Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ипотека кредити бериш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўрсатилади)
Томонлар тўғрисида маълумот
Шартнома предмети
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи)
  • (рақам ва сўз билан)
Кредит суммаси ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси
  • (сўз ва рақам билан ёзилади)
  • (сўз ва рақам билан ёзилади)
  • (уй-жой умумий қиймати фоизи ҳисобида кўрсатилади)
  • (сўз ва рақам билан ёзилади)
  • (уй-жой қийматининг фоизи ҳисобида кўрсатилади)
  • (сўз ва рақам билан кўрсатилади)
  • (уй-жой қийматининг фоизи ҳисобида кўрсатилади)
Банк тўғрисида маълумотлар
Қарз олувчининг маълумотлари
Биргаликда қарз олувчининг маълумотлари

Юклаб олинг

Ипотека кредити бериш тўғрисида Шартнома рақами-сон

ШАРТНОМА

Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома тузилган сана

 

Банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Низом ва Банк филиали бошқарувчисига ишончнома берилган сана даги Банк филиали бошқарувчисига ишончнома берилган рақам-сон бош ишончнома асосида ҳаракат қиладиган Банк филиалининг номи филиали бошқарувчиси Банк филиали бошқарувчисининг Ф.И.О.,кейинги ўринларда «Банк» деб аталади, бир томондан ва Қарз олувчига паспорт берилган санада берилган паспорти серияси Қарз олувчининг паспорт серияси,Қарз олувчининг паспорт серия рақами рақамли, кейинги ўринларда «Қарз олувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қарз олувчининг Ф.И.О.,иккинчи томондан, ҳамда Биргаликда қарз олувчига паспорт берилган санада берилган паспорти серияси Биргаликда паспорт олувчининг паспорт серияси,Биргаликда паспорт олувчининг паспорт серия рақами рақамли, кейинги ўринларда «Биргаликда қарз олувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Биргаликда паспорт олувчининг Ф.И.О.,учинчи томондан, кейинги ўринда «Томонлар» деб аталадилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартноманинг предмети

1.1. Банк Қарз олувчига (Биргаликда қарз олувчига) «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда «инжиниринг компанияси» деб аталади) иштирокида ушбу Шартномада назарда тутилган шартларда Ўзбекистон Республикаси, Қурилаётган уй-жойнинг жойлашган манзилидаги Уй-жой жойлашган аҳоли пункти аҳоли пунктида умумий майдони Уй-жойнинг умумий майдони кв. метр, турар жой майдони Уй-жойнинг турар жой майдони кв. метр бўлган Уй-жойнинг хоналар сони хонали Уй рақами-сон уйни (кейинги ўринларда уй-жой деб аталади) якка тартибдаги уй-жойни қуриш учун мақсадли маблағлар ҳисобидан Кредит суммаси сўм миқдорида ипотека кредити беради, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) эса ипотека кредитидан кредит олишнинг умумий принципларига (мақсадининг характери, моддий таъминланганлиги, муддатлилиги, қайтарилувчанлиги ва тўловлилигига) риоя этган ҳолда фойдаланадилар.

2. Умумий тушунчалар

2.1. Ушбу Шартнома матнининг кейинги ўринларида учрайдиган барча атамалар, агар контекстдан бошқача маъно англанмаса, қуйидаги бўлимда баён қилинган тушунчаларни англатади:

ипотека кредити барпо этилаётган уй-жой гарови остида, инжиниринг компанияси иштирокида, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуришга бериладиган узоқ муддатли кредит;

якка тартибдаги уй-жой доимий яшаш, дам олиш ва хўжалик юритиш учун мўлжалланган, битта ер участкасида жойлашган, ўзига қарашли бўлган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари билан биргаликдаги бир ёки бир нечта турар жойлар (кейинги ўринларда уй-жой деб аталади);

намунавий лойиҳа табиий-иқлим шароитлари ва жойнинг рельефи, республика минтақаларининг ижтимоий-демографик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ва технологияларни қўллаган ҳолда намунавий уй-жойлар қуришга «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа. Намунавий лойиҳа қуйидагилардан иборатдир: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари; пойдеворлар, ер тўлалар, қаватлар, уй-жойнинг кесимлари ва олд томонлари акс эттирилган ҳолда ер участкасининг режаси; смета-молия ҳисоб-китоби;

қарз олувчи – қишлоқ жойларда арзон уй-жой қурилиши учун ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини қабул қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

