Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ов хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Ваколатли орган бўйича маълумотлар
  • Масалан: Раиси С.Каримов, директори И. Алимов
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Овчилик хўжалиги бўйича маълумотлар
  • Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Манзил қайси туман (шаҳар), маҳалла (овул), қишлоқ ҳудудида жойлашганлиги аниқ кўрсатилиши лозим
  • Изоҳ: Ов қилиш майдони гектар (га) ўлчов бирлигида кўрсатилади

Юклаб олинг

Ов хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида шартнома

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ваколатли давлат орган номи (бундан буён “Ваколатли орган” деб юритилади) номидан Ваколатли давлат орган вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида иш юритувчи Ваколатли давлат орган номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си,бир томондан ва Овчилик хўжалиги номи (бундан буён “Ов хўжалиги” деб юритилади) номидан Овчилик хўжалиги вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида иш кўрувчи Овчилик хўжалиги номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

 

1. Шартнома предмети

 

1.1 Ваколатли орган овчилик хўжалигини юритиш учун Ваколатли орган томонидан овчилик хўжалигига тақдим этилган ов қилиш жойининг манзили ҳудудида жойлашган Тақдим этилган ов қилиш жойининг майдони га майдон ерларни шартномага илова қилинадиган “Чегаралар тавсифи”да кўрсатилган харита-схемасига мувофиқ Овчилик хўжалиги номи овчилик-балиқчилик хўжалигига тақдим этади.

1.2. Овчилик-балиқчилик хўжалиги жойларининг турлари режалаштирилган хўжаликнинг мазкур шартноманинг 1-Иловадаги харита-схемасида тавсиф билан келтирилган.

1.3. Ов қилиш жойи Ов қилиш жойидан фойдаланиш муддати бошланадиган сана санадан Ов қилиш жойидан фойдаланиш муддати тугайдиган сана санагача бўлган муддатда фойдаланиш учун берилади.

1.4. Овланадиган ҳайвонлар турлари ушбу шартномага илова қилинадиган рўйхатга асосан белгиланади.

 

2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

2.1. Овчилик хўжалиги:

а) ушбу шартномага мувофиқ овчилик хўжалигини юритиш;

б) бириктирилган ҳудудда ов қилиш ва балиқ овлашни амалга ошириш;

в) жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонлардан фойдаланишга берилган рухсатномалар доирасида овчилик йўлланмаларини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларини) бериш;

г) ов қилишни амалга оширишда қўлга киритилган ов ва балиқ овлаш маҳсулотини қайта ишлаш, шу жумладан улардан буюмлар тайёрлаш;

д) ов маҳсулотини тутишнинг ёки қўлга киритишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, маҳсулотга, шунингдек овчилик маҳсулотларидан олинган буюмларга доир сифат сертификати мавжуд бўлган тақдирда, уларни махсус ажратилган жойларда реализация қилиш;

е) ердан фойдаланувчи ёки ер участкаси ижарачиси билан келишилган ҳолда белгиланган ҳудудда ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш учун фермалар, питомниклар ва озуқа майдонларини яратиш;

ж) ҳайвонот дунёсидан аҳоли ва атроф табиий муҳит учун хавфсиз, табиий мажмуаларнинг яхлитлигини бузилишига ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликка йўл қўймайдиган усулларда фойдаланиш;

з) ғайриқонуний ов қилишга (браконьерликка) қарши курашиш бўйича тадбирларда иштирок этиш, ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар билан биргаликда иштирок этиш;

и) атроф-муҳит тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузувчи шахсларга нисбатан далолатномалар тузиш, уларни белгиланган тартибда Экология ва атоф мухитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси органларига топшириш;

к) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига ов қилиш ва балиқ овлашни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек овчилик-балиқчилик хўжаликларини юритиш масалалари юзасидан таклифлар тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Овчилик ҳўжалигининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

2.2. Овчилик хўжалиги:

а) ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя қилиши;

б) ўз зиммасига олган шартнома мажбуриятларини бажариши, ҳайвонларни тутишни қатъиян рухсатнома шартлари ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга ошириши;

в) ёввойи ҳайвонлар ва ов қилиш жойларини муҳофаза қилиши;

г) браконьерликка қарши курашиши;

д) ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланиши ва такрор кўпайтиришга қаратилган биотехник тадбирларни амалга ошириши;

