Жисмоний шахслар (I гуруҳ) учун сув тарқатиш шохабчаси (гусак) орқали автотранспортлар билан ичимлик сув етказиб бериш бўйичаШартнома рақами-сонли шартнома
|
||
Шартнома тузилган сана |
|
Шартнома тузилган жой
|
Ушбу шартнома “Таъминотчи” тарафнинг номи сув таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб юритилади) номидан Низом асосида иш юритувчи “Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан, Истеъмолчининг манзили манзилида жойлашган хонадон эгаси Истеъмолчининг Ф.И.Оси (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилади) иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида тузилди.
|
||
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ |
||
1.1 “Таъминотчи” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (кейинчалик матнда – Қоидалар деб юритилади) асосида “Истеъмолчи”нинг хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун ичимлик сувини етказиб бериш мажбуриятини олади. 1.2. “Истеъмолчи” амалдаги таъриф, меъёрлар ва Қоидалар асосида, ишлатилган ичимлик суви учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. |
||
II. СУВ ТАЪМИНОТИ ҲАЖМИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ |
||
2.1. “Истеъмолчи” томонидан етказилган сув ҳажми Қоидаларга мувофиқ аниқланиши лозим. |
||
III. СУВ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ |
||
3.1. “Истеъмолчи” етказилган ичимлик сув таъминоти учун ой бўйича ва ҳар ойда кейинги ойнинг етказиш учун 100 фоизлик олдиндан хақ тўлашни амалга ошириши лозим; а) аҳолига тариф бўйича “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 ичимлик суви учун тўлов миқдори сўм 1м3; 3.2. Истеъмолчилар учун Ичимлик суви учун таъриф белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана кунидаги Ичимлик суви учун таъриф белгилаш тўғрисидаги қарорнинг рақами -сонли қарорга асосан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама хақ миқдори Сув таъминоти хизматлари тарифларига истеъмолчилар учун белгиланган устама хақ миқдори сўм/м3 этиб белгиланган. 3.3. Ичимлик сув таъминоти учун тарифлар ўзгарганда, санасидан қатъий назар, ушбу хизматлар юзасидан “Истеъмолчи” билан тузилган шартнома ўз кучини сақлаб қолади ва “Истеъмолчи” кўрсатилган хизматлар учун янги тарифлар асосида, улар киритилган санадан эътиборан тўловларни амалга ошириши шарт. 3.4. Ичимлик сув таъминоти учун тўловлар “Истеъмолчи”нинг танлови бўйича чекланмаган равишда, нақд ёки пул ўтказиш (тўлов ҳужжати ёки тўлов топшириқномаси бўйича) орқали пул маблағлари билан, шунингдек, пластик карточкалардан ёки электрон алоқа тизимлари воситасида пул ўтказиш йўли билан ҳам амалга оширилади. |
||
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ |
||
4.1. “Таъминотчи”нинг ҳуқуқлари: а) “Таъминотчи” “Истеъмолчи”ни 7 кун аввал ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, қуйидаги ҳолатларда ичимлик сувини етказишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиши мумкин; “Истеъмолчи” томонидан шартнома шартлари бажарилмаганда ва етказилган сув миқдори бўйича шартларга риоя қилмаганда; б) “Таъминотчи” қуйидаги ҳолатларда олдиндан хабар қилмасдан сув етказишни тўлиқ ёки қисман тўхтатишга ҳақли: “Истеъмолчи” олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўламаган ҳолларда; “Таъминотчи” ташкилотининг электр таъминоти тўхтатилганда; - табиий офатлар рўй берганда; - авария ҳолатларида; - ёнғин чиққан жойларга сув узатишни кўпайтиришга зарурат туғилганда. 4.2. “Таъминотчи”нинг мажбуриятлари: а) Сув таъминоти шартнома шартларини бажариш; б) “Истеъмолчи”ларга сув барқарор етказилишини таъминлаш; в) ичимлик сув тизимида рўй берган бузилишлар аниқланган кундан бошлаб бир сутка мобайнида уларнинг сабаблари, хизмат кўрсатишдаги тўхталиш муддатлари ва чекланишлар, шунингдек, кўрсатилаётган хизмат сифатларининг ўзгариши сабаблари ҳақида “Истеъмолчи”ларга ахборот бериш; г) ичимлик сув етказишда рўй бериши мумкин бўлган режали тўхтатиш ва узилишлар ҳақида “Истеъмолчи”ларни узилишлар бошлангунгача 10 иш кунидан кечикмай огоҳлантириш; д) ичимлик сувни истеъмол қилишга доир амалдаги ва янги жорий қилинган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар билан “Истеъмолчи”ларни алоқа воситалари орқали хабардор қилиш; з) ичимлик сув таъминоти тарифларидаги ўзгаришлар ҳақида улар амалда жорий