиланганидан бошқа мажбуриятлари

2.2. Принципал қуйидаги мажбуриятларни зиммасига олади:

2.2.1. Дистрибьюторнингтезкор сўровлари бўйича белгиланган муддатларда сотиш учун бутланган ҳолдаги (комплект) Маҳсулотнитопшириш.

ДистрибьюторгаМаҳсулотни етказиб беришнинг энг кам муддати Дистрибьюторга Маҳсулотни етказиб беришнинг энг кам муддати кун.

2.2.2. Реклама-техник материаллар нусхаларини тақдим этиш,рекламани жойлаштиришда ёрдам кўрсатиш, Дистрибьютор ва унингреквизитларини Принципалнинг умумфирма реклама материалларида кўрсатиб ўтиш.

2.2.3. Дистрибьюторнингўзисотишданманфаатдорбўлган охиридагисотиб олувчиларга(фойдаланувчиларга), шунингдек Дистрибьюторнингмижозлари бўлган фойдаланувчиларга маҳсулотни сотмаслик.

Шартноманинг2.1.3-бандида келишилган Дистрибьютор хизмат кўрсатадиган ҳудудда Дистрибьюторникига ўхшаш фаолиятга учинчишахсларни жалб этмаслик.

2.2.4. Дистрибьюторни маҳсулотдаги техник ўзгаришлар ва нарх сиёсати тўғрисида тезкор тартибда хабардор қилиб бориш.

Принципалнинг шартномада белгиланганидан бошқа мажбуриятлари

3. МАҲСУЛОТ ҚИЙМАТИ

 

3.1. Маҳсулотнинг охирида фойдаланувчи учун қийматиПринципал томонидан белгиланади. Дистрибьютор учун маҳсулот қиймати мазкур шартнома тарафлари томониданкелишиладиганДистрибьюторлик чегирмаси билан белгиланади.

3.2. Дистрибьютор учунчегирма Дистрибьюторнинг Принципал билан келишилган миқдорда амалга ошириладган маркетинг варекламага харажатлар ҳамда дистрибтюторлик ҳақини ўзичигаолади.

3.3. Маҳсулотнинг базавий комплектига вауни кенгайтиришгачегирмаларПринципалтомонидан Маҳсулотнинг базавий комплектига ва уни кенгайтиришга чегирмалар Принципал томонидан қанча муддатда бир марта бериладида бир марта белгиланади. Маҳсулотнингшартномавий баҳоси ва чегирма ҳақидаги келишув шартномагаилова тариқасида расмийлаштирилади ва Prise-List (Прайс-Лист) деб номланади.

Prise-List да қуйидагилар кўрсатилади:

- Маҳсулотнинг номи ва баҳоси;

- Дистрибьюторга бериладиган чегирма миқдори.

3.4. Шартноманинг 3.3.бандида белгиланган муддат давомида Дистрибьютор қанча миқдорда (суммада) маҳсулот сотиб олганда унга чегирма бериладидан ортиқ суммада маҳсулот сотиб олган Дистрибьюторга Дистрибьюторга бериладиган чегирма миқдори (фоизда) фоиз миқдорида қўшимча чегирмалар берилади. Чегирмалар Дистрибьютор томонидан шу муддатнинг охирги кунига қадар сотиб олинадиган барча маҳсулотлар (харидлар) учун қўлланади.

 

4. ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

 

4.1. Дистрибьютор Принципалга чек, нақд пул, пул ўтказиш ёки Принципал номига чақириб олинмайдиган бўлинмас аккредитив билан ҳақ тўлайди. Тўлов Дистрибьюторнингбуюртмасига мувофиқ Принципал томонидан барча етказиб берилган Маҳсулот комплектлари учун етказиб берилган (олинган) кундан бошлабПринципал томонидан етказиб берилган маҳсулот учун Дистрибьютор томонидан тўловлар неча кунда амалга оширилади? ичида амалга оширилади. Маҳсулот қиймати жорий баённомабилан белгиланади.

4.2. Принципал Дистрибьюторга қўшимча чегирмаларни ҳисобот чораги тугагандан сўнг Принципал Дистрибьюторга қўшимча чегирмаларни ҳисобот чораги тугагандан сўнг неча кун ичида тўлаши лозим кун ичида маблағларни тўлов топшириқномаси билан Дистрибьюторнинг ҳисобварағига ўтказиш йўли билан тўлайди ва бу ҳақда уни тегишли билдиришнома билан хабардор қилади.

4.3. Чегирмаларни тўлаш Дистрибьюторнингрозилиги билан ўзаро талабларниҳисобга олиш ёки маҳсулотнинг қўшимчакомплектларини етказиб бериш йўли биланамалгаоширилишимумкин.