биргаликда қарз олувчи Қарз олувчининг ипотека кредити бўйича ва унинг бўйича фоизларни ҳар ойда тўлашда қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити бўйича биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) ва яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари);

пудратчи «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга танлов савдолари натижалари бўйича инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида уй-жой қурилишини амалга оширувчи пудрат қурилиш ташкилоти;

тўловга қодирлик Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ялпи даромадлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда белгиланган ўз вақтида ва тўлиқ бажариш қобилияти;

кредит бўйича таъминлаш қурилаётган якка тартибдаги уй-жойни ер участкаси билан бирга белгиланган тартибда гаровга қўйиш;

бошланғич бадал – Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс – Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар;

узил-кесил тўлов якка тартибдаги уй-жойнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қиймати қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов;

ипотека ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси остида белгиланган тартибда бериладиган ипотека кредитини олиш мақсадидаги кўчмас мулк гарови;

ипотека тўғрисидаги шартнома томонларнинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлашда ипотекани белгилаш тўғрисидаги битими;

кредит бўйича фоизлар кредитдан фойдаланганлик учун тўлов;

имтиёзли давр кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр;

кредитни бериш санаси маблағларни ссуда ҳисоб рақамидан инжиниринг компаниянинг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш санаси;

кредитни тўлаш санаси Қарз олувчининг Банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришига олиб келадиган ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларнинг жами қолдиғини ва қарз қолдиғини қоплайдиган охирги тўлов тушган сана;

тўлов мажбуриятлари Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ипотека кредити, унинг бўйича фоизларни ушбу Шартномада кўрсатилган суммада ва муддатларда ҳамда бошқа тўловлар (ипотекани расмийлаштириш, суғурталаш ва шу кабилар учун харажатлар) бўйича мажбуриятлар;

кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарз Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган, ипотека кредити ёхуд унинг бир қисми, кредитдан фойдаланганлик бўйича ҳисобланган фоизлар, пенялар ва бошқа тўлов мажбуриятлари бўйича қарзлар суммаси;

кредит бўйича қарз кредитнинг ҳаммаси ёхуд Қарз олувчи томонидан фойдаланилган ипотека кредитининг қолдиғи, тегишли ҳисоб рақамларида Қарз олувчига очилган ҳисоб рақамларидаги ипотека кредитидан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар.

3. Қарз олувчининг тасдиқлари

3.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу билан қуйидагиларни тасдиқлайди:

кредитни расмийлаштириш ва олиш учун банкка тақдим этилган/тақдим этиладиган барча ҳужжатлар ва маълумотлар бундай ҳужжатлар ҳамда маълумотлар тақдим этилган санада ҳақиқий ва ишончли ҳисобланади;

Биргаликда қарз олувчи мажбуриятлар бўйича ушбу Шартнома доирасида биргаликда жавоб беради ва бу мажбуриятлар ҳақиқий ҳисобланади;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу Шартномага ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишига олиб келади;

Агар Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу Шартномада белгиланган тўловни амалга оширишга ёки белгиланган ҳар қандай талаблардан исталганини бажаришга қодир бўлмаса Банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни ва ҳисобланган фоизларни, шунингдек бошқа тўловларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда банк ундиришни кредит бўйича таъминлашга ва Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаратиш ҳуқуқига эга;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) Банкни кредит бўйича исталган таъминлашни реализация қилишга ва ундан фойдаланишга ва/ёки Банкнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун барча зарур чораларни кўришга чақириб олишсиз ва сўзсиз тартибда вакил қилади.

4. Кредит суммаси ва кредитдан фойдаланганлик

учун фоиз ставкаси

4.1. Қурилаётган уй-жойнинг умумий қиймати Қурилаётган уй-жойнинг умумий қиймати сўмни ташкил қилади.

Ипотека кредити суммаси Ипотека кредити суммаси сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг Ипотека кредити миқдори фоизига тенгдир.

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошланғич бадали Бошлагич бадали миқдори сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг Бошлангич бадал миқдори фоизига тенгдир.

Узил-кесил тўлов суммаси Узил-кесил тўлов қиймати сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг Узил-кесил тўлов миқдори–фоизига тенгдир (узил-кесил тўлов мавжуд бўлганда тўлдирилади).

4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун қуйидаги фоиз ставкаси белгиланади:

дастлабки Дастлабки йил мобайнида ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси йил мобайнида – йиллик Йиллик фоиз миқдори фоиз миқдорида ва қолган даврда – ушбу шартнома тузилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, айнан йиллик Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси фоиз миқдорида.

