|
Тариф қиймати: Сув 1 м3 “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 ичимлик суви учун тўлов миқдори сўм |
Улгуржи истеъмолчиларга (III гуруҳ) сув тарқатиш шахобчалари (гусак)дан автотранспортлар орқали сув етказиш бўйича Шартнома рақами-сон ШАРТНОМА |
|
Шартнома тузилган сана |
Шартнома тузилган жой |
Ушбу шартнома “Таъминотчи” тарафнинг номи сув таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб юритилади) номидан Низом асосида иш юритувчи “Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан, Истеъмолчининг манзили манзилида жойлашган хонадон эгаси Истеъмолчининг Ф.И.Оси (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилади) иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида тузилди. |
|
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 1.1. “Таъминотчи” “Истеъмолчи”ни махалий давлат хокимияти идоралари томонидан ичимлик сув бир км.га хисобланган нахда, белгиланган автотраспорт воситасида аниқ муддатда ва миқдорда ичимлик суви билан таъминлайди. Ичимлик сувини суткасига Бир суткада етказиб бериладиган ичимлик суви лимити миқдори (1м3) м3 миқдорида, тариф қийматида (ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда) хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш-технологик эҳтиёжларга ишлатилади. 1.2. “Истеъмолчи” ўрнатилган муддатлар ичида “Таъминотчи”га етказган сув учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 1.3. Тарафлар ушбу шартноманинг сув таъминоти бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га (кейинчалик матнда – Қоидалар деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 16 ноябдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241-сонли Фармони, Ичимлик суви учун таъриф белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана даги Ичимлик суви учун таъриф белгилаш тўғрисидаги қарорнинг рақами -сонли қарорга мувофиқ тарифга 1 м3 учун Сув таъминоти хизматлари тарифларига истеъмолчилар учун белгиланган устама хақ миқдори сўм махсус устама ҳақ жорий этилган ҳамда “Таъминотчи” томонидан тақдим қилинган ичимлик ичимлик сув етказиб бериш учун рухсат этувчи ҳужжатларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар. |
|
II. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 2.1. Ичимлик сув таъминоти тизимларидаги ичимлик суви “Истеъмолчи”ларнинг хўжалик ва маиший эҳтиёжлари, ёнғинларни ўчириш, шунингдек, ичимлик суви талаб этиладиган технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун мўлжалланган. “Таъминотчи”нинг техник имкониятлари мавжуд бўлган ҳолатларда, ихтисослашган истеъмолчиларга ичимлик суви марказий ичимлик сув таъминоти тизимларидаги сув тарқатиш шохабчаларидан махаллий давлат хокимият идоралари томонидан бир км.га ҳисоланган нархда, белгиланган автотранспорт воситада аниқ муддатда ва миқдорда етказиб берилади. 2.2. Сув ховузларини реконструкцияси, “Истеъмолчи” томонидан фақат лойиҳа асосида амалга оширилиши мумкин. “Истеъмолчи” буюртмасига асосан, амалдаги меъёр, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан ховуз қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилади. 2.3. Агар сув таъминоти учун нархларда ўзгариш вужудга келса, тўлов янги тарифлар асосида амалга оширилади. 2.4. “Истеъмолчи”дан лимитдан ортиқча сув таълаб қилганда “Таъминотчи” томонидан белгиланган тарифларга нисбатан 10,0 орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан ҳақ ундирилади. |
|
III. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1. Истеъмолчининг ҳуқуқлари: а) “Таъминотчи”дан у билан тузилган шартнома асосида, ичимлик сув марказий ичимлик сув таъминоти тизимларидаги сув тарқатиш шохабчаларидан махаллий давлат хокимият идоралари томонидан бир км.