Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари:
Пуллик таълим ташликот (мактаб) бўйича маълумот:
  • Изоҳ: Пуллик таълим ташкилотининг рақами бўлмаганда фақатгина номи ёзилади
  • Изоҳ: Масалан директор Ш. Алиев
Буюртмачи бўйича маълумот:
Шартнома мазмуни:

Юклаб олинг

ПУЛЛИК ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА

ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Устав асосида иш кўрувчи Пуллик таълим ташкилоти (мактаб) номи ва рақами мактаби (кейинги ўринларда «Мактаб» деб юритилади) директори Пуллик таълим ташкилоти (мактаб) директорининг Ф.И.О.си бир томонидан, ушбу мактабнинг Пуллик таълим ташкилоти (мактаб)да таҳсил олаётган ўқувчининг синфи синф ўқувчиси Пуллик таълим ташкилоти (мактаб)да таҳсил олаётган ўқувчининг Ф.И.О.сининг манфаатларини ифода этувчи Буюртмачининг манзили манзилида яшовчи, Буюртмачининг Ф.И.О.си (кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритилади) иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Ушбу шартнома ўқув дастурларида назарда тутилмаган машғулотлар бўйича қўшимча пуллик хизматлар, жумладан, тўгарак ҳамда спорт секцияларини ташкил этиш муносабатларини тартибга солади.

1.2. Шартномага асосан ўқувчи пуллик хизматлар асосида қуйидагилар билан таъминланади:

Машғулотлар соат Пуллик таълим ташкилоти (мактаб)да дарсларни бошланиш вақтидан соат Пуллик таълим ташкилоти (мактаб) да дарслар якунланиш вақтигача бўлган вақт мобайнида тасдиқлаган дарс жадвалига асосан олиб борилади.

Дарс машғулотлари билан бир қаторда, ўқувчи Шартнома тузилаётган ўқувчи қатнашадиган тўгалаклар номлари тўгаракларига ҳам қатнашади.

 

2. МАКТАБНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

2.1. Мактабнинг ҳуқуқлари:

Ўқувчидан ўқув режаси ва дастурлари, мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя этишини талаб қилиш;

Дарс жараёни вақтида ўқувчидан ўқув ва ижро интизомига қатъиян риоя этишини талаб қилиш;

Ўқувчидан ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик, устоз ва мураббийларни ҳурмат қилишни, мактаб мулки, нуфузини ҳимоя қилишни талаб қилиш;

Буюртмачидан мазкур шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш;

Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда ўқувчини қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштириш.

2.2. Мактабнинг мажбуриятлари:

Давлат таълим стандарти, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ мактабда ўқувчини ўқитишни ташкил этиш;

Мактабда қўшимча машғулотлар жараёнларига малакали ўқитувчиларни жалб этиш, илғор педагогик технологияларни, замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларини жорий этиш;

Ўқувчида билим олиш салоҳиятини шакллантириш мақсадида ўқув режасига қўшимча равишда турли интерактив дарсларни ташкил этиш;

Қўшимча машғулотларда ўқувчига мактабнинг мавжуд ўқув-услубий, ахборот-ресурс ва моддий-техника базасига мувофиқ ўқиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;

Қўшимча машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдори тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида (ўқув жараёни бошланишидан 10 кун олдин) буюртмачиларга етказиш ва уларни белгиланган тартибда кўрсатиладиган пуллик хизматлар шартлари билан таништириш;

 

 

3. БУЮРТМАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

3.1. Буюртмачининг ҳуқуқлари:

Мактабдан ўқув машғулотларида ва тўгаракларда ўқувчига замонавий тараққиёт даражасига мос келувчи билим ва кўникмалар берилишини талаб қилиш, тегишли ўқитувчилардан таълим, тарбия соҳасида маслаҳатлар олиш;

3.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:

Кўрсатилаётган қўшимча пуллик хизматлар учун бир календарь ой учун белгиланган тўлов миқдорини мазкур шартноманинг 4.1.1 ва 4.2 бандларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлаш;

Мазкур шартнома талабларига сўзсиз амал қилиш мақсадида ва шартномада кўрсатилган қўшимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ўқувчининг дарсларга мунтазам равишда қатнашиши назоратини таъминлаш;

Ўқувчи томонидан мактаб мулкига етказилган моддий зарарни қоплаш.