Шартнома тузилган сана дан тузилган шартномалар учун – биринчи йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган Биринчи йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган фоиз миқдори фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида.

4.3. Ипотека кредити бўйича фоизлар Банк томонидан ҳар куни, ушбу Шартноманинг 4.2-бандида белгиланган фоиз ставкасидан ва кредит берилган санадан бошлаб ҳақиқий кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда, Банк томонидан Қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамида ҳисобга олинадиган кредит суммаси қолдиғига ҳисоблаб ёзилади.

5. Ипотека кредити бўйича таъминлаш

5.1. Ушбу Шартнома бўйича берилган кредит белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси билан таъминланади.

5.2. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бир нечта усулларининг мавжуд бўлиши бир-бирига зид ҳисобланмайди, мажбуриятларни бажаришнинг ҳар қайси усули мустақил ҳисобланади ва бир-бирига боғлиқ бўлмайди.

5.3. Ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларига қаратиш зарур бўлган тақдирда танлаш ҳуқуқи Банкда қолади, у ўз ихтиёрига кўра мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан исталганига ёки барча усулларига талаб қўйиши мумкин.

5.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитни таъминлашни кредит суммаси даражасида тутиш, Банк фойдасига кредит шартномаси амал қиладиган муддатга, ипотека предметини унинг тўлиқ қийматида йўқотиш ва шикастланиш хавфи юзасидан суғурта қилиш мажбуриятини олади.

5.5. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитнинг қайтарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни зарур даражада расмийлаштириш бўйича ҳар қандай харажатларни ўз зиммасига олади.

5.6. Кредитнинг таъминланишини белгилайдиган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

6. Ипотека кредитини бериш тартиби

6.1. Кредит икки (Имтиёзли кредит давридан тузилган шартномалар учун - бир) йиллик имтиёзли давр билан Имтиёзли кредит давригача бўлган муддатга берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади.

6.2. Кредитни бериш Қарз олувчи билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ босқичма-босқич, Қарз олувчининг ёзма топшириқномаси (аризаси) асосида маблағларни Банк очган алоҳида ссуда ҳисоб рақамига ўтказиш, кейинчалик инжиниринг компаниясининг Корхонанинг махсус депозит ҳисоб рақами-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига юқорида кўрсатилган шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

6.3. Банкнинг кредит бериш бўйича мажбурияти Қарз олувчи томонидан Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин юзага келади:

туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;

ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта шартномаси ва суғурта полиси;

7. Ипотека кредитини тўлаш тартиби

7.1. Кредит бўйича қарзни тўлаш учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан йўналтириладиган тўловлар қуйидагича навбат билан тўланади:

кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизларни тўлаш;

кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзларни тўлаш;

муддатли фоизларни тўлаш;

кредит бўйича муддатли қарзларни тўлаш;

Қарз олувчининг бошқа тўлов мажбуриятларини тўлаш.

7.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни муддатидан олдин – ушбу Шартномада белгиланган тўлов муддати бошлангунгача ёки тугагунгача амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Кредитни муддатидан олдин тўлашда Банк бирон-бир қўшимча воситачилик ҳақларини ундирмайди.

7.3. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан ипотека кредитини қайтаради ва кредитдан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлайди.

7.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредитини тўлаш:иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича бошқа даромадлар ҳисобига маблағларни нақдсиз шаклда ўтказиш;

нақд пуллар тўлаш;

маблағларни омонат қўйилмалар бўйича ҳисоб рақамларидан ўтказиш;

маблағларни пластик карточкалардан ўтказиш йўли билан;

пул маблағларини Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг иш берувчиси томонидан моддий ёрдам ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.

7.5. Агар ушбу Шартнома бўйича исталган суммаларни тўлаш санаси иш куни ҳисобланмайдиган кунга тўғри келса, у ҳолда ушбу суммаларни тўлаш кейинги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши керак.

8. Томонларнинг ҳуқуқлари

8.1. Банкнинг ҳуқуқлари:

8.1.1. Қарз олувчининг айби билан ушбу Шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) банк куни мобайнида тақдим этилмаган тақдирда Банк ушбу Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

8.1.2. Кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторингни амалга ошириш. Банк мониторинг давомида ипотека кредити ва унинг бўйича фоизларнинг тўланиши, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига амал қилиниши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни амалга оширади.

