Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Бюджет ташкилотлари (II гуруҳ)га сув тарқатиш шахобчалари (гусак)дан автотранспорт орқали сув етказиб бериш бўйича шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
“Таъминотчи” бўйича маълумотлар
  • Масалан: раиси С.Каримов, директори И. Алимов
“Истеъмолчи” бўйича маълумотлар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Ушбу бандда сув қайси муддат (давр) давомида етказиб берилиши кўрсатилади

Юклаб олинг

 

Тариф қиймати:

Сув 1 м3 “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 ичимлик суви учун тўлов миқдори сўм

Бюджет ташкилотлари (II гуруҳ)га сув тарқатиш шахобчалари (гусак)дан автотранспорт орқали сув етказиб бериш бўйича Шартнома рақами-ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома тузилган жой

 

Ушбу шартнома “Таъминотчи” тарафнинг номи сув таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб юритилади) номидан Низом асосида иш юритувчи “Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан, Истеъмолчининг манзили манзилида жойлашган хонадон эгаси Истеъмолчининг Ф.И.Оси (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилади) иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида тузилди.

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Сув етказиб бериш муддати учун сув етказиш ҳажми бўйича тузилган шартномага мувофиқ бюджет ташкилотлари ва II гуруҳ истеъмолчилари учун сув етказиш 1м3 сув етказиб бериш учун белгиланган нарх нарх бўйича м3ни, 1м3сув учун Сув таъминоти хизматлари тарифларига истеъмолчилар учун белгиланган устама хақ миқдори сўм (+ҚҚС 15%, Оқова сув таъминоти хизматлари тарифларига истеъмолчилар учун белгиланган устама хақ миқдори (махсус устама ҳақ)сўм) ни ташкил қилмоқда.

3оқова сув учун “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 оқова суви учун тўлов миқдори сўм (+ҚҚС 15%)

Ўртача суткалик ичимлик сув истеъмоли лимити Ўртача суткалик ичимлик сув истеъмоли лимити м3.

Шу тариқа шартноманинг умумий қиймати Шартноманинг умумий қиймати неча сўмни ташкил қилади сўмни ташкил қилди.

(сумма ёзув билан)

Шу жумладан, бюджет маблағларидан Маблағнинг қанча миқдори давлат бюджетидан тўланиши кўзда тутилган сўм, бюджетдан ташқари маблағларидан Маблағнинг қанча миқдори давлат бюджетидан ташқари манбалардан тўланиши назарда тутилган сўм тўланиши кўзда тутилган.

Бюджет ташкилотлари II гуруҳ истеъмолчилари томонидан тўлов ойма-ой тарзда “Таъминотчи” томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактураларга асосан, Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали сув таъминоти учун ўтказилган маблағлар орқали амалга оширилади.

1.2. “Таъминотчи” “Истеъмолчи”ни амалдаги стандартга мувофиқ равишда барқарор ичимлик сув билан таъминлайди. Ушбу стандарт назорат Давлат санитария-эпидемиология назорати томонидан амалга оширилиб, сув тариф қийматида (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш-технологик эҳтиёжларга йўналтиради.

1.3. “Истеъмолчи” ўрнатилган муддатлар ичида “Таъминотчи”га кўрсатилган сув таъминоти учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.4. Тарафлар ушбу шартноманинг сув таъминоти бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га (кейинчалик матнда – Қоидалар деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 16 ноябдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241-сонли Фармони, Ичимлик суви учун таъриф белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана даги Ичимлик суви учун таъриф белгилаш тўғрисидаги қарорнинг рақами-сонли қарорга, мувофиқ тарифга 1 м3 учун Сув таъминоти хизматлари тарифларига истеъмолчилар учун белгиланган устама хақ миқдори сўм махсус устама ҳақ жорий этилган ҳамда “Таъминотчи” томонидан тақдим қилинган ичимлик ичимлик сув етказиб бериш учун рухсат этувчи ҳужжатларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.