га ҳисобланган нархда, белгиланган автотранспорт воситада аниқ муддат ва миқдорда амалга оширилишини, ўз ҳаёти ва соғлиғига, мулкига хавф туғдирмайдиган даражадаги сифатли ичимлик сув берилишини талаб қилиш; б) тегишли сифат даражасидаги ичимлик сув талабларини бажармаганлиги учун “Таъминотчи”дан қонунчиликда ва шартнома шартларида кўрсатилган миқдорда жарима (пеня)лар тўлашни талаб қилиш; в) “Таъминотчи”ни шартномани бекор қилиш тўғрисида унинг бекор қилинишидан камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда ва ушбу муддатда сув таъминоти бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилиш; г) ичимлик сув таъминоти учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ва маълумотномани (шахсан ёки ўз вакили орқали) бепул олиш; д) “Таъминотчи”дан ичимлик сув таъминоти ҳажми ва сифати, уларни амалга ошириш шартлари, тўловлар тарифи ва тартибларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бепул олиш; е) ичимлик сув таъминоти кўрсатилмаётганлиги ёки уларнинг паст сифатда эканлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин 18 соат мобайнида “Таъминотчи”дан камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни олиш. 3.2. Истеъмолчининг мажбуриятлари: а) шартнома шартларини бажариш; б) ўзининг ҳудудида жойлашган ва уларга тегишли бўлган ичимлик сув ховузи қурилмалариниг мувофиқ равишда қўриқланишини, уларга сув тошиши ёки шикастланишига, музлаб қолишига йўл қўймаслик, қудуқ қопқоқларини қор ва муздан тозалаш, қудуқлардан юза оқоваси мавжудлигини таъминлаш, ёнғинга қарши ўтиш йўлларини бекитмаслик, ёнғинга қарши ховуздан сувни қулай олинишини назорат қилиш; в) “Истеъмолчи” ҳудудида ёки унинг тасарруфидаги сув ховузи, қурилмаларининг устига турли буюм ва материалларнинг йиғилишига ҳамда сув қурилмаларининг устидан иншоотлар қурилмаслик; г) “Таъминотчи”ни ўз вақтида банк маълумотлари ва юридик манзилидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш. 3.3. “Таъминотчи”нинг ҳуқуқлари: а) “Таъминотчи” қуйидаги ҳолларда, истеъмолчини 5 кун аввал хабардор қилган ҳолда, сув етказишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эга; б) “Истеъмолчи” ҳудудида жойлашган ва унинг тасарруфидаги сув таркатиш мослама ва қурилмаларининг техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда бўлса ва “Истеъмолчи” техник фойдаланиш қоидаларини бузиш натижаларини “Таъминотчи” вакиллари талабига кўра бартараф этмаса; в) “Истеъмолчи” ўрнатилган муддатларда тўлов ҳужжатларига мувофиқ тўловни амалга оширмаганда; г) “Истеъмолчи” томонидан ичимлик сув таъминоти шартларига риоя қилинмаганда; д) энергия таъминоти тўхтатилганда; е) табиий офатларда; ё) аварияларда; ж) ёнғин чиққан ерларга сув етказиш ҳажмини ошириш зарурияти туғилганда. 3.4. “Таъминотчи”нинг мажбуриятлари: а) сув етказиш бўйича шартнома шартларини бажариш; б) сув етказилишини белгиланган муддатда таъминлаш; в) “Истеъмолчи”га ушбу шартноманинг шартларини бажармаган ҳолларда, жарима пеня тўловларини амалга ошириш; г) сув етказиш учун хизмат ҳақи тўловларининг тарифлари ошганда, улар амалда жорий қилинишидан 15 кун аввал оммавий ахборот воситалари ёрдамида истеъмолчиларни хабардор қилиш; д) ичимлик сув таъминоти учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ва маълумотномани “Истеъмолчи”га бепул бериш. |
|
IV. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 4.1. “Таъминотчи” ушбу шартномага мувофиқ мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда келиб чиққан зарарни, “Истеъмолчи” эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. 4.2. “Истеъмолчи” қуйидагилар учун жавобгардир: а) қонунчиликда ўрнатилган бошқа ҳолларда; 4.3. “Таъминотчи” қуйидаги ҳолларда жавобгардир: а) амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ, етказилган сувнинг сифати ва қонунчиликда ва шартнома шартларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда; б)“Истеъмолчи”нинг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулкига етказилган зарар, маънавий зарар учун қонунчиликда ўрнатилган тартиб ва миқдорда қоплаш; в) шартнома шартлари ва юклатилган мажбуриятларни бажармаслик; г) қонунчиликда ўрнатилган бошқа ҳолларда. |
|
V. СУВ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 5.1. Ичимлик сув таъминоти тизимидан етказилган сувнинг ҳисобини ҳисоблаш, амалдаги тарифлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. |
|
