КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган сана |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой |
Бундан буён матнда “Кредитор” деб юритилувчи Кредитор (банк) номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан ишончнома асосида иш юритувчи Кредитор (банк) номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш бир томондан ва бундан буён матнда “Кафил” деб юритилувчи Кафил ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Низом асосида иш юритувчи Кафил номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш иккинчи томондан, ҳамда бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилувчи Қарздор ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Низом асосида иш юритувчи Қарздор номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш учинчи томондан қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани имзоладилар.
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Ушбу шартномага мувофиқ Кафил Кредитор ва Қарздор ўртасида Кредитор ва қарздор ўртасида шартнома тузилган сана куни тузилган Кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартнома рақами-сон Кредит шартномаси бўйича Қарздорнинг барча мажбуриятлари, шунингдек келгусида вужудга келиши мумкин мажбуриятлари бўйича Кредитор олдида жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
2. КАФИЛЛИК БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН МАЖБУРИЯТЛАР
2.1. Ушбу шартнома бўйича кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар асоси бўлиб, Кредитор ва Қарздор ўртасида Кредитор ва қарздор ўртасида шартнома тузилган сана куни қуйидаги шартлар асосида тузилган Кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартнома рақами-сон Кредит шартномаси ҳисобланади:
-Кредит мақсади: Кредит шартномасига кўра кредит мақсади .
-Кредит суммаси Кредит суммаси .
-Кредит муддати Кредит муддати.
-Кредит бўйича фоиз ставкаси Кредит бўйича фоиз ставкаси.
-Кредит бўйича асосий қарзни сўндириш муддатлари Кредит бўйича асосий қарзни сўндириш муддатлари .
-Фоизларни сўндириш муддатлари Фоизларни сўндириш муддатлари .
-Бошқа шартлари Кредит шартномасининг бошқа шартлари.
2.2. Кафил Кредитор олдида Кредит шартномаси бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаш, қарзни ундириб олиш бўйича суд харажатларини ва қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли неустойка ва Кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан Қарздор билан баравар хажмда (солидар) жавоб беради.
3. КАФИЛНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар Қарздор томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда, Кредиторнинг биринчи талабига асосан, кредит тўловларини, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни Кредит шартномасидаги қарздорнинг мажбуриятлари билан белгиланган муддат ва миқдорда тўлаш.
Кредитор томонидан қўйилган мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги талаб Қарздор томонидан бажарилмаса, Кафил Кредит шартномаси бўйича талабларни қондириш учун етарли бўладиган суммани, кейинчалик Кредитор кўрсатган ҳисобвараққа ўтказиш учун, ўзининг барча ҳисобварақларидан ундириб бериш тўғрисида ўзининг банкига сўзсиз ва чакириб олинмайдиган талабни қўйиш ҳуқуқини (акцептсиз) Кредиторга беради.
4. КРЕДИТОРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.2. Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида Кредитор қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида Кафилни хабардор қилади. Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, неустойка ва бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида кафил учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Кредитор томонидан Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар юбориши лозим.
5. ҚАРЗДОРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Кафиллик билан таъминланган мажбурият бажарилганлиги ҳақида Кафилни дарҳол хабардор қилиши;
5.2. Агар Кредит шартномасида белгиланган тўлов муддати келганда, Қарздор Кредиторга кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўламаса, Қарздор бу ҳақда ўз вақтида Кафилга тўловнинг кечиктирилгани тўғрисида хабар бериши лозим.
6. ШАРТНОМАНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
6.1. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар Қарздор томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, Кредитор Кредит шартномаси бўйича ўзининг талабларини қаноатлантириш учун зарур бўлган тегишли пул маблағларини Кафилнинг ҳисобварағидан ушбу шартноманинг 3.2-бандига асосан акцептсиз тартибда ундириб олишга ҳақли.
6.2. Кредит шартномаси бўйича Қарздорнинг мажбуриятларини бажарган Кафилга Кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида Кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар Кафил Кредиторнинг талабини қанча хажмда қаноатлантирган бўлса, шунча хажмда ўтади.
6.3. Мазкур шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Кафил Кредиторга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўловнинг Кафил тўловларни амалга оширмаган ҳар бир кун учун кредиторга кечиктирилган тўловнинг неча фоизи миқдорида пеня тўлайди фоизи миқдорида, лекин талаб суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
Пеня тўланиши Кафилни мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.
7. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
7.2. Мазкур шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг розилиги билан қўшимча Келишув битими тузиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу билан Кафил Кредит шартномаси шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга олдиндан ўз розилигини беради ва қарздорнинг Кредит шартномасига киритиладиган мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан вужудга келадиган мажбуриятлари бўйича солидар жавоб бериш мажбуриятини олади.
7.3. Кафил кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган барча маълумотларни Кредитор томонидан Банклараро кредит бюросига берилишига ўз розилигини беради.
7.4. Мазкур шартнома тарафлар имзоланганидан сўнг кучга киради ва тарафлар мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.
7.5. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
7.6. Мазкур шартнома ва унинг иловаси бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Кредиторда, иккинчи нусхаси Кафилда, учинчи нусхаси Қарздорда сақланади.
8. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.
8.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.
8.3. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
«Кредитор» Кредитор (банк) номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Кредиторнинг юридик манзили Ҳ/Р: Кредиторнинг ҳисоб рақами СТИР Кредиторнинг СТИР рақами Кредитор (банк) номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш __________________________ (имзо) |
«Кафил» Кафил ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Кафилнинг манзили Ҳ/Р: Кафилнинг ҳисоб рақами СТИР Кафилнинг СТИР рақами Кафил номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш _______________________ (имзо) |
«Қарздор» Қарздор ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Манзил: Қарздорнинг юридик манзили Ҳ/Р Қарздорнинг ҳисоб рақами СТИР Қарздорнинг СТИР рақами Қарздор номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш ________________________ (имзо) |
М.Ў. М.Ў.(агар мавжуд бўлса) М.Ў. (агар мавжуд бўлса)
Қонунчиликка кўра, кафиллик бу учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятидир.
Кафиллик шартномаси бошқа шахснинг кредитори ва кафил ўртасида тузилади, кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятнинг мазмуни қарздор асосий мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда кафилнинг қарздор билан бирга кредитор олдида жавоб бериш мажбурияти ҳисобланади.
Кафиллик алоҳида шартнома билан расмийлаштирилиши, шунингдек кафиллик тўғрисидаги шартлар улар билан қайси шартнома мажбуриятлари таъминланаётган бўлса, шу шартномага киритилиши мумкин. Бундай ҳолда шартнома кредитор, қарздор ва кафил томонидан имзоланади.