ЎРМОН ФОНДИНИНГ ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ЕРЛАРИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА ИЖАРАГА БЕРИШ БЎЙИЧА НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
|
||
Шартнома тузилган сана |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой
|
Ўзбекистон Республикасининг ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда – давлат шериги деб юритилади) номидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги) тарафдан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан, Ҳусусий шерик бўлган тарафнинг номи (кейинги ўринларда – хусусий шерик деб юритилади) номидан Ҳусусий шерик бўлган тарафнинг номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си,Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни асосида ушбу шартномани туздилар. |
||
Умумий қоидалар
|
||
1.1. Шартноманинг объекти бўлиб, Ваколатли орган томонидан овчилик хўжалигига тақдим этилган ов қилиш жойининг манзилида жойлашган Хўжалик манзили давлат (ихтисослаштирилган) ўрмон (ўрмон-ов, миллий табиат боғи) хўжалигида жойлашган умумий ер майдони Давлат (ихтисослаштирилган) ўрмон хўжалигида мавжуд бўлган бўш ер участкасининг ҳажми (гектар) гектар бўш ер участкаси (умумий ер майдони Давлат (ихтисослаштирилган) ўрмон хўжалигида жами ер майдонинг ҳақжми (гектар) гектар, шу жумладан ўрмон билан қопланган Давлат (ихтисослаштирилган) ўрмон хўжалигининг ижарага берилаётган қисмининг ўрмон билан қопланган қисмининг ҳажми (гектар) гектар, қатор ораси, боғ ва токзорлар Давлат (ихтисослаштирилган) ўрмон хўжалигида нечи гектари боғ ва токзорларга киради гектар) ҳисобланади. Шартномага харита нусхаси илова қилинади. 1.2. Давлат-хусусий шериклик Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш, ерларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш бўйича жами шартноманинг режасига мувофиқ Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш, ерларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш бўйича киритиладиган маблағ миқдори сўмни ташкил этади. 1.3. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартноманинг тарафлари – давлат шериги, хусусий шерик ҳисобланиб, мазкур шартномада кейинги ўринларда биргаликда “тарафлар” деб юритилади. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини молиялаштирувчи молиявий ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар ҳам давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартноманинг тарафлари бўлиши мумкин. Давлат шериги томонидан ваколат берилган давлат корхоналари ва (ёки) ташкилотлар давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномага мувофиқ давлат шеригининг мажбуриятларини ўз зиммасига олган ҳолда ҳаракат қилиши мумкин. Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши учун давлат шериги тўлиқ жавобгар бўлади. Хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бир ёки бир неча ташкилотга топшириши мумкин. Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши учун хусусий шерик тўлиқ жавобгар бўлади. Мазкур шартнома бўйича барча ҳуқуқларни ёки ҳуқуқларнинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш, ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказаётган Тараф мазкур шартнома бўйича мажбуриятларидан озод қилмайди. 1.4. Мазкур шартнома, жумладан унинг иловалари шартнома предметига нисбатан тарафлар ўртасидаги барча ёзма келишувлар, шартномалар ёки қарорларни бекор қилувчи ва улардан устун турувчи тўлиқ келишувни англатади. Мазкур шартноманинг иловалари унинг ажралмас қисми ҳисобланади ва у билан бир хил юридик кучга эгадир. 1.5. Мазкур шартноманинг барча қоидалари ва шартлари мажбурий характерга эга ҳамда Тарафларга ёки Тарафларнинг ўзаро келишувига кўра уларнинг тегишли ҳуқуқ ва (ёки) мажбуриятлари берилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. |
||
II. Давлат-хусусий шериклик объектини ташкил этиш тартиби
|
||
2. Хусусий шерик (ДХШ) Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш бўйича ерларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва фаолиятини йўлга қўйиш учун умумий қиймати Хусусий шерик тарафидан қишлоқ хўжалиги экинлари экиш бўйича ерларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва фаолиятини йўлга қўйиш учун молиялаштириладиган маблағ миқдори сўм миқдорида молиялаштиради. Хусусий шерик томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари экиш, ерларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш бўйича бизнес режа ва ерларининг контурлари аниқ кўрсатиб Шартномага илова киланади. |
||
2.1. Хусусий шерик (ДХШ) майдонида лойиҳага мувофиқ ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш, ерларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш бўйича мажбуриятларни олади. |
||
2.2. Хусусий шерик томонидан (ДХШ) Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш, ерларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш муддати шартнома имзоланган кундан бошлаб 3(уч) ойдан ошмаслиги керак. |