8.1.3. Банк мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳоллари бошланган тақдирда ўз ихтиёрига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга ошириши мумкин:

Қарз олувчига мажбуриятларнинг бажарилмаслик ҳоллари бошланганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномани уни бартараф этиш учун муддатни белгилаган ҳолда юбориш;

ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини қўшимча равишда таъминланишини талаб қилиш;

Қарз олувчидан (Биргаликда қарз олувчидан) ушбу Шартномада белгиланган тартибда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш (қонун ҳужжатларида кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);

ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш шартномаларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминлашга қаратиш (ундиришни таъминлашга қаратиш тартиби мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг тегишли шартномаларида белгиланмаган ҳолларда ундиришни кредит бўйича таъминлашга қаратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);

ушбу Шартномани мазкур шартномада белгиланган тартибда бекор қилиш (қонун ҳужжатларида бундай шартномани бекор қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда ушбу Шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади);

кредит бўйича фоиз ставкасини ошириш (кредит ўз вақтида тўланмаган тақдирда);

ушбу Шартномага ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш.

8.1.5. Ушбу Шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бунга Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг олдиндан розилигини олмасдан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгага беришни амалга ошириш.

8.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ҳуқуқлари:

8.2.1. Банкда бўш ресурслар мавжуд бўлган тақдирда ипотека кредитининг ушбу Шартномада назарда тутилган ҳажмда, муддатларда ва шартларда берилишини талаб қилиш.

8.2.2. Олинган кредитни тўлиқ қайтариб ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаб Банк билан ушбу Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш.

9. Томонларнинг мажбуриятлари

9.1. Банкнинг мажбуриятлари:

9.1.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредити бериш учун барча зарур шартлар бажарилган тақдирда ушбу Шартнома шартларига риоя қилган ҳолда кредитни бериш.

9.1.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)ни кредитни муддатидан олдин ундириб олиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.

9.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мажбуриятлари:

9.2.1. Мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кунгача бўлган муддатда Банк ходими билан ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномасини тузиш.

9.2.2. Уй-жой инжиниринг компанияси томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича Қарз олувчига берилган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) кунгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органларида қурилган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, сўнгра уй-жойга эгалик қилишнинг рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Банкка тақдим этиш.

9.2.3. Илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш.

9.2.4. Банк талабига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу Шартнома амал қиладиган бутун муддат мобайнидаги даромадлари тўғрисида Банкни қониқтирадиган шакл ва мазмун бўйича ахборот тақдим этиш.

9.2.5. 5 (беш) кун мобайнида Банкка яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исми ва ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсата оладиган бошқа ҳолатларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш.

10. Мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари

10.1. Ушбу бандда қайд этилган ҳодисалардан исталгани мажбуриятларни бажармаслик ҳолати ҳисобланади:

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан кредит, фоизлар ва/ёки ҳамда бошқа тўловларнинг ушбу Шартнома, унга тўловлар жадвали, шунингдек тузилиши ушбу Шартномада белгиланган бошқа шартномалар бўйича зарур санада тўлашни амалга оширмаганлик;

Банкни ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар тақдим этиш йўли билан атайлаб чалғитиш;

Банкка кредит, Банк хулосаси бўйича Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тақдим этилган ҳар қандай таъминлашнинг ўз қимматини қисман ёки тўлиқ йўқотганлиги ёки ҳақиқий бўлмай қолганлиги;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) тўлов қобилиятининг ёмонлашиши ёки ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг мунтазам равишда бажарилмаслигига олиб келадиган аниқ ахборотнинг яширилиши;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг Банк олдидаги мажбуриятлари бажарилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳодисалар;

ушбу Шартнома шартларининг бузилиши;

ушбу шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар (суғурта ва бошқалар) шартларининг бузилиши.

11. Ундиришни кредитни таъминлашга қаратиш

11.1. Банк ушбу шартнома шартлари билан гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги туфайли келиб чиққан талабларни ушбу мулк ҳисобига қондириш учун ундиришни мажбуриятларни таъминлаш сифатида гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.2. «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 26 ва 28 моддаларида назарда тутилган ҳолатларда Банк ипотека билан таъминланган мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда эса – ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.3. Томонлар шундай битимга келишдиларки, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда Банк ўз талабларини, ундиришни ипотека предметига қаратиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) билан Банк ўртасида тузилган, нотариал тасдиқланган битим асосида суддан ташқари тартибда қондиради.

