Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси асосида ижарага бериш бўйича шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
“Ижарага берувчи” бўйича маълумотлар
“Ижарачи” бўйича маълумотлар
“Давлат ўрмон хўжалиги ташкилоти” бўйича маълумотлар
  • Изоҳ,( айланма, лойиҳа, квартал, контур рақамлари)
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ,( айланма, лойиҳа, квартал, контур рақамлари)

Юклаб олинг

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси асосида ижарага бериш бўйича

Шартнома

 

Шартнома тузилган cсана

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Ўзбекистон Республикасининг ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси номидан иш юритувчи “Ижарага берувчи”нинг номидан иш олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан, “Ижарачи” юридик шахс номи номидан иш юритувчи

“Ижарачи” номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низоми асосида ушбу шартномани туздилар.

I. Умумий қоидалар

1. Шартноманинг объекти бўлиб, “Давлат ўрмон хўжалиги ташкилоти”нинг номи Ўрмон хўжалиги бўлимининг номи ўрмон фонди ерларидан

жами Ўрмон фонди ерларидан жами нечи гектар гектар, шундан, Шундан нечи гектари экин ери гектар экин ери, Нечи гектари боғ гектар боғ (узумзор, тутзор), Нечи гектари яйлов гектар яйлов, Нечи гектари пичанзор гектар пичанзор, Нечи гектари ўрмонзор гектар ўрмонзор, Нечи гектари бўш ерлар гектар бошқа фойдаланилмайдиган бўш ерлар, Нечи гектари сервитут ерлардан иборат гектар сервитутлар жойлашган ерлардан иборат. (харита илова қилинади)

2.  Ўрмон фонди ерларида Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш мақсади

бўйича инвестицион лойиҳага Ўрмон фонди ерлари бўйича инвестицион лойиҳа ёки бизнес режаси рақами-сонли бизнес режасига мувофиқ

инвестиция киритиши ҳамда Ўрмон фонди ерлари бўйича инвестицион лойиҳа ёки бизнес режаси нечта ўрин белгиланган янги иш ўринлари яратиши белгиланди ва инвестицион лойиҳа(бизнес режа)си илова қилинди.

3. Иловалар шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади ва шартнома билан бир хил юридик кучга эга.

4. Шартнома Шартноманинг амал қилиши бошланадиган муддат йилдан Шартномада назарда тутилмаган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар йилгача амал қилади.

5. Шартноманинг барча қоидалари ва шартлари мажбурий характерга эга ҳамда Тарафларга ёки Тарафларнинг ўзаро келишувига кўра уларнинг тегишли ҳуқуқ ва (ёки) мажбуриятлари берилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.

6. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида ижарага бериш мақсади, фаолият тури ва йўналишини ўзгартиришлар томонларнинг ёзма қўшимча келишуви билан амалга оширилади.

7. Ўрмон фонди ерларида ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллашда ўрмон хўжалиги ташкилотининг хулосасига асосан амалга оширилади.

8. Шартнома Тарафлар томонидан имзоланган ва қўмитадан рўйхатдан ўтгандан бошлаб кучга киради ва шартнома муддати тугагунга қадар ёки бекор қилинишига қадар шартлари мажбурий бўлади.

 

II. Ижара ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби

 

9. Ажратилган ер майдони учун ижара тўлови иловага мувофиқ ҳисобланади, илова ҳар йили йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган календарь йил учун рўйхатдан ўтган шартномалар реестрига мувофиқ белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тарафлар томонидан 3 нусхада имзоланади.

Қўмита Ҳайъатининг қарорига мувофиқ ҳудуднинг ёки ўрмон фонди участкасининг ликвидлилигидан келиб чиқиб, ҳар йили қўшимча равишда пасайтирувчи ёки ўсувчи коэффициент қўлланилиши мумкин.

10. Ижара тўлови суммаси тўлов амалга оширилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чикиб ҳисобланади.

Ижара тўлови тўлиқлигича Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

11. Ўрмон фонди ерларидан фойдаланишда белгиланган тартибда ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўлланилган ер майдонлари бўйича ижарачи томонидан белгиланмаган мақсадда фойдаланилган ер майдони учун ижара тўлови тўлиқ ундирилади.

12. Ижара тўлови ижарачи томонидан:

-ижара шартномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида жорий йил учун 100 фоиз;

-келгуси йиллар учун тўлов ҳар бир навбатдаги йилнинг 1 мартигача 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.

13. Ижара тўловининг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган қарз сумманинг ҳар бир кун учун 0,05 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади. Бунда пеня миқдори ижара тўловининг қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Пеня ва жарималарнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан амалга оширилади.