||
2.3. Давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан ҳар олти ойда мониторинг ўтказади ва у қай даражада бажарилганлигини ўрганади ва баҳолаб боради. Агар камчиликлар аниқланса уни бартараф этиш бўйича муддатини кўрсатган ҳолда хусусий шерикка талабнома юборади. Ўрмон фонди майдони тижорат банкларидан олинадиган кредитларга гаров таъминоти сифатида қабул қилинмайди. |
||
2.4. Ушбу шартномада белгиланган мажбуриятларни бажариш учун шартномада назарда тутилмаган қўшимча сарф-харажатлар юзага келган тақдирда, қўшимча сарф-харажатларнинг юзага келиш хавфини Хусусий шерик ўз зиммасига олади. |
||
III. Давлат-хусусий шериклик объекти ёки хусусий шерик томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатининг
|
||
3.1. ДХШ майдонида амалга ошириладиган барча турдаги ишларни амалга оширилиши натижасида, ажратилган майдонларга ва атроф муҳитга зарар етказилмаслиги шарт. |
||
IV. Шартноманинг амал қилиш муддати ва шартлари
|
||
4.1. Шартноманинг амал қилиши Шартноманинг амал қилиш муддати бошланадиган санадан Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача давом этади. Мазкур шартнома Тарафлар томонидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва шартнома муддати тугагунга қадар ёки бекор қилинишига қадар мажбурий бўлиб қолади ва амал қилади. Давлат шериги ерни Хусусий шерикга топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида 10 (ўн) кун муддатда бириктириб беради |
||
4.2. Тарафлар ўз мажбуриятларини мазкур шартноманинг иловасида белгиланган муддатларда амалга оширади. |
||
4.3. Хусусий шерик ҳар олти ойда шартнома бўйича мажбуриятларни бажарилиши тўғрисида давлат шеригига ахборот ва ҳисобот тақдим этади. |
||
4.4. Мазкур шартноманинг амал қилиш муддати давомида ДХШ объекти фаолиятининг ихтисослигини ва йўналишини ўзгартириш қатъиян тақиқланади. |
||
4.5. Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузилишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. |
||
4.6. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод этмайди. |
||
V. Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш, ерларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш давлат-хусусий шериклик буйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби
|
||
5.1. Ажратилган ер майдони учун ижара тўловининг энг кам ставкаси ўрмон фонди участкасининг бир гектари учун бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдоридан келиб чиқиб, иловага мувофиқ ҳисобланади. Қўмита Ҳайъатининг қарорига мувофиқ ҳудуднинг ёки ўрмон фонди участкасининг ликвидлилигидан келиб чиқиб, ҳар йили қўшимча равишда пасайтирувчи ёки ўсувчи коэффициент қўлланилиши мумкин. |
||
5.2. Ижара тўлови суммаси тўлов амалга оширилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чикиб ҳисобланади. Ижара тўлови тўлиқлигича Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. |
||
5.3. Шартномада коммунал ва асосий воситалардан фойдаланиш (ижарага олиш) тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида тўлов назарда тутилади. |
||
5.4. Ижара тўлови Хусусий шерик томонидан: -ижара шартномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида жорий йил учун 100 фоиз; -кейинги йилларда тўлов ҳар бир навбатдаги йилнинг 1 мартигача 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади. |
||
5.5. Ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ойда қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим: 50 фоизи — Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасида қолади; 50 фоизи — давлат (ихтисослаштирилган) ўрмон (ўрмон-ов, миллий табиат боғи) хўжалигининг шахсий ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади. Ижара тўлови, пеня ва жарималарнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш давлат (ихтисослаштирилган) ўрмон (ўрмон-ов, миллий табиат боғи) хўжалиги томонидан амалга оширилади. |
||
VI. Тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
|
||
6.1. Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторингни ҳар олти ойда бир марта амалга оширади, зарур ҳолларда навбатдан ташқари мониторинг амалга ошириши мумкин; хусусий шерикдан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот сўраб олиш; қонун ҳужжатларига ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилишини талаб қилиш; давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича хусусий шерик айби билан юзага келган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш; шартнома шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, шартноманинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилиш; шартномаларини ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш; давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар билан мурожаат этиш ҳамда шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш; давлат шериги қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги)нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари |
||
6.2. Давлат хусусий шериги қуйидаги мажбуриятларни бажаради: давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва шартнома талабларига риоя этиш; хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун мўлжалланаётган майдон билан танишиб чиқиш учун зарур шароитларни таъминлаш; давлат мулки бўлган ер участкасини хусусий шерикка тасарруф қилиш ҳуқуқисиз эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланишга бериш; хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган ДХШ объектларини мавжуд имтиёзлардан фойдаланишини таъминлаш; ваколатли давлат органига давлат-хусусий шериклик тўғрисида тузилган шартномаларнинг кўчирма нусхаларини, шу жумладан шартномаларга доир иловаларни, ўзгартишларни ёки қўшимчаларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома ёхуд тегишли ўзгартишлар ёки қўшимчалар имзоланган санадан эътиборан йигирма календарь кун ичида тақдим этиш; шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари; қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда шартномаларининг ўз вақтида тузилишини таъминлаш; тузилган шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт; қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади; Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги) нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари |
||
6.3. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат шеригидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ва эркин фойдаланиладиган ахборотни олишга; давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома шартларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритишга; фойда олиш ва уни эркин тасарруф этишга; шартнома амал қиладиган муддатда фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган ер участкасига, мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш; давлат мулки бўлган ер майдонларини тасаруф қилиш ҳуқуқисиз эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланишга; давлат шеригининг айби билан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича юзага келган зарарларнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли; давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар билан мурожаат этиш ҳамда шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш; хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ва усулларини қўллаш; шартнома ва қонунларда билгиланган тартибларда кадрларни ишга қабул қилиш; хусусий шерик қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Ҳусусий шерик бўлган тарафнинг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари 6.4. Хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни бажаради: ДХШ ер майдонларини лойиҳалар ва талабларга мувофиқ келишилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминланиши амалга оширади; давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва шартнома талабларига риоя этиши; вақтинча фойдаланишга берилган ер участкаларидан берилган мақсадга мувофиқ фойдаланиш; вақтинча фойдаланишга берилган ер участкасида ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қурмаслик; вақтинча фойдаланишга берилган ер участкасидаги мавжуд табиий ресурслар (тош, шағал, қум, тупроқ, туз ва бошқа)ларни бузмаслик ва сотмаслик; ирригация-мелиорация шахобчаларини соз ҳолда сақлаш; зараркуранда ва хашоратларга қарши курашиш; вақтинча фойдаланишга берилган ер участкасидан дарахтларни сақлаш ва кўпайтириш; тупроқ унумдорлигини ошириш; ижара ҳаққини ўз вақтида тўлаш; давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган жавобгарликни зиммасига олиши шарт. шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари; тузилган шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади. Ҳусусий шерик бўлган тарафнинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари |
||
VII. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мажбуриятлар
|
||
7.1. Лойиҳа ва бизнес режа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун сарф харажатлари Ҳусусий шерик томонидан амалга оширилади. |
||
VIII. Суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар |
||
8.1. Томонлар хавф хатарларни инобатга олган ҳолда, суғурталашга зарурат бўлса, қонунчиликда белгиланга тартибда хусусий шерик ҳисобидан суғурталанади. |
||
IX. Давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида хавф-хатарларни тақсимланиши
|
||
9.1. Шартнома бўйича мажбуриятларни ва қўшимча харажатларни бажармай қолиш хавфи шу жумладан шартнома бўйича белгиланган майдондаги мол-мулкни сақлаш, мулкка (табиатга) тасодифий зарар етказиши хавфини қоплаш хусусий шерик томонидан амалга оширилади |
||
9.2. Жиддий зарар етказувчи хавф хатарлар давлат шериги томонидан йўл қўйилса давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича юзага келган зарарларнинг ўрни қопланади. |
||