11.4. Ундиришни мажбуриятни таъминлаш учун гаровга қўйилган, ипотека предмети ҳисобланадиган мол-мулкка қаратиш Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой мобайнида уч мартадан кўп бузилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

11.5. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан олинган сумма Банк талабларини қоплаш учун етарли бўлмаса, у етишмаган суммани Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.

12. Алоҳида шартлар

12.1. Банк ўз ихтиёрига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га нисбатан ушбу Шартнома бўйича ўзи эга бўлган ҳуқуқлардан исталганини қўллаши ёхуд қўлламаслиги мумкин.

12.2. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларнинг қўлланмаслиги ёхуд қисман қўлланиши ушбу ҳуқуқлардан воз кечишни англатмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.

13. Қўшимча шартлар

13.1. Уй-жойнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилганлиги ёки қайта режалаштирилганлиги учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради ва ушбу уйни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.

13.2. Кредит муддати мобайнида уй-жойни сотиш, ўзгага беришга, ижарага топширишга, текин фойдаланиш учун беришга, ипотека предмети манзили бўйича яқин қариндошларни ва учинчи шахсларни рўйхатдан ўтказишга Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.

13.3. Томонлар ушбу Шартноманинг унга биноан тартибга солинмайдиган қисми юзасидан муносабатларини томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солади.

13.4. Инжиниринг компанияси билан Қарз олувчи (якка тартибда иморат қурувчи) ўртасида тузилган асосий шартнома бекор қилинган тақдирда Банк ушбу Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу Шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича асосий қарз суммаси, агар Томонлар ўртасида бошқача аҳдлашув мавжуд бўлмаса, қурилган уй-жой сотилгандан кейин Қарз олувчига қайтарилади. Бунда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар унга қайтарилмайди.

14. Форс-мажор ҳолатлари

14.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилгандан кейин, Томонлар олдиндан кўра билмаган, оқилона чора-тадбирлар билан бартараф эта олишмаган, фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида пайдо бўлган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида содир бўлган тақдирда томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар.

14.2. Енгиб бўлмайдиган куч вазиятларига асосланадиган Томон бошқа Томонни бундай вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талабига кўра бундай вазиятларнинг юзага келганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган, тегишли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилиши керак.

14.3. Агар шартноманинг ушбу бўлимида кўрсатилган енгиб бўлмайдиган вазиятлар уч ойдан ортиқ давом этса, у ҳолда ҳар қайси Томон бошқа Томонни хабардор қилган ҳолда ушбу Шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича белгиланган тартибда узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.

15. Шартноманинг амал қилиш муддати

15.1. Ушбу Шартнома Томонлар уни имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амал қилади.

16. Низоларни ҳал этиш

16.1. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган келишмовчиликлар ва/ёки низоли вазиятлар юзага келган ҳолларда Томонлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда, уларни музокаралар йўли билан ҳал қиладилар. Томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун суд органларига ўтказилади.

17. Якунловчи қоидалар

17.1. Ушбу Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Томонларнинг келишуви бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

17.2. Ушбу Шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар Томонлар имзолаган қўшимча битим тарзида ёзма шаклда расмийлаштирилади.

17.3. Ушбу Шартнома ҳар қайси Томон учун бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилди.

Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари:

Банк:

Банк филиалининг тўлиқ номи

Банк филиалининг индекси, манзил ва телефон рақами

Банк реквизитлари

Банкнинг СТИР рақами

Филиал бошқарувчисининг Ф.И.О.

__________________

М.Ў. (имзо)

Қарз олувчи:

Қарз олувчининг Ф.И.О.

Қарз олувчининг индекс, манзил, телефон рақами

Қарз олувчининг туғилган санаси

Қарз олувчининг туғилган жойи

Қарз олувчининг СТИР рақами

__________________

(имзо)

Биргаликда қарз олувчи:

Биргаликда қарз олувчининг Ф.И.О.

Биргаликда қарз олувчининг индекси, манзил ва телефон рақамлари

Биргаликда қарз олувчининг туғилган санаси

Биргаликда қарз олувчининг туғилган жойи

Биргаликда қарз олувчининг СТИР рақами

_________________

(имзо)

Ипотека кредити бериш тўғрисида шартнома

Аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳаёт даражаси ошишда ипотека кредитларининг ўрни беқиёс бўлиб, кредитлашнинг ушбу тури босқичма-босқич ривожланиб, такомиллашиб бормоқда.  

Ипотека муносабатларида низолар, тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги ипотека шартномаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама мукаммал тузилишига бевосита боғлиқ.

Шу сабабли мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.