VI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР 6.1. “Истеъмолчи”нинг сув етказиш хўжалигидаги барча ўзгаришлар “Таъминотчи” томонидан “Истеъмолчи”нинг хати келиб тушган кундан бошлаб ҳисобга олинади. 6.2. Ишлатилган ичимлик суви учун тўловлар “Таъминотчи” томонидан тақдим этиладиган тўлов талабномалари асосида уларга хизмат қилувчи банклар орқали амалга оширилади. Бу тўловлар “Истеъмолчи” томонидан 3 кун муддат ичида, акцепсиз тартибда амалга оширилади. Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, “Таъминотчи” кечиктирилган тўловнинг ҳар бир кун учун 0,4% пеня ёзади ва унинг умумий қиймати асосий тўловнинг 50%дан ошмаслиги лозим. 6.3. “Истеъмолчи”нинг ҳисоб рақами бўлмаган тақдирда, тўловлар банк бўлимларининг кирим кассалари орқали, ҳисобот давридан кейинги 10 кун муддат ичида тўланади. 6.4. “Таъминотчи” тўловнинг ҳар бир даври учун, аввалги ой тўловининг 100% миқдорда олдиндан тўловни белгилайди ва бу тўлов кейинги ой ҳисобига қўшилади. Агарда “Истеъмолчи” кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан тўловларни амалга оширмаса, “Таъминотчи” ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ичимлик сувини етказиб беришни қарзларни ундирмагунга қадар тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда ёнғиндан сақланиш ва санитария ҳолатлари учун жавобгарлик тўлиқ “Истеъмолчи” зиммасига юклатилади. 6.5. Ҳисоб-китобларнинг нотўғри қилинганлиги (тарифларнинг нотўғри ҳисобга олинганлиги ва шу каби ҳолатлар) тўғрисида “Истеъмолчи” ёзиладиган эътирознома тўлов ҳужжати олингандан кейин 5 кун муддатда “Таъминотчи”га тақдим этилиши керак. Эътирознома “Истеъмолчи”ни тўлов хужжатида кўрсатилган суммани тўлиқ ва белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди. |
|
VII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 7.1. Тарафлар ўртасида шартнома юзасидан келиб чиққан низолар, келишув йўли билан ҳал қилинади. Агарда икки томонлама келишувга эришилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ суд тартибида кўрилади ва бартараф этилади. 7.2. Ушбу шартномада белгиланмаган ҳолатлар юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади. |
|
VIII. ФОРС – МАЖОР 8.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита тасир этса, томонлар бундай бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек, ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади. 8.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон 3 кун ичида бошқа томонни форс-мажор ҳолати бошланган муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим. 8.3. Агар форс-мажор ҳолатининг шартнома шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат тўсқинлик қилса, томонлардан бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. |
|
IX. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 9.1. Мазкур шартнома Шартноманинг амал қилиш муддати бошланадиган санадан Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача муддатга тузилди. 9.2 Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб икки тарафда бир нусхадан сақланади. |
|
X. ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛИ: |
|
“Таъминотчи” тарафнинг номи |
Манзил: Истеъмолчининг манзили |
Манзил: “Таъминотчи” тарафнинг манзили |
Паспорт рақами: Истеъмолчининг паспорт серияси ва рақами |
Банк: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Туғилган санаси: Истеъмолчининг туғилган санаси |
Ҳ/Р: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами |
Паспорт қачон ва ким томонидан берилган Истеъмолчига паспорт қачон ва ким томонидан берилган |
СТИР: “Таъминотчи” тарафнинг СТИР рақами |
Телефон: Истеъмолчининг телефон рақами |
Телефон: “Таъминотчи” тарафнинг телефон рақами |
Истеъмолчининг Ф.И.Оси |
“Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си |
|
_________________ имзо |
_________________ имзо |
Юрисконсульт: ____________________________(Ф.И.О) (имзо) |
Мазкур шартномага кўра, ичимлик сув таъминоти тизимларидаги ичимлик суви “Истеъмолчи”ларнинг хўжалик ва маиший эҳтиёжлари, ёнғинларни ўчириш, шунингдек, ичимлик суви талаб этиладиган технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун мўлжалланган.
“Таъминотчи”нинг техник имкониятлари мавжуд бўлган ҳолатларда, ихтисослашган истеъмолчиларга ичимлик суви марказий ичимлик сув таъминоти тизимларидаги сув тарқатиш шохабчаларидан махаллий давлат хокимият идоралари томонидан бир км.га ҳисоланган нархда, белгиланган автотранспорт воситада аниқ муддатда ва миқдорда етказиб берилади.