1.5. “Истеъмолчи” ушбу шартномага уларнинг сувда эҳтиёжи, етказиб беришнинг миқдори кўрсатган ҳолда, кадастр нусхасини тақдим қилади, “Таъминотчи”ни ўз вақтида банк маълумотлари ва юридик манзилидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилади.

II. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2.1. Ичимлик сув таъминоти тизимларидаги ичимлик суви “Истеъмолчи”ларнинг хўжалик ва маиший эҳтиёжлари, ёнғинларни ўчириш, шунингдек, ичимлик суви талаб этиладиган технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун мўлжалланган.

“Таъминотчи”нинг техник имкониятлари мавжуд бўлган ҳолатларда, ихтисослашган истеъмолчиларга ичимлик сувини марказий ичимлик сув таъминоти тизимларидаги сув тарқатиш шохабчаларидан махаллий давлат хокимликлари томонидан бир км. масофага хисобланган нархда, белгиланган автотранспорт воситасида аниқ муддатда ва миқдорда етказиб берилади.

2.2. Сув ховизини реконструкцияси, ишга тушириш, “Истеъмолчи” томонидан фақат “Таъминотчи” тарафидан тасдиқланган техник шартлар ва лойиҳа асосида амалга оширилиши мумкин бўлиб улар “Истеъмолчи”нинг сўровномаси асосида барча тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда берилади. “Таъминотчи”дан олинган техник шартлар асосида “Истеъмолчи” буюртмасига асосан, амалдаги меъёр, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан ховиз қуриш ишлари лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2.3. Агар сув таъминоти учун нархларда ўзгариш вужудга келса, тўлов янги тарифлар асосида амалга оширилади.

2.4. “Истеъмолчи”дан лимитдан ортиқча сув талаб қилинган ҳолатларда, “Таъминотчи” томонидан белгиланган тарифларга нисбатан 10,0 орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан ҳақ ундирилади.

III. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. “Истеъмолчи”нинг ҳуқуқлари:

а) “Таъминотчи”дан у билан тузилган шартнома асосида, ичимлик сув марказий ичимлик сув таъминоти тизимларидаги сув тарқатиш шохабчаларидан маҳаллий давлат хокимияти томонидан бир км. масофага ҳисобланган нархда, белгиланган автотранспорт воситасида аниқ муддатда ва миқдорда узлуксиз амалга оширилишини, ўз ҳаёти ва соғлиғига, мулкига ҳавф туғдирмайдиган даражадаги сифатли ичимлик сув етказиб беришни таълаб қилиш;

б) тегишли сифат даражасидаги ичимлик сув талабларини бажармаганлиги учун “Таъминотчи”дан қонунчиликда ва шартнома шартларида кўрсатилган миқдорда жарима (пеня)лар тўлашни талаб қилиш;

в) “Таъминотчи”ни шартномани бекор қилиш тўғрисида унинг бекор қилинишидан камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда ва ушбу муддатда сув таъминоти бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилиш;

г) ичимлик сув таъминоти учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ва маълумотномани (шахсан ёки ўз вакили орқали) бепул олиш;

д) “Таъминотчи”дан ичимлик сув таъминоти ҳажми ва сифати, уларни амалга ошириш шартлари, тўловлар тарифи ва тартибларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бепул олиш;

е) ичимлик сув таъминоти кўрсатилмаётганлиги ёки уларнинг паст сифатда эканлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин 18 соат мобайнида “Таъминотчи”дан носозлик ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;

ё) Давлат санитария-эпидемиология маркази органлари томонидан тасдиқланган амалдаги стандартларга жавоб берадиган сифатли ичимлик суви билан таъминланмаганлик (сифатсиз ичимлик сув мавжудлиги аниқланган даврдан у тегишли даражага олиб келинган вақт) учун қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш.

