ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган жой |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган сана
|
Воситачи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда "Воситачи" деб юритилади) номидан Воситачи ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Воситачи ташкилот масъул шахсининг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва Комитент ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда "Комитент" деб юритилади) номидан Комитент ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Комитент ташкилот масъул шахсининг лавозими ва Ф.И.О.си иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Воситачи Комитент топшириғига мувофиқ ҳақ эвазига ўз номидан ва Комитентнинг ҳисобидан қуйидаги битимларни тузиш мажбуриятини олади:Воситачининг комитент ҳисобидан амалга оширадиган (тузадиган) битимлари номи
1.2. Битимларни тузишнинг аниқ шартлари, сотишнинг энг паст баҳолари даражаси, шунингдек мазкур шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган битимларга нисбатан Комитентнинг бошқа кўрсатмалари Шартномага иловаси сифатида ёхуд алоҳида ҳужжат кўринишида тақдим этилиши мумкин.
ВОСИТАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Воситачи зиммасига олган топшириқни Комитентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, унинг учун энг фойдали шартларда бажариши шарт. Воситачи ишнинг ҳолатларига кўра Комитентининг манфаатлари учун унинг кўрсатмаларидан четга чиқиш зарур бўлса, ҳамда Комитентдан бу ҳақда олдиндан сўрай олмаган ёки ўз сўровига ўз вақтида жавоб ололмаган бўлса, бу кўрсатмалардан четга чиқишга ҳақли.
2.2. Воситачи учинчи шахс билан тузган битимидан келиб чиқадиган барча мажбуриятларни бажариши ва барча ҳуқуқларни амалга ошириши шарт. Воситачи Комитент ҳисобидан учинчи шахс билан тузилган битимнинг шу шахс томонидан бажарилиши учун жавоб бермайди (Воситачи бу шахсни танлашда зарурий эҳтиёткорлик чораларини кўрмаган ёки битимнинг бажарилиши учун кафилликни ўз зиммасига олган (делькредере) ҳоллар бундан мустасно).
2.3. Мулкни комиссияга қабул қилиш ёки уни Комитент учун сотиб олиш пайтида Воситачи товарнинг сифати ва бутланишини, идиш ва ўраш воситаларининг ҳолатини текшириши ва унинг сотиш, сотиб олиш, юклаш, ташиш учун яроқли эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Воситачи Комитент томонидан юборилган ёки Комитент учун Воситачига келтирилган мол-мулкни қабул қилиш пайтида ушбу мол-мулкда ташқи кўздан кечириш жараёнида мулкнинг шикастланганлиги ёки камомади аниқланганда, шунингдек Воситачида сақланаётган Комитентнинг мол-мулкига кимдир тарафдан зарар етказилган тақдирда, Воситачи Комитент ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг чораларини кўриш, жумладан зарурий исбот-далилларни тўплаш ва бу ҳақда зудлик билан Комитентни хабардор қилиш мажбуриятини олади.
2.4. Воситачи комиссияга берилган товарни асраши ва унинг йўқолиши, камомади ёки шикастланишига йўл қўймаслиги ҳамда барча мавжуд таҳликалардан суғурталаши шарт.
2.5. Топшириқ бажариб бўлингандан кейин Воситачи Топшириқ бажариб бўлингандан сўнг комитентга ҳисобот бериш муддати кунлик муддатда Комитентга: - тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ҳисобот бериши;
- топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда олган барча нарсаларни топшириши;
-Комитентнинг талаб қилган тақдирда, учинчи шахс билан Воситачи тузган битимдан келиб чиқадиган ва учинчи шахсга нисбатан барча ҳуқуқларни топшириши шарт.
Агар Комитентнинг ҳисобот бўйича эътирозлари бўлса, у ҳисоботни қабул қилган кундан бошлаб Воситачининг ҳисобот бўйича Комитент томонидан эътироз билдириш муддати муддат ичида ўз эътирозлари ҳақида Воситачини хабардор қилиши лозим, акс ҳолда ҳисобот қабул қилинган деб ҳисобланади.
2.6. Воситачи топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда унга маълум бўлган ва Комитентнинг тижорат сирини ташкил этадиган маълумотларни сир сақлаш мажбуриятини олади.
3. КОМИТЕНТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Комитент шартноманинг 1.1-бандида кўзда тутилган битимларни тузиш шартлари ва хусусиятлари тўғрисида ўз вақтида Воситачини хабардор қилиши шарт.
3.2. Комитент топшириққа мувофиқ ижро этилган ҳамма нарсани Воситачидан қабул қилиб олиши, ўзи учун Воситачи томонидан сотиб олинган мол-мулкни кўздан кечириши ва ушбу мол-мулкда аниқланган камчиликлар тўғрисида дарҳол Воситачини хабардор қилиши, Воситачини воситачилик топшириғини бажариш юзасидан учинчи шахс олдида ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод қилиши шарт.
3.3. Топшириқ бажарилгандан сўнг Комитент Воситачига ушбу шартноманинг 4.1, 4.2-бандларида назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлаши шарт.