 

4. МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР

 

4.1. Кўрсатилаётган жами қўшимча пуллик хизматлар учун бир календарь ойда амалга оширилиши лозим бўлган тўлов миқдори Мактабда бир календарь ой учун белгиланган пул тўловлари миқдори сўмни ташкил этади.

4.1.1. Шу жумладан, ушбу шартномада кўрсатилган қўшимча машғулотлар учун тўланадиган маблағ қуйидаги миқдорда белгиланади (хизматлар турлари бўйича):

Биринчи тўгарак номиБиринчи тўгарак учун бир ойлик тўлов миқдори сўм;

Иккинчи тўгарак номиИккинчи тўгарак учун бир ойлик тўлов миқдори сўм;

Учинчи тўгарак номиУчинчи тўгарак учун бир ойлик тўлов миқдори сўм;

4.2. Тўлов ҳар ойнинг 5 (бешинчи) санасидан кечикмаган ҳолда, буюртмачи томонидан 100 (юз) фоиз олдиндан амалга оширилади.

Тўлов банклар орқали мактабнинг тегишли ғазначилик бўлимларида очилган шахсий ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

4.3. Ушбу шартнома бўйича тўлов тури буюртмачи томонидан танланади.

4.4. Кўрсатилаётган қўшимча пуллик хизматларнинг тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришига мос равишда ўзгаради.

4.5. Ушбу шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларига мувофиқ қўшимча пуллик хизматлар учун тўлов буюртмачи томонидан ўз вақтида амалга оширилмаса, ушбу шартнома бекор қилиниб, ўқувчи қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштирилади.

4.6. Ўқувчининг касаллиги ёки бошқа асосли сабаб ва ҳолатларда, буюртмачининг ёзма аризасига биноан ушбу шартнома бекор қилинади ва хизматларни кўрсатилмаган қисми учун олдиндан тўланган тўлов қайтарилади.

4.7. Ўқувчи машғулотларни сабабсиз қолдирган ҳолатларда буюртмачига хизматлар учун олдиндан ўтказилган тўловлар қайтарилмайди.

 

5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

 

5.1. Шартнома томонлар уни имзолаб, мактаб ҳисобрақамига буюртмачи томонидан қўшимча таълим ва бошқа пуллик хизматлар учун тўловлар амалга оширилгандан сўнг кучга киради ва тарафлар мажбуриятларни тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади.

 

6. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ

 

6.1. Қуйидаги ҳолларда шартнома бекор қилинади:

тарафларнинг келишувига мувофиқ;

ўқувчи мактабда ўрнатилган тартибга мувофиқ мактаб директорининг буйруғига асосан қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштирилганда;

томонлардан бири шартнома шартларини бажармаганда;

узрли сабаблар билан буюртмачининг ёзма аризасига кўра;

қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳолларда.

 

7. БОШҚА ШАРТЛАР

 

7.1. Ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Агар низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг иложи бўлмаса, низо қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда кўриб чиқилади.

7.2. Ушбу Шартномада ёзма равишда бажарилган ва икки томонлама имзоланган барча иловалар, қўшимчалар ва ўзгартиришлар шартноманинг ажралмас қисми бўлади ва юридик кучга эга деб ҳисобланади.

7.3. Шартнома тенг юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилади. Шартноманинг бир нусхаси мактабда, иккинчи нусхаси буюртмачида сақланади.

 

8. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ, БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРИ:

 

«МАКТАБ»

 

«БУЮРТМАЧИ»

Пуллик таълим ташкилоти (мактаб) номи ва рақами

Манзил: Пуллик таълим ташкилоти (мактаби)нинг манзили

 

Манзил: Буюртмачининг манзили

Банк Пуллик таълим ташкилоти (мактаб) ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк: Буюртмачининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Пуллик таълим ташкилоти (мактаб) ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Буюртмачининг ҳисоб рақами

СТИР: Пуллик таълим ташкилоти (мактаб) СТИР рақами

 

СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами

Телефон: Пуллик таълим ташкилоти (мактаб) телефон

 

Телефон: Буюртмачининг телефон рақами

Пуллик таълим ташкилот (мактаб) номидан иш олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си

 

Буюртмачининг Ф.И.О.си

_________________

 

_________________

Имзо

муҳр

 

имзо

 

 

 

 

 

 

 

Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома

Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби қонунчилик билан белгиланган бўлиб, мазкур турдаги хизмат зарур моддий-техника базаси ҳамда тегишли педагог ходимларга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабларда ташкил қилиниши мумкин.

Бунда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш ўқувчининг мактабларда ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.