қилинишидан 15 кун аввал оммавий ахборот воситалари ёки бошқа алоқа воситалари ёрдамида “Истеъмолчи”ларни хабардор қилиш; и) ичимлик сув таъминоти учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни “Истеъмолчи”ларга бепул тақдим этиш; й) даъво муддати чегаралари доирасида сув таъминоти учун мавжуд қарзларни ундириш юзасидан барча чораларни кўриш. Қарздорлик бўйича сувни етказиб бермаслик “Истеъмолчи”дан қарздорлик тўлангандан сўнг сувни етказиб беришлик; к) “Таъминотчи” амалдаги қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлади. 4.3 “Истеъмолчи”нинг ҳуқуқлари: а) “Таъминотчи”дан, у билан тузилган шартнома асосида, “Таъминотчи”нинг техник имкониятлари мавжуд бўлган ҳолатларда, ихтисослашган истеъмолчиларга ичимлик сувини марказий ичимлик сув таъминоти тизимларидаги сув тарқатиш шохабчаларидан махаллий давлат хокимликлари томонидан бир км.га хисобланган нархда, белгиланган автотранспорт воситасида аниқ муддатда ва миқдорда етказиб берилишини, ўз ҳаёти ва соғлиғига, мулкига хавф туғдирмайдиган даражадаги сифат ва миқдорда ичимлик сув берилишини талаб қилиш; б) “Таъминотчи”ни шартномани бекор қилиш тўғрисида, унинг бекор қилинишидан камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда ва ушбу муддатда сув таъминоти учун тўловларни тўлиқ амалга оширган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилиш; в) ичимлик сув таъминоти учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ва маълумотномани шахсан ёки ўз вакили орқали бепул олиш; г) “Таъминотчи”дан ичимлик сув таъминоти ҳажми ва сифати, уларни амалга ошириш шартлари, тўловлар тарифи ва тартибларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бепул олиш; д) ичимлик сув таъминоти паст сифатда эканлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин 18 соат мобайнида “Таъминотчи”дан носозлик ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни олиш. 4.4. “Истеъмолчи”нинг мажбуриятлари: а) “Таъминотчи” билан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш; б) “Истеъмолчи” амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлади. |
||
V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ |
||
5.1. “Таъминотчи”: а) “Истеъмолчи”ни меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга ҳамда ўзаро тузилган шартномага мувофиқ сифатли ичимлик суви билан таъминлаш (етказиб бериш); б) “Истеъмолчи”нинг ҳаёти, соғлиғи, мулкига етказилган моддий ва маънавий зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб бериш; в) “Таъминотчи” шартнома шартлари ва ўзига юкланган мажбуриятларни бажармаганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгардир. 5.2. “Таъминотчи” “Истеъмолчи”нинг айбига кўра ичимлик сув етказишдаги узилишлар учун жавоб бермайди. 5.3. “Таъминотчи” шартнома шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларини асоссиз равишда бажара олмаган ҳолатларда “Истеъмолчи”га ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорда пеня тўлайдилар. Аммо бу миқдор кечиктирилган мажбуриятлар суммасининг жами 15 фоизидан ошмаслиги лозим. 5.4. “Истеъмолчи”: а) шартнома шартларининг бажарилиши; б) санитария-техника ускуналарининг доимий соз ҳолатда сақланиши; в) санитария-техника ускуналаридан сув оқишига йўл қўймаслик; г) ичимлик сув таъминоти учун 100 фоизлик олдиндан тўловларни амалга ошириш шарт. |
||
VI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР |
||
6.1. Ҳисоб-китобларнинг нотўғри амалга оширилганлиги (тарифларнинг нотўғри ҳисобга олинганлиги ва шу каби ҳолатлар) тўғрисида ёзиладиган эътирознома тўлов ҳужжати олингандан кейин 5 кун муддатда “Таъминотчи” ташкилотига тақдим этилиши лозим. Эътирознома “Истеъмолчи”ни тўлов ҳужжатида кўрсатилган суммани тўлиқ ва белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди. 6.2. Эътирознома “Таъминотчи” ташкилот томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади. Улар асосли деб топилса, тўланган ортиқча сумма кейинги тўлов ҳужжати ҳисобига ўтказилади. “Истеъмолчи” эътирознома кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотни алоқа воситалари орқали, эътироз кўриб чиқилиши лозим бўлган муддат тугагандан кейин 3 кун муддатда хабардор қилиниши лозим. Кўрсатилган муддат ичида “Истеъмолчи” хабардор қилинмаса, масала “Истеъмолчи” фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади. Якка тартибдаги уй-жой мулкдорлари ўзгарган тақдирда, “Истеъмолчи”лар бу ҳақда “Таъминотчи” ташкилоти билан тузилган шартномада белгиланган муддатда ёзма равишда хабардор қилиши ва сарфланган сув учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, янги мулкдор эса мулкдор ўзгарган кундан бошлаб 7 кун муддатда янги шартнома тузиши шарт. 6.3. “Таъминотчи” томонидан таъмир-профилактик ишлари олиб борилганда ичимлик сув таъминоти кўпи билан 36 соатга тўхтатилиши мумкин. |