9.3. Тарафлар ўртасида хавф-хатарлар қуйидаги тартибда тақсимланади. Давлат шериги қуйидаги хавф-хатарларни олади: Ер ажратиш ёки кўчириш билан боғлиқ хатарлар; Сув билан таъминлашда авария бўлиш ҳолатлари; Қурилиш билан боғлиқ хатар (аниқ бўлмаган, м-н: археологик топилма, хавфли ҳудуд, ер ости табий қазилмалар, лойиҳани ишлаб чиқишда келиб чиқадиган экологик хатар ва бошқалар; Лойиҳа шартномаи тузулганидан кейинги лойиҳага давлат шериги тарафидан киритиладиган ўзгаришлар; Лицензизя, рухсатномалар кечикиши ёки берилмаслиги хатарлари; Бошқа хавф-хатарлар. Хусусий шерик қуйидаги хавф-хатарларни олади: Лойиҳага тегишли хавф хатарлар; Молиявий хатарлар; Лойиҳанинг суғуртасига оид хатарлар; Лойиҳа шартномаи тузулганидан кейинги лойиҳага киритиладиган ўзгаришлар (хусусий шерик тарафидан); Операцион хатарлар; Экологик/ижтимоий хатар (эксплуатация билан боғлиқ); Оператив фаолият билан боғлиқ бўлган хатарлар; Бошқа хавф-хатарлар. Тарафларнинг умумий бўлган хавф-хатарлари: Ишга тушириш билан боғлиқ хатарлар; Солиқ билан боғлиқ хаатарлар; Тарифларнинг ўзгариши билан боғлиқ хатарлар; Талаб билан боғлиқ хатарлар. Бошқа хавф-хатарлар. |
||
X. Шартномага ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва бекор қилиш тартиби
|
||
10.1. Агар қонун ҳужжатларида ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу шартномага қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада белгиланган қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин: тарафларнинг ўзаро розилиги билан; суднинг ҳал қилув қарори бўйича. бошқа тараф давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномани жиддий равишда бузган тақдирда; |
||
10.2. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномани бажариш тўлиқ ёки қисман бир томонлама тарзда рад этилган тақдирда, бундай рад этишга қонунда ёки мазкур шартномада йўл қўйилса, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома бекор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик” тўғрисидаги қонунидан ташқари бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида давлат-хусусий шериклик объектига инвестиция киритиш шартлари ёмонлаштирса, мазкур шартнома тузилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида хусусий шерикка нисбатан шартномани тузиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади. Шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишда юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,Давлат-хусусий шериклик тўғисидаги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. |
||
10.3. Ушбу Шартномага киритилган барча ўзгартишлар қўшимча келишув тузиш йўли билан ёзма шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланади. |
||
10.4. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: тарафларнинг ўзаро розилиги билан; хусусий шерик ўрнатилган тартибда суд томонидан банкрот деб топилса ёки унинг иш фаолияти тугатилса; Хусусий ёки давлат шеригининг талаби бўйича – ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда; |
||
10.5. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. |
||
10.6. Шартнома амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади. |
||
XI. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги
|
||
11.1. Давлат-хусусий шериклик шартномаи тарафлари шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганда шартномада ва қонунларда назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади. |
||
XII. Шартнома бўйича талабномалар билдириш
|
||
12.1. Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган ДХШ шартномаи тарафи мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган тарафга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир. Талабнома ёзма шаклда билдирилади. талабнома билдирган тарафнинг ва талабнома билдирилаётган тарафнинг номи; талабнома билдирилган сана ва унинг рақами; талабнома билдириш учун асос бўлган ҳолатлар; талабномада баён этилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар; арз қилувчининг талаблари; талабнома суммаси ва унинг ҳисоб-китоби; Талабнома ДХШ шартномаи тарафининг раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади. Талабнома буюртма ёки қимматли хат тарзида бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади. |
||
12.2. Ўзига талабнома билдирилган ДХШ шартномаи тарафи талабномани олган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт. Талабномага жавоб ДХШ шартномаи тарафи раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади. |
||
12.3. Тараф рад (қисман рад) жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, шунингдек ДХШ шартномалари юзасидан талабнома билдирмай ҳам иқтисодий судга даъво аризаси бериши ҳамда суд қарорини олиш учун ариза тақдим этиши мумкин. Мазкур аризаларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига кўра белгиланади. |
||
XIII. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик
|
||
13.1. Тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида,ушбу “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. |
||