5. МАХСУС ШАРТЛАР

5.1. Дистрибьютор маҳсулот бўйича учинчи шахслар билан агентлик ёки дилерлик шартномалари тузишга ҳақли, аммо ДистрибьюторнингПринципалданолган маҳсулотни сотиш ваМаҳсулотганисбатан бошқа ҳаракатлар юзасидан Принципалганисбатан мажбуриятлари ўз кучида қолади.

5.2. Маҳсулот жойлаштирилган ўраш воситасинингҳар қандай мақсадлар учуночилганлиги ёки маҳсулотни етказиб беришкомплектинингўзгартирилганлигимазкуршартнома шартларинибузишбўлибҳисобланади.

6. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

6.1. Мазкуршартнома шартларини бажармаганликёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлигиамалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

6.2. Дистрибьютор белгиланганмуддат ичида Маҳсулот ҳақини тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилганкунучунМаҳсулотгатўланган маблағ ҳисобида Маҳсулот қийматининг Дистрибьютор тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун тўлаши лозим бўлган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди.

6.3. Дистрибьюторга белгиланган муддат ўтгандан сўнг қўшимча чегирмаларни тўламаган тақдирда, Принципал ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлови кечиктирилган сумманинг Принципал Дистрибьюторга қўшимча чегирмаларни ўз вақтида тўламаганлиги учун тўлаши лозим бўлган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди.

6.4. Дистрибьютор шартноманинг 5.2-банди, Маҳсулотни сақлаш ва ташиштўғрисидаги йўриқномалар талабларини бажарган тақдирда, Маҳсулотнинг сифатиучунжавобгарликПринципалгаюклатилади.

6.5. ПринципалМаҳсулот бўйичакафолатмажбуриятларинияроқсиз Маҳсулотни бепулалмаштириб бериш йўли билантаъминлайди.

6.6. Мазкур шартноманинг 2.1.8-банди талабларини бузган тақдирда, Дистрибьютор принципалга бой берилган фойдани тўлайди.

7. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА НИЗОЛАРНИ

ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

7.1. Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати кунига қадар амал қилади.

7.2. Шартномагаўзгартириш ва қўшимчаларкиритиштарафларнинг келишувига мувофиқ, ёзма равишда тузилган ва уларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.

Шартнома, уни муддатидан илгари бекорқилиш тўғрисидаги таклиф юборилганлигидан сўнг бир ойлик муддатда бекор қилиниши мумкин. Ушбу муддат давомида тарафлар ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширган, Дистрибьютор эса Принципалдан моддийжавобгарликасосидаолинган моддий бойликларва Маҳсулотларнитўлиқ топширган ҳолларда шартнома бекор қилиниши мумкин.

7.3. Музокаралар орқали тарафларнинг ўртасида келиб чиққан низоларҳал бўлмаган тақдирда,мазкуршартноманинг тузилиши, шартлари ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши,бекорбўлиши,тугатилишива ҳақиқийлигиюзасидан келиб чиқувчи барча низолар,келишмовчиликларва талаблар Шартнома юзасидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқадиган суд номи суди томониданкўриб чиқилади.

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

ПРИНЦИПАЛ

ДИСТРИБЬЮТОР

Принципал ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Юридик манзил: Принципал ташкилотнинг юридик манзили

Дистрибьютор фаолият юритиши учун асос бўлган ҳужжат

Манзил: Дистрибьютор ташкилотнинг юридик манзили

Ҳисоб рақами: Принципал ташкилотнинг ҳисоб рақами

Ҳисоб рақами: Дистрибьютор ташкилотнинг ҳисоб рақами

Валюта ҳисоб рақами: Принципал ташкилотнинг валюта ҳисоб рақами

Валюта ҳисоб рақами: Дистрибьютор ташкилотнинг валюта ҳисоб рақами

Стир: Принципал ташкилотнинг СТИР рақами

Стир: Дистрибьютор ташкилотнинг СТИР рақами

Телефон: Принципал ташкилотнинг телефон рақами

Телефон: Дистрибьютор ташкилотнинг телефон рақами

Принципал ташкилот номидан иш юритувчи масъул шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

___________

(имзо)

Дистрибьютор ташкилот номидан иш юритувчи масъул шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

____________

(имзо)

(муҳр)

(муҳр)

Дистрибьюторлик шартномаси

Дистрибьютор (инг. distributior — тақсимлаш) — минтақавий (маҳаллий) бозорларда муайян турдаги товарларни кўтара сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланувчи фирма ёки тадбиркор ҳисобланади. Дистрибьютор товар ишлаб чиқарувчи корхона билан тузилган узоқ муддатли шартнома асосида ўз номидан ва ўз ҳисобидан иш юритади.

Дистрибьютор ҳамда товар ишлаб чиқарувчи корхона ўртасидаги муносабат шартнома орқали тартибга солиниши, келгусида улар ўртасида низолар келиб чиқишининг олдини олади.

Шу сабабли, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома матни сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.