е) мутахассисларни ва ҳисобдан ўтказишда тажрибага эга бўлган шахсларни жалб қилган ҳолда тасдиқланган методикага кўра ов ва балиқ овлаш хўжалигида ёввойи ҳайвонлар сонининг ҳисобини юритиш;

ж) тутилган (отилган) ҳайвонлар сонини ҳар йили ҳисобга олиши ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига маълумотларни тақдим этиш;

з) ёввойи ҳайвонларнинг сонини сақланиши ва кўпайишини, шу жумладан умумий майдоннинг камида 10 фоизи катталигида кўпайтириш участкасининг ажратилишини, ушбу участкада ов қилишнинг ва учинчи шахслар ташрифларининг тақиқланишини таъминлаши;

и) Экология ва аторф мухитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси органлари билан келишилган ҳолда ёввойи ҳайвонларнинг алоҳида турларини уларнинг яшаш жойлари доирасида уларнинг сонини сақлаш, кўпайтириш ёки камайтиришга қаратилган ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш бўйича тадбирларни амалга ошириши;

к) овчилик хўжалиги ҳудудини чегара устунлари, эълонлар ва кўрсаткичлар билан белгилаши, барча кириш йўлларига хўжалик тўғрисидаги тўлиқ ахборотни ўз ичига олган харита-схемаларни жойлаштириши;

л) ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиши;

м) ов қилиш ва балиқ овлаш устидан назоратни амалга ошириши — овчиларда зарур ҳужжатлар мавжудлигини ва улар томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга риоя этилишини текшириши;

н) овчилик йўлланмалари бланкаларини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларини) ҳисобга олиш, сақлаш, тўлдириш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;

о) ҳар йили экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига овчилик хўжалигини юритиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиши;

п) овчилик хўжалигини юритиш жараёнида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;

р) ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан чатиштиришга, кўчиришга ёки иқлимга мослаштиришга йўл қўймаслиги;

с) овчилик хўжалигида итларнинг тумшуқбоғларсиз, боғловсиз ёки ўралган майдончадан ташқарида сақланишига йўл қўймаслиги, бундан итлар билан ов қилиш ёки итларни овга ўргатиш мустасно;

т) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахсларини ов қилиш жойларининг, ёввойи ҳайвонлар ҳамда қайта ишланган ов маҳсулоти сақланадиган, реализация қилинадиган объектларнинг ҳолатини ўрганиш учун монеликсиз киритиши;

у) шартнома муддати тугагандан сўнг, ов қилиш ерларини олинган холатидан ёмон бўлмаган холатда ва ёввойи ҳайвонларни сони кабул қилиш - топшириш далолатномасида кўрсатилганида кам бўлмаган миқдорда далолатнома бўйича топшириши шарт.

Овчилик ҳўжалигининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

2.3. Ваколатли орган:

а) ов қилиш ҳудудининг ҳолатини, ёввойи ҳайвонлар сонини мониторинг қилиш;

б) ёввойи ҳайвонларни ҳисобини олиш, шунингдек амалга оширилган ов ҳақида маълумот олиш;

в) ов қилиш жойларининг ҳолатини ўрганиш учун овчилик хўжалиги ҳудудига, бино ва иншоотларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.

Ваколатли органнинг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

 

2.4. Ваколатли орган:

а) овчилик хўжалигига табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига мувофиқ ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бериши;

б) овчилик хўжалигига ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиши;

в) белгиланган квоталарга мувофиқ овчилик ҳўжалигига ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатномалар бериши шарт.

Ваколатли органнинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

3. Ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов

 

Овчилик хўжалигини юритиш пайтида ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун олинадиган тўлов қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бир гектар ов майдони учун тўлов ставкаси асосида хисобланади ва умумий миқдори Ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун белгиланган умумий тўлов миқдори сўмда белгиланади.

 

4. Енгиб бўлмас куч ҳолатлари

4.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса, томонларнинг ҳеч бири бундай қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгар бўлмайди.

4.2 Енгиб бўлмайдиган куч ҳолати - бу ушбу Битимнинг бажарилишига тўсқинлик қиладиган, Томонларнинг назоратидан ташқари, уларнинг нотўғри ҳисоблашлари ёки бепарволиги билан боғлиқ бўлмаган ва кутилмаган хусусиятга эга бўлган ҳодиса.

4.3 Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари юзага келган тақдирда, овчиликдан фойдаланувчи зудлик билан маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва ваколатли органни почта ёки факсимиле алоқаси ёки электрон почта орқали енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларининг бошланиш санаси ва уларнинг таърифи ҳақида ёзма билдиришнома етказиб беради ва (ёки) юборади.

4.4 Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари юзага келган тақдирда, Томонлар зудлик билан мавжуд вазиятга ечим топиш мақсадида музокаралар ўтказадилар ва енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларининг оқибатларини минималлаштириш учун қонунга зид бўлмаган барча воситалардан фойдаланадилар.

4.5. Кўрсатиб ўтилган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланган тақдирда қонуний деб тан олинади.

 

5. Якуний қоидалар

 

5.1. Ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ низолар томонларнинг музокаралари йўли билан ва агар томонлар келишувга эришмасалар, манфаатдор томоннинг талабига биноан суд томонидан ҳал қилинади.

5.2. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар қонуний кучга эга ва агар улар ёзма равишда тузилган ва ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган бўлса, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

5.3. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:

томонларнинг ўзаро келишуви;

овчилик хўжалигини юритишдан ихтиёрий равишда воз кечиш;

овчидлик хўжалиги фаолиятининг тугатиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ов қилиш жойлари ва (ёки) участкалари белгиланган ер участкаларини олиб қўйиш;

томонлардан бирининг талабига биноан суд томонидан тарафлардан бирининг шартномавий мажбуриятларини жиддий равишда бажармаганлиги.

5.4. Ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий асослари тўғрисида" ги Қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

5.5. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиши тугайдиган муддатгача амалда бўлади.

5.6. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 2 нусхада тузилган.

5.7. Ушбу шартноманинг ажралмас қисмига қуйидагилар киради:

а) топографик ёки қишлоқ хўжалиги асосидаги маълум масштабга эга бўлган хўжалик харита-схемаси, унда хўжалик чегараси ва такрор кўпайтириш участкаси чегараси; кириш йўллари (уларнинг аҳоли пунктига йўналишини кўрсатадиган йўллар ёки бошқа ориетирлар), кордонлар, ер майдони тури ва майдони бўйича кўрсаткичлар чизиб кўрсатилган:;

б) ов мойдонлари ва кўпайтириш участкалари турларининг, овчилик хўжалигининг чегараларининг тавсифи;

в) охурлар, кордонлар, ёйиб қўйилган қўшимча озуқалар, миноралар, тўхташ жойлари, транспорт ва бошқа иншоотлар ва объектларнинг фотосуратлари;

г) асосий ердан фойдаланувчи ва ер ижарачисининг ўз ерида овчилик хўжалигини юритишга розилиги;

д) ов майдонларини фойдаланишга қабул қилиш пайтида ов ҳайвонлари сони тўғрисидаги маълумот;

е) овчилик хўжаликларини юритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ов ресурсларидан оқилона, ​​барқарор фойдаланишга, уларни муҳофаза қилиш, белгиланган ов жойлари ҳудудини кўпайтириш ва овчилик хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатда сақлашга қаратилган жорий ва узоқ муддатли режалаштиришни ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича техник-иқтисодий асос.

 

ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ

 

ВАКОЛАТЛИ ОРГАН

 

ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ

Ваколатли давлат орган номи

Манзил: Ваколатли давлат орган манзили

 

Манзил: Овчилик хўжалиги тараф манзили

Банк: Ваколатли давлат орган ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк: Овчилик хўжалиги тараф ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Ваколатли давлат орган ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Овчилик хўжалиги тараф ҳисоб рақами

СТИР: Ваколатли давлат орган СТИР рақами

 

СТИР: Овчилик хўжалиги тараф СТИР рақами

Телефон: Ваколатли давлат орган телефон рақами

 

Телефон: Овчилик хўжалиги телефон рақами

Ваколатли давлат орган номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

 

Овчилик хўжалиги номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

_________________

 

____________________

имзо

 

имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ов хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида шартнома

Қонунчиликка кўра, табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни тутиш мақсадида уларни излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилиш ҳисобланади.

Овчи эса ҳақиқий овчилик гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс, шу жумладан Ўзбекистонда вақтинча турган ва ов қилиш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган чет эллик фуқаро.

Қонунчиликка асосан, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ов қилиш учун ажратилган ҳудудлар, овчилик ресурсларини излаб топиш нормалари, ов қилиш қоидалари, овчилар ва овчилик хўжаликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ов қилиш турлари, қуроллари ва усуллари, ёввойи ҳайвонларни тутиб олганлик ва отганлик учун тўлов миқдорлари белгиланган.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома матни сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.