3.4. Комитент воситачилик ҳақидан ташқари, топшириқни бажариш учун сарф қилинган, ушбу шартноманинг 4.2 ва 4.3- бандларида назарда тутилган зарур харажатларни ҳам Воситачига тўлаши шарт.
ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ ВА КОМИТЕНТНИНГ ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР
4.1. Мазкур шартнома бўйича топшириқни бажарганлик учун Воситачига Топшириқни бажарганлик учун воситачига тўланадиган тўлов миқдори сўм миқдорда воситачилик ҳақи тўланади. Комитент олдиндан тўлов тартибида Воситачига тўланиши лозим бўлган ҳақнинг Воситачига тўланадиган аванс миқдори (фоизда) фоизи миқдорида аванс тўлайди ва бу сумма тарафлар ўртасида сўнгги ҳисоб-китобларни амалга ошириш пайтида ҳисобга олинади.
4.2. Воситачи учинчи шахслар билан тегишли битимларни тузиш пайти келмасдан туриб, Комитент ўзининг Воситачига берган топшириғини тўлиқ ёки қисман бекор қилган тақдирда, у Воситачига топшириқ бекор қилингунга кадар тузилган битимлар учун воситачилик ҳақини ҳамда мазкур шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ, топшириқ бекор қилингунча қилган зарурий харажатларини Воситачига қоплаши шарт.
4.3. Комитент топшириқларини бажариш юзасидан Воситачининг қилган зарурий харажатлари суммасига тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги харажатлар киради: Комитент топшириқларини бажариш мақсадида воситачи томонидан қилинган харажатлар
4.4. Воситачилик ҳақи ва Воситачи томонидан Комитент топшириғини бажариш юзасидан сарф қилган суммалар Воситачига у Комитентга топшириқни бажариш ҳақида ёзма ҳисобот тақдим этган кундан бошлаб Комитент воситачилик ҳақини тўлаши учун белгиланган муддат кун ичида тўланиши шарт.
5. БАҲОЛАР, ТОПШИРИҚЛАРНИ БАЖАРИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
5.1. Воситачи Комитент томонидан белгиланган баҳолар бўйича мулкни сотиш (сотиб олиш) мажбуриятини олади. Воситачи Комитент белгилаганидан ҳам фойдалироқ шартларда битимни тузган тақдирда, қўшимча олинган фойданинг Воситачи Комитент белгилаганидан ҳам фойдалироқ шартларда битимни тузган тақдирда, қўшимча олинган фойданинг комитентга тегишли бўладиган қисми (фоизда) фоизи комитентга Воситачи Комитент белгилаганидан ҳам фойдалироқ шартларда битимни тузган тақдирда, қўшимча олинган фойданинг воситачига тегишли бўладиган қисми (фоизда) фоизи воситачига тақсимланади.
5.2. Комитент белгилаганидан пастроқ баҳода мулкни сотган Воситачи мулкни белгиланган баҳода сотиш имконияти бўлмаганлигини ва пастроқ баҳода сотиш бундан ҳам кўпроқ зарарларнинг олдини олганлигини исботлаб бера олмаса, Комитентга фарқ суммасини тўлаб бериши шарт. Агар Воситачи Комитент белгилаганидан юқорироқ баҳода мулкни сотиб олган бўлса, бундай харидни қабул қилишни истамаган Комитент бу ҳақда Воситачига учинчи шахс билан битим тузилганлиги ҳақидаги хабарномасини олган пайтдан бошлаб Комитентнинг ўзи учинчи шахс билан битим тузган тақдирда тузилган битим ҳақида Воситачини хабардор қилиши лози бўлган муддат кун ичида ёзма равишда билдириши лозим, акс ҳолда ушбу муддат ўтгандан сўнг харид Комитент томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади. Агар Воситачи нархлар ўртасидаги фарқни ўз зарарига олишини билдирса, Комитент ўзи учун тузилган битимдан бош тортишга ҳақли эмас.
5.3. Комитент мол-мулкини сотишдан олинган суммадан: берилган аванс суммаси; воситачилик ҳақи; Воситачи Комитент ҳисобидан қилган харажатлари суммаси чегирилган ҳолда Комитентга топшириқнинг бажарилганлиги ҳақида ёзма ҳисобот тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида тўланиши шарт.
5.4. Воситачига Комитент ҳисобидан тушган барча суммалар ҳисобидан мазкур шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган суммани Воситачи ушлаб қолишга ҳақли.
5.5. Комитент ушбу шартнома шартларини бузган ёки узрли сабабларга кўра топшириқни бажариш имконияти бўлмаган ҳоллардан ташқари, Воситачи қабул қилинган топшириқни бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас.Воситачи топшириқни бажаришдан бош тортиши тўғрисида Комитентга ёзма равишда билдириши лозим. Комитент Воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортиши тўғрисидаги билдиришномасини олган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида мазкур шартнома кучда бўлади.