3.2. “Истеъмолчи”нинг мажбуриятлари:

а) шартнома шартларини бажариш;

б) ўзининг ҳудудида жойлашган ва уларга тегишли бўлган ичимлик сув ховизи қурилмалариниг мувофиқ равишда қўриқланишини, уларга сув тошиши ёки шикастланишига, музлаб қолишига йўл қўймаслик, қудуқ қопқоқларини қор ва муздан тозалаш, қудуқлардан юза оқоваси мавжудлигини таъминлаш, ёнғинга қарши ўтиш йўлларини бекитмаслик, ёнғинга қарши ховуздан сувни кулай олишини назорат қилиш;

в) “Истеъмолчи” ҳудудида ёки унинг тасарруфидаги сув ховуз қурилмаларининг устига турли буюм ва материалларнинг йиғилишига ҳамда қурилмаларининг устидан иншоотлар қурилмаслик;

г) “Таъминотчи”ни ўз вақтида банк маълумотлари ва юридик манзилидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш.

3.3. “Таъминотчи”нинг ҳуқуқлари:

а) “Таъминотчи” қуйидаги ҳолларда, истеъмолчини 5 кун аввал хабардор қилган ҳолда, сув етказишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эга:

б) “Истеъмолчи” ҳудудида жойлашган ва унинг тасарруфидаги сув тарқатиш мослама ва қурилмаларининг техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда бўлса ва “Истеъмолчи” техник фойдаланиш қоидаларини бузиш натижаларини “Таъминотчи” вакиллари талабига кўра бартараф этмаса;

в) “Истеъмолчи” томонидан ичимлик сув таъминоти шартларига риоя қилинмаганда;

г)  энергия таъминоти тўхтатилганда;

д) табиий офатларда;

е) аварияларда;

ё) ёнғин чиққан ерларга сув етказиш ҳажмини ошириш зарурияти туғилганда.

3.4. “Таъминотчи”нинг мажбуриятлари:

а) сув етказиш бўйича шартнома шартларини бажариш;

б) сув етказилишини белгиланган муддатда таъминлаш;

в) тизимли равишда давлат сув таъминоти, истеъмол объектлари ва қурилмаларига етказилган сув таъминоти ҳолатини ва ишини тизимли назорат қилишни амалга ошириш ва уларни тўғри ишлашни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

г) “Истеъмолчи”га ушбу шартноманинг шартларини бажармаган ҳолларда жарима пеня тўловларини амалга ошириш;

д) сув таъминоти ва истеъмолига оид меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги ҳақида “Истеъмолчи”ларни хабардор қилиш;

е) сув етказиш учун хизмат ҳақи тўловларининг тарифлари ошганда, улар амалда жорий қилинишидан 15 кун аввал оммавий ахборот воситалари ёрдамида истеъмолчиларни хабардор қилиш;

ё) ичимлик сув таъминоти учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотларни “Истеъмолчи”га бепул бериш;

IV. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

4.1. “Таъминотчи” ушбу шартномага мувофиқ мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда келиб чиққан зарарни, “Истеъмолчи” эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.

4.2. “Истеъмолчи” қуйидагилар учун жавобгардир:

а) қонунчиликда ўрнатилган бошқа ҳолларда;

4.3. “Таъминотчи” қуйидаги ҳолларда жавобгардир:

а) амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ, етказилган сувнинг сифати ҳамда қонунчиликда ва шартнома шартларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда;

б) “Истеъмолчи”ларга сув етказиш учун зарур бўлган техник шартларнинг ўз вақтида ва ишончли тақдим қилиниши учун;

в) “Истеъмолчи”нинг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулкига етказилган зарар, маънавий зарар учун қонунчиликда ўрнатилган тартиб ва миқдорда, қоплаш;

г) шартнома шартлари ва юклатилган мажбуриятларни бажармаслик;

д) қонунчиликда ўрнатилган бошқа ҳолларда.

 

V. СУВ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5.1. Ичимлик сув таъминоти тизимидан етказилган сувнинг ҳисоби ҳисоблаш амалдаги тарифлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

VI. АЛОХИДА ШАРТЛАР

6.1. “Истеъмолчи”нинг сув етказиш хўжалигидаги барча ўзгаришлар “Таъминотчи” томонидан “Истеъмолчи”нинг хати келиб тушган кундан бошлаб ҳисобга олинади.