||
VII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ |
||
7.1. Тарафлар ўртасида шартнома юзасидан келиб чиққан низолар, келишув йўли билан ҳал қилинади. Агарда икки томонлама келишувга эришилмаса, низолар Қонун хужжатларида белгиланган тартибда “Истеъмолчи” истиқомат қиладиган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судлар орқали ҳал қилинади. 7.2. Ушбу шартномада белгиланмаган ҳолатлар юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади. |
||
VIII. ФОРС-МАЖОР |
||
8.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек, ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади. 8.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон 3 кун ичида бошқа томонни форс-мажор ҳолати бошланган муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим. 8.3. Агар форс-мажор ҳолатининг шартнома шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат тўсқинлик қилса, томонлардан бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
|
||
IX. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ |
||
9.1. Мазкур шартнома Шартноманинг амал қилиш муддати бошланадиган санадан Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача бўлган муддатга тузилди. 9.2. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач тарафлардан бирининг шартномани бекор қилиш ёки шартнома шартларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, мазкур шартномада кўзда тутилган ўша муддат ва ўша шартлар асосида узайтирилган ҳисобланади. 9.3. Тарафлардан бири шартномани узайтиришни истамаса, у иккинчи томонга мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугашига камида Шартномани узайтиришни истамаган томон бу ҳақида иккинчи томонни шартноманинг амал қилиш муддати тугашига неча кун қолганда хабардор қилади кун қолганда хабар бериши лозим. |
||
X. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР |
||
10.1. Мазкур шартнома тарафлар ўртасида имзолангандан бошлаб тузилган ҳисобланади, томонларнинг ҳар бири учун бир хил юридик кучга эга икки нусхада тузилди. Мазкур шартномага ўзгартишлар томонлар ўртасида қўшимча келишув асосида ёзма равишда амалга оширилади. |
||
XI. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ |
||
“ТАЪМИНОТЧИ” |
|
“ИСТЕЪМОЛЧИ” |
“Таъминотчи” тарафнинг номи |
Манзил: Истеъмолчининг манзили |
|
Манзил: “Таъминотчи” тарафнинг манзили |
|
Паспорт рақами: Истеъмолчининг паспорт серияси ва рақами |
Банк: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
Туғилган санаси: Истеъмолчининг туғилган санаси |
Ҳ/Р: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами |
Паспорт қачон ва ким томонидан берилган Истеъмолчига паспорт қачон ва ким томонидан берилган |
|
СТИР: “Таъминотчи” тарафнинг СТИР рақами |
|
Телефон: Истеъмолчининг телефон рақами |
Телефон: “Таъминотчи” тарафнинг телефон рақами |
|
Истеъмолчининг Ф.И.Оси |
“Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си |
|
|
_________________ имзо
|
|
_________________ имзо
|
|
||
|
||
Юрисконсульт: _________ “Таъминотчи” тараф юрисконсультининг Ф.И.Оси (имзо)
|
Қонунчиликка кўра, сув таъминоти - ичимлик ва технологик сувни олиш, тайёрлаш, узатиш ва истеъмолчи (субистеъмолчи)га етказишни таъминлайдиган технологик жараён ҳисобланади.
Сув таъминоти бўйича I гуруҳга ҳусусий уй-жойларда кўп квартирали уйдаги хонадонларда яшайдиган жисмоний шахслар киради.
Ичимлик сув таъминоти учун тўловлар “Истеъмолчи”нинг танлови бўйича чекланмаган равишда, нақд ёки пул ўтказиш (тўлов ҳужжати ёки тўлов топшириқномаси бўйича) орқали пул маблағлари билан, шунингдек, пластик карточкалардан ёки электрон алоқа тизимлари воситасида пул ўтказиш йўли билан ҳам амалга оширилади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида тайёрланган мазкур шартнома намунасининг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.