13.2. Давлат-хусусий шериклик шартномаи шарти бўйича тарафларнинг ҳар бири олган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, бажарилмаган ёки кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси шартнома бўйча бажарилмаган мажбурияти баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни шартнома бўйича мажбуриятларини бажариш муддатларини кечиктириб юбориш оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. |
||
XIV. Етказилган зарарни тўлаш
|
||
14.1. Неустойка (жарима, пеня) тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди. |
||
XV. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахснинг жавобгарлиги
|
||
15.1. Шартнома мажбуриятлари хўжалик юритувчи субъект мансабдор шахснинг айби билан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган, тўлов интизоми бузилган, хўжалик юритувчи субъект банкротликка дучор қилинган ёки шартнома муносабатлари соҳасида бошқа қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахси қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин. |
||
XVI. Давлат-хусусий шериклик шартномаи объектини қайтариш талаби ва тартиби |
||
16.1. Давлат-хусусий шериклик шартномаи муддати тугагандан сўнг хусусий шерик 5 кунлик муддат ичида топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузади ва тартибга риоя қилган ҳолда ер майдонларини давлат шеригига қайтаради: |
||
XVII. Низоларни ҳал қилиш тартиби
|
||
17.1. ДХШ шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суд томонидан, шартномада назарда тутилган ҳолларда ёки тарафларнинг келишувига биноан суди томонидан кўриб чиқилади. |
||
17.2. Тарафлар суд органларига мурожаат этишдан олдин эҳтимолий англашилмовчиликларни ўзаро музокаралар ўтказиш йўли билан кўриб чиқиш учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. |
||
XVIII. Якуний қоидалар
|
||
18.1. Давлат шериги шартнома бўйича юзага келган камчиликлар, шунингдек лойиҳани амалга оширишда оғишлар туфайли, агарда бундай оғишлар иқтисодий асослантирилган ва бажариш жадвалида йўл қўйилган ортда қолишларни ўрнини тўлдириш ва жарима санкцияларини тўлаш юзасидан ёзма кафолатлар мавжуд бўлган ҳолларда, бекор қилинмаслигини кафолатлайди. |
||
18.2. Ўзининг жойлашган манзили ва реквизитларини ўзгартирган Тарафлар бошқа Тарафларни ўзгартиришлар киритилган санадан бошлаб ўттиз кун ичида ёзма равишда хабардор қилишга мажбур. |
||
18.3. Мазкур шартнома Тарафлар ўртасида 3 (уч) нусхада ўзбек тилида, тарафларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади. Барча нусхалар бир хил юридик кучга эга. |
||
Тарафларнинг манзиллари ва банк реквизитлари
|
||
“ДАВЛАТ ШЕРИГИ”
|
“ХУСУСИЙ ШЕРИК” |
“ХЎЖАЛИК” |
Манзил: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги) нинг манзили |
Ҳусусий шерик бўлган тарафнинг номи Манзил: Ҳусусий шерик бўлган тарафнинг манзили |
Хўжалик номи Манзил: Хўжалик манзили |
Банк: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги) тарафни ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Банк: Ҳусусий шерик бўлган тараф ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Банк: Хўжалик ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Ҳ/Р: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги) тарафни ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Ҳ/Р: Ҳусусий шерик бўлган тараф ҳисоб рақами |
Ҳ/Р: Хўжалик ҳисоб рақами |
СТИР: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги бўлган) нинг СТИР рақами |
СТИР: Ҳусусий шерик бўлган тараф СТИР рақами |
СТИР: Хўжалик СТИР рақами |
Телефон: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги бўлган) нинг телефон рақами |
Телефон: Ҳусусий шерик бўлган тараф телефон рақами |
Телефон: Хўжалик телефон рақами |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги) тарафдан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си |
Ҳусусий шерик бўлган тарафнинг номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си |
Хўжалик номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си |
_________________ имзо |
_________________ имзо |
_________________ имзо |
Юрист: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат шериги бўлган) юристининг Ф.И.Оси |
|
Бўлим бошлиғи: Бўлим бошлиғи Ф.И.О |
______________ имзо |
|
_________________ имзо |
Давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
давлат ўрмон фонди участкаси-давлат ўрмон фондининг бир қисми бўлиб, улар давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган ерига, ҳукуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлади;
Шартномага асосан ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қўмита томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳисобланади.
Ижарачи эса ижарага берувчи билан ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда ижара шартномаси деб аталади) тузган юридик ёки жисмоний шахс ҳисобланади.
Фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш бўйича намунавий шартнома тайёрланган бўлиб, шартномани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.