6.2. “Таъминотчи” тўловнинг ҳар бир даври учун, аввалги ой тўловининг 100% миқдорда олдиндан тўловни белгилайди ва бу тўлов кейинги ой ҳисобига қўшилади. Агарда “Истеъмолчи” кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан тўловларни амалга оширмаса, “Таъминотчи” ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ичимлик сувини етказиб беришни қарзларни ундирмагунга қадар тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда ёнғиндан сақланиш ва санитария ҳолатлари учун жавобгарлик тўлиқ “Истеъмолчи” зиммасига юклатилади.

6.3. Ҳисоб-китобларнинг нотўғри қилинганлиги (тарифларнинг нотўғри ҳисобга олинганлиги ва шу каби ҳолатлар) тўғрисида “Истеъмолчи” ёзиладиган эътирознома тўлов ҳужжати олингандан кейин 5 кун муддатда “Таъминотчи”га тақдим этилиши керак. Эътирознома “Истеъмолчи”ни тўлов хужжатида кўрсатилган суммани тўлқ ва белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.

VII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

7.1. Тарафлар ўртасида шартнома юзасидан келиб чиққан низолар, келишув йўли билан ҳал қилинади. Агарда икки томонлама келишувга эришилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ суд тартибида кўрилади ва бартараф этилади.

7.2. Ушбу шартномада белгиланмаган ҳолатлар юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.

VIII. ФОРС – МАЖОР

8.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.

Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.

8.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон 3 кун ичида бошқа томонни форс-мажор ҳолати бошланган муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.

8.3. Агар форс-мажор ҳолатининг шартнома шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат тўсқинлик қилса, томонлардан бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.

 

IX. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

9.1 Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, икки тарафда бир нусхадан сақланади.

9.2  Шартнома ғазначилик бўлинмаларида рўйҳатга олинган кундан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиши тугайдиган кун (муддат)гача амал қилади, ёки тарафлардан бири бўлмиш истеъмолчи етказиб берувчини огоҳлантирган ҳолда, тўловларни тўлиқ тўлаган кунига қадар амалга қилади.

 

 

 

X. ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛИ:

Таъминотчи:

Истеъмолчи:

“Таъминотчи” тарафнинг номи

Манзил: Истеъмолчининг манзили

Манзил: “Таъминотчи” тарафнинг манзили

Паспорт рақами: Истеъмолчининг паспорт серияси ва рақами

Банк: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Туғилган санаси: Истеъмолчининг туғилган санаси

Ҳ/Р: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами

Паспорт қачон ва ким томонидан берилган: Истеъмолчига паспорт қачон ва ким томонидан берилган

СТИР: “Таъминотчи” тарафнинг СТИР рақами

Телефон: Истеъмолчининг телефон рақами

Телефон: “Таъминотчи” тарафнинг телефон рақами

Истеъмолчининг Ф.И.Оси

“Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

 

_________________

имзо

_________________

имзо

 

 

 

Бюджет ташкилотлари (II гуруҳ)га сув тарқатиш шахобчалари (гусак)дан автотранспорт орқали сув етказиб бериш бўйича шартнома

Мазкур шартномага кўра, бюджет ташкилотлари (II гуруҳ) истеъмолчилари томонидан тўлов ойма-ой тарзда “Таъминотчи” томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактураларга асосан, Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали сув таъминоти учун ўтказилган маблағлар орқали амалга оширилади.

Ичимлик сув таъминоти тизимларидаги ичимлик суви “Истеъмолчи”ларнинг хўжалик ва маиший эҳтиёжлари, ёнғинларни ўчириш, шунингдек, ичимлик суви талаб этиладиган технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун мўлжалланган.

“Таъминотчи”нинг техник имкониятлари мавжуд бўлган ҳолатларда, ихтисослашган истеъмолчиларга ичимлик сувини марказий ичимлик сув таъминоти тизимларидаги сув тарқатиш шохабчаларидан махаллий давлат хокимликлари томонидан бир км. масофага хисобланган нархда, белгиланган автотранспорт воситасида аниқ муддатда ва миқдорда етказиб берилади.