5.6. Комитент истаган вақтда Воситачига берилган топшириғини мазкур шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган шартларга риоя қилган ҳолда бекор қилишга ҳақли.
5.7. Комитент сифатида иш юритаётган юридик шахс тугатилган тақдирда, Воситачи Комитент вакилларидан тегишли кўрсатмалар келгунга қадар унга берилган топшириқни бажаришни давом эттириши шарт.
6. ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ НАРСАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛУВЧИ МОЛ-МУЛК
6.1. Комитентдан Воситачига берилган ёки Комитент ҳисобидан Воситачи сотиб олган мол-мулк Комитентнинг мулки ҳисобланади.
6.2. Воситачи Комитент олдида унда сақланаётган Комитент мулкининг йўқолганлиги, шикастланганлиги ёки камомадига йўл қўйилганлиги учун жавоб беради, башарти мулкнинг йўқолганлиги, шикастланганлиги ёки кам келганлиги унинг айби билан содир бўлмаганлигини исботлай олса.
6.3. Воситачи ўз қўлида бўлган, Комитентга ёки Комитент кўрсатган шахсга топшириши керак бўлган ашёларни воситачилик шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли.
6.4. Воситачи топшириқни бажаришдан бош тортаётганлиги ҳақида хабардор қилинган Комитент бу ҳақда билдиришнома олган кундан эътиборан 30 кун ичида Воситачи ихтиёридаги мол-мулкини тасарруф этиши шарт. Худди шундай мажбурият Комитент Воситачига берган топшириғини бекор қилган тақдирда ҳам Комитентга юклатилади.
Комитент ушбу муддатда Воситачи ихтиёридаги мол-мулкини тасарруф этмаган тақдирда, Воситачи мол-мулкни Комитент ҳисобидан сақлаб қўйишга топширишга ёки Комитентга нисбатан ўз талабларини қондириш мақсадида бу мол-мулкни Комитент учун имконияти борича фойдали баҳода сотишга ҳақли.
7. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
7.1. Воситачи мазкур шартноманинг 5.3-бандида назарда тутилган суммани тўлаш муддатини кечиктирган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган куни учун тўланиши лозим бўлган сумманинг келишилган миқдорда пеняни Комитентга тўлайди.
7.2. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
8. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ
8.1. Тарафлар шартнома тузилгандан кейин оқилона воситалар билан олдиндан кўра олмаган ёки бартараф эта олмаган фавқулодда ҳодисалар натижасида юзага келган енгиб бўлмас куч оқибатида бажармасликка сабаб бўлган ҳолда, Шартнома бўйича мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилинадилар. Бундай ҳолатлар бўлиб табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар, эпидемиялар, ҳамда Тарафлар форс-мажор ҳолати деб ҳисоблайдиган ҳолатлар бўлиши мумкин.
9. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
9.1. Ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
9.2. Музокаралар олиб бориш йўли билан низоларни ҳал қилишга эришилмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар юзасидан мурожаат қилинадиган суд номи суди томонидан кўриб чиқилади.
10. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
10.1. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, улар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
10.2. Мазкур шартнома иккита асл нусхада тузилган бўлиб, биринчиси Комитентда, иккинчиси Воситачида сақланади.
10.3. Мазкур шартнома Шартноманинг амал қилиш муддатининг бошланиш вақтидан Шартноманинг амал қилиш муддатининг тугаш вақтигача бўлган муддатга тузилди ва имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
10.4. Мазкур шартномага барча иловалар унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
10.5. Шартнома билан назарда тутилмаган барча масалалар амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
|
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ |
|
ВОСИТАЧИ: Воситачи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли |
КОМИТЕНТ: Комитент ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли |
||
Манзил: Воситачи ташкилотнинг манзили |
Манзил: Комитентнинг манзили |
||
Банк: Воситачинтинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Банк Комитент ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
||
Ҳ/Р: Воситачининг ҳисоб рақами |
Ҳ/Р: Комитент ҳисоб рақами |
||
СТИР: Воситачининг СТИР рақами |
СТИР: Комитент СТИР рақами |
||
Телефон: Воситачининг телефон рақами |
Телефон: Комитент ташкилотнинг телефон рақами |
||
Воситачи ташкилот масъул шахсининг лавозими ва Ф.И.О.си |
_______________ |
Комитент ташкилот масъул шахсининг лавозими ва Ф.И.О.си |
_______________ |
|
(Имзо) |
|
(Имзо) |
Қонунчиликка кўра, воситачилик шартномасида бир тираф (воситачи) иккинчи тараф (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент бир ёқи бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади.
Воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади.
Воситачилик шартномаси муайян муддатга ёки амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда, комитент воситачига топширган комитентнинг манфаатларини кўзлаб ва унинг ҳисобидан битим тузиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслик ҳақида мажбурият олган ҳолда ёки бундай мажбуриятни олмаган ҳолда, воситачилик нарсаси бўлган товарларнинг ассортименти хусусида шартлар қўйилган ёки қўйилмаган ҳолда тузилиши мумкин.