14. Ижарачи томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда, ўрмон хужалиги ташкилоти ижарачига хато ва камчиликларни бажариш муддатини кўрсатган ҳолда талабнома билдиришга, талабнома бажарилмаганда, ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида ижарага берувчи билан келишган ҳолда судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади.

15. Мазкур шартноманинг 12-банди талаблари бажарилмаган тақдирда шартнома бир томонлама бекор қилинишига асос бўлади.

 

III. Ижарага берувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

16. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-ўрмон хўжалиги ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятини бажарилишини назорат қилиш;

17. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

-ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда 1 (бир) ой аввал бу ҳақда ижарачига хабар беради.

-ўрмондан фойдаланувчига берилган ер майдонларнинг муҳофазасини тартибга солади;

 

IV. Ўрмон хўжалиги ташкилотининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

18.Ўрмон хўжалиги ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-ўрмон хўжалиги ташкилоти ижарачи томонидан шартнома шартлари бузилганда ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда, харажатлар белгиланган тартибда қоплаш, ушбу шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилиш ҳақида ижарага берувчига хабар бериш;

- ижарачининг инвестицион лойиҳаси бажарилиши устидан мониторингни ҳар олти ойда камида бир марта амалга ошириш;

-ижарачининг қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилишини талаб қилиш;

-шартнома шартлари ижарачи томонидан бузилган тақдирда, ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда шартномани бир томонлама ёки суд тартибида бекор қилиш чорасини кўриш;

-ижара ҳақини муддатида тўланишини талаб қилиш.

-ўрмон хўжалиги ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

19. Ўрмон хўжалиги ташкилоти қуйидагиларга мажбур:

-ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида берилишини таъминлаш;

-ижарачининг фаолиятига давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар томонидан ноқонуний аралашишга йўл қўймаслик чорасини кўриш.

-табиий офатларни бартараф этишга кўмаклашиш, муҳофаза қилиш ишларини қонун ва қонун ости ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

 

V. Ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

20. Ижарачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ равишда хўжалик юритиш;

-ер участкасида мавжуд бўлган ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш орқали ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

-ерларнинг захини қочириш, агротехник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

-соғломлаштириш мақсадида дархатларнинг шохларини кесиш бўйича ижарага берувчига ёзма таклиф киритиш;

-экинларни, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш , зарур ҳолларда сув олиш ва сув ўтказиш иншоотларини (сув ўтказгичлар) жойлаштириш;

-ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидаларга риоя этиш;

-ўрмонларда ёнғинга қарши тадбирларни ўтказиш ва ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек ўрмонларни зараркунандалар ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш;

- ёнғин хавфсизлигига риоя этиш, ёнғин аниқланганда ўрмон хўжалиги ташкилотига ҳам хабар бериб уни бартараф этиш чораларини кўриш;

-ижарага берувчи билан келишилган ҳолда давлат ўрмон фонди участкаларида биотехник тадбирларни амалга ошириши;

-ўрмонзорлардаги мавжуд дарахтларни ёки ижарачи томонидан етиштирилган кўп йиллик тез ўсувчи саноатбоп ҳамда мевали дарахтларни кесишда, сийраклаштиришда белгиланган қоидаларга риоя этиш;

-ижарачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

21. Ижарачи қуйидагиларга мажбур:

-шартнома имзоланган вақтдан бошлаб ижарага берувчи дан 10 (ўн) кун муддатда ер участкасининг чегаралари кўрсатилган харитага мувофиқ, ер майдонидаги дарахтлар, ирригация, мелиорация тизимлари, йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари ҳамда ернинг ҳолати тўғрисидаги бошқа маълумотлар баён қилинган топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида фойдаланишга бириктириб олиш;

-ижарадан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаш;

-ер участкасидан фойдаланишнинг мақсади, фаолият тури мазкур шартноманинг 2-бандига асосан амалга ошириши;

-мавжуд дарахтларни тўлиқ ҳолда сақлаш ва кўпайтириш чораларини кўриш, ижарага олган ер майдонининг хар 1 гектарига Ижарага олган ер майдонига қанча дарахт экилиши белгиланган дона кўп йиллик дарахтлар экиш ва ўрмон барпо қилиш, унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;

-зараркуранда ва ҳашоратларга қарши курашиш;

-мавжуд ирригация, мелиорация тармоқларни ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;

-ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;

-ижарага олинган ер участкасидаги мавжуд табиий ресурслардан (тош, шағал, қум, тупроқ, туз ва бошқа) ноқонуний фойдаланиш ёки бошқача тартибда реализация қилмаслик (махсус рухсатнома (лицензия) олган ҳолатлар бундан мустнасно);

-ижарага олинган ер участкасида ўзбошимчалик билан ноқонуний бино ва иншоотлари қурмаслик (рухсатнома олган ҳолатлар бундан мустнасно);

-ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.

-давлат солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиш;

-ижарачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.

 

VI. Шартномага ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва бекор қилиш тартиби

 

22. Шартнома қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:

Жисмоний шахс юридик шахснинг муассиси бўлганда шу юридик шахс номига, юридик шахс муассисига, юридик шахс қайта ташкил этилганда, жисмоний шахс вафот этганда унинг меросхўрларига ва бошқа ҳолларда шартнома томонларнинг келишувига кўра, келишувига эришилмаган тақдирда эса – суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

23. Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

-ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;

-ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, самарасиз фойдаланилганда, ижарачининг бир йил давомида ижара ҳақи тўланмаганда;

-ерларнинг экологик ҳолати ижарачининг айби билан ёмонлашганда;

-шартнома шартлари бажарилмаганда;

-шартноманинг муддати тугаганда;

-юридик шахс банкрот бўлганда ёки тугатилганда;

-жисмоний шахс вафот этганда;

-ер участкаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда;

-суднинг қарорига асосан;

-қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

24. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартиришлар қўшимча келишув ёзма шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланади.

 

VII. “Ижарачи”нинг ўрмон фонди ерини ўрмон хўжалиги ташкилотига қайтариш тартиби

 

25. Шартнома муддати тугагандан сўнг 5 кунлик муддат ичида топшириш-қабул қилиш далолатномаси ўрмон хўжалиги ташкилоти тузади ва тартибга риоя қилган ҳолда ижарачи томонидан ер майдонлари қайтарилади.

 

VIII. Низоларни ҳал қилиш тартиби

 

26.  Низолар бўйича тарафлар судга мурожаат этишдан олдин ўзаро музокаралар ўтказиш йўли билан кўриб чиқиш учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:

27. Шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган, шунингдек етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича тарафлар келишувга эришилмаганда, суд томонидан ҳал этилади.

 

IX. Форс-мажор ҳолатлар

 

28. Шартнома мажбуриятларни лозим даражада бажариш учун тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмас куч ва бошқа табиий офат натижасида юзага келган оқибатлар учун томонлар жавобгар бўлмайди.

 

X. Шартноманинг алоҳида шартлари

 

29.Шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар

XI. Якуний қоидалар

 

30. Мазкур шартнома тарафлар ўртасида 3 (уч) нусхада ўзбек тилида, тарафларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади. Барча нусхалар бир хил юридик кучга эга бўлади.

31. Мазкур шартнома ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради, рўйхатдан ўтказилмаган шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

 

Тарафларнинг манзиллари ва банк реквизитлари

 

“Ижарага берувчи”

 

“Ижарачи”

 

“Давлат ўрмон хўжалиги ташкилоти”

Манзили: “Ижарага берувчи”нинг манзили

Манзили: “Ижарачи” нинг манзили

Манзили: “Давлат ўрмон хўжалиги ташкилоти”нинг манзили

Индекс “Ижарага берувчи”нинг индекс рақами

Индекс: “Ижарачи”нинг индекс рақами

Реквизитлари: “Давлат ўрмон хўжалиги ташкилоти” реквизитлари

ИНН: “Ижарага берувчи”нинг ИНН рақами

ИНН: “Ижарачи”нинг ИНН рақами

 

Х/р: “Ижарага берувчи”нинг ҳисоб рақами

Х/р: “Ижарачи”нинг ҳисоб рақами

“Давлат ўрмон хўжалиги ташкилоти” номидан иш олиб борувчи шахснинг Ф.И.О.си

Банк номи: “Ижарага берувчи”нинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ш/хв: “Ижарага берувчи”нинг шахсий ҳисоб варақ рақами

Банк номи: “Ижарачи” нинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ш/хв: “Ижарачи”нинг шахсий ҳисоб варақ рақами

 

(имзо)

Стир: “Ижарага берувчи”нинг СТИР рақами

Телефон: “Ижарага берувчи”нинг телефон рақами

Стир: “Ижарага берувчи”нинг СТИР рақами

Телефон: “Ижарачи”нинг телефон рақами

 

“Ижарага берувчи”нинг номидан иш олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си

“Ижарачи” номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си

 

____________________

_____________________

 

(имзо)

(имзо)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси асосида ижарага бериш бўйича шартнома

Қонунчиликка кўра, давлат-хусусий шериклиги давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги ҳисобланади.

давлат ўрмон фонди участкаси — давлат ўрмон фондининг бир қисми бўлиб, улар давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган ерига, ҳукуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлади.

Шартномага асосан ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қўмита томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳисобланади.

Ижарачи эса ижарага берувчи билан ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда ижара шартномаси деб аталади) тузган юридик ёки жисмоний шахс ҳисобланади.

Фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш бўйича намунавий шартнома тайёрланган бўлиб